Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажмитдинов Алишер Жамолитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Инновацион иқтисодиётда инсон капиталини шакллантириш ва ривожлантириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2259.
Илмий маслаҳатчи: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рустамов Эркин Эркамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Янги Ўзбекистон иқтисодиётини инновацион тараққиёти жараёнида инсон капиталини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон капиталининг шаклланиши ва ривожланишининг концептуал модели, креатив ходимнинг ваколатларига йўналтирилган сармоя киритиш меҳнат муносабати шаклининг ишлаб чиқариш омили сифатида ўзгариши эканлигини назарий жиҳатдан изоҳлаб берувчи ходимнинг янги билимлари алгоритми ишлаб чиқилган;  
инсон капиталининг шаклланиш модели, унинг меҳнатга лаёқатли аҳоли томонидан меҳнат бозорининг мослашувчанлигини ошириш мақсадида умри давомида тўпланиши ва такрорий ишлаб чиқарилиши асосланиб, муносиб меҳнат ва ишчи ўринларини эгаллаш учун кўникма ва ваколатлар шакллантирилган;
инновацион лойиҳалар ва рақамли технологиялар шароитида инсон капитали индивидуал ривожланиши компонентлари, шунингдек, ходимлар ваколатларини аниқлаш, ўқитиш ва фаолиятини такомиллаштиришнинг комплекс тизими шароитларида ходимларнинг касбий, ижтимоий ва шахсий ваколатларини мунтазам ривожланитириб бориш зарурияти асосланган;
бандлик ва меҳнат муносабатлари тизимида инсон капиталини ривожланитириш ва инновацион фаолият самарадорлиги даражалари уйғунлигини ривожланишнинг сценарийли, қулай, қониқарли ва қониқарсиз вариантларида баҳолашнинг асос матрицаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион иқтисодиётда инсон капиталини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
инсон капиталининг шаклланиши ва ривожланишининг концептуал модели, креатив ходимнинг ваколатларига йўналтирилган сармоя киритиш меҳнат муносабати шаклининг ишлаб чиқариш омили сифатида ўзгариши эканлигини назарий жиҳатдан изоҳлаб берувчи ходимнинг янги билимлари алгоритмидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон “Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомил-лаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 18-банд “Малакалар тизимини такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича «йўл харитаси»” 6-иловаси 9-тадбири бўйича муносиб ишга жойлашиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун талаб қилинадиган кўникмаларга эга бўлган фуқаролар, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар сонини оширишни, шу асосда миллий ишчи кучининг рақобатбардошлиги ва меҳнат унумдорлигини оширишни назарда тутувчи 2030 йилгача мўлжалланган инсон капиталини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйтча таклифларни асослашда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 26 апрель кунидаги 01/00-05/09-3708-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлашга ҳамда миллий ишчи кучининг рақобатбардошлиги ва меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилган;
инсон капиталининг шаклланиш модели, унинг меҳнатга лаёқатли аҳоли томонидан меҳнат бозорининг мослашувчанлигини ошириш мақсадида умри давомида тўпланиши ва такрорий ишлаб чиқарилиши асосланди, шунингдек, муносиб меҳнат ва ишчи ўринларини эгаллаш учун кўникма ва ваколатлар шакллантириш таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2020 йилдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож-лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сон фармонида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида 192-тартибидаги “Иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш сифатини кескин ошириш ҳамда ушбу тизимга World Skills стандартларини кенг жорий этиш мақсадида, мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий иш кучи рақобатбардош-лигини ошириш концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 26 апрель кунидаги 01/00-05/09-3708-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар натижасида World Skills стандартлари асосида мамлакатда инсон капитали даражаси ва миллий иш кучи рақобатбардошлигини оширишга хизматга қилган;
ходимларнинг касбий, ижтимоий ва шахсий ваколатларини мунтазам ривожланитириб бориш зарурияти таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон “Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 18-банди “Малакалар тизимини такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича «йўл харитаси»” 6-иловаси 16-тадбири “Меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини баҳоловчи тизимни шакллантириш, шу жумладан: меҳнат бозорини мониторинг қилишнинг ва унинг натижаларини баҳолашнинг ташкилий ва услубий асосларини ишлаб чиқиш; тармоқ кенгашлари томонидан иш билан бандликнинг, меҳнат бозорида талаб ва таклифнинг касблар ва малакалар кесимида сифат ва миқдор ўзгаришларини баҳолашни амалга ошириш учун янгиланган ягона воситаларини ишлаб чиқиш”ни тайёрлашда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 26 апрель кунидаги 01/00-05/09-3708-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида Тошкент ва Сирдарё меҳнат бозорларида талаб ва таклифнинг касблар ва малакалар кесимида сифат ва миқдор ўзгаришларини баҳолаш даражасини оширишга хизмат қилган;
бандлик ва меҳнат муносабатлари тизимида инсон капиталини ривожланитириш ва инновацион фаолият самарадорлиги даражалари уйғунлигини ривожланишнинг сценарийли, қулай, қониқарли ва қониқарсиз вариантларда баҳолашнинг асос матрицасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январьдаги ПФ-60-сон “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони 1-банд 4-хатбоши бўйича адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлашда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 26 апрель кунидаги 01/00-05/09-3708-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатда инсон капиталини ривожланитириш ва инновацион фаолият самарадорлигини янада оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish