Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Нодирахон Собиржоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд ҳужжатларининг ролини кучайтириш», 12.00.01-Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.Dsc/Yu149.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедшаева Мавлюда Ахатовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Фахри Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор; Хамраев Анвар Ахмадалиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Мухитдинова Фарруха Фахриддинова, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд ҳужжатларининг ролини очиб бериш, суд томонидан ҳимоя қилиш механизмини ҳамда суд қарорларининг самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суд ҳужжатларига бирдек таалуқли бўлган принциплар мустаҳкамланиши, оқибатда ҳамма суд ишларини юритишда ҳуқуқни қўллаш жараёнининг барча босқичларида суд ҳужжатларига нисбатан ягона қоидалар амал қилиши асослантирилган;
даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини жавобгарга ва учинчи шахсларга ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориш мумкинлиги асосланган;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судья одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган шахсий маълумотларни ўз ичига олган маълумотларни давлат органларининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларидан фуқароларнинг ёзма розилигисиз бепул олиш ҳуқуқига эга эканлиги асослаб берилган;
судьянинг судьялар ҳамжамияти органларини шакллантиришда ва улар фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиши зарурлиги асосланган;
норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинмаган ижтимоий ҳуқуқий муносабатлар суд ҳужжатлари воситасида тартибга солиниши мумкинлиги асосланган.
суд ҳужжатларининг ижро самарадорлигини кучайтириш мақсадида лицензияланган хусусий суд ижрочилари ҳам ишлайдиган аралаш тизимга ўтиш зарурияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон ҳуқуқларининг судда ҳимоя қилинишига оид қонунчиликни ҳамда тегишли суд ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
судларда ишларни юритиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига “суд ҳужжатларини ахборот тизимидан фойдаланиб, электрон ҳужжат кўринишида шакллантирилиши мумкин”деган қўшимча киритиш зарурлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги “Суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-607-сон қонунининг 4-моддаси биринчи қисмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 15 декабрдаги маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 30 ноябрдаги 40-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ этилиши суд ҳужжатларини қабул қилиш тартибини соддалаштириб ва суд жараёни иштирокчиларининг суд ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишида ёрдам бериб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига имкон берган;
даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини жавобгарга ва учинчи шахсларга ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориш мумкинлигини қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги “Суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-607-сон қонунининг 4-моддаси учинчи қисмида амалга оширилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 36-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқлари мустаҳкамланишига ва суд процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кучайтиришга хизмат қилган;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судья одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган шахсий маълумотларни ўз ичига олган маълумотларни давлат органларининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларидан фуқароларнинг ёзма розилигисиз бепул олиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисидаги қоидани белгилаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 июлдаги “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ-515-сон қонунининг 61-моддаси биринчи қисми тўртинчи хатбошисида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 36-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши судьянинг суд ишини юритиш жараёнида инсон ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш бўйича ваколатлари кенгайишига хизмат қилган;
судьянинг судьялар ҳамжамияти органларини шакллантиришда ва улар фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 июлдаги “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ-515-сон қонунининг 61-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошисида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 36-сон маълумотномаси). Қонун ҳужжатларига мазкур норманинг киритилиши судьялар тузилмалари орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш жараёнида судьянинг имкониятларидан кенгроқ фойдаланилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish