Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Лола Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек мумтоз адабиётида ислом тарихига оид воқеаларнинг бадиий ифодаси (XVII-XIX асрлар)”, 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.P111//Ғil1252.
Илмий раҳбар: Рафиддинов Сайфиддин Сайфуллоҳ ўғли, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.IsI/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор; Раҳмонова Зулайҳо Жамоловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек адабиётида мавжуд ислом тарихи воқеаларини бадиий ифодалаган асарларни қўлёзма ва тошбосма манбалар асосида бадиий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XVIII-XIX асрлар ўзбек мумтоз адабиётида ислом тарихига оид қиссалар ва воқеалар баёнида таъсирчанликни таъминлаш ҳамда нисбатан осон ёдланувчи маснавий жанридан кенг фойдаланиш анъанасининг шакллангани Собир Сайқалий, Жаҳон отин Увайсий, Холис Тошкандий ҳамда Абдуқаюм Ваҳмийнинг мазкур йўналишдаги 7 та асари таҳлили воситасида очиб берилган;
“Саййид Баттол Ғозий”, “Қиссаи Имом Ҳусайн”, “Қиссаи Карбало” каби XVII-XIX асрларда мавжуд араб ва форс-тожик тилидаги қиссалар ижодкорлар томонидан ижодий ёндашув асосида таржима қилиш ёки тарихий воқеалар сюжетини қайта ишлаш жараёнида уларга туркий халқлар характери-хусусиятларини сингдириш орқали ўзбек адабиётининг мазкур даври бадиий асарлар билан бойиганлиги аниқланган;
Холис Тошкандий Қусам ибн Аббос, Жарир ибн Муҳаммад ва Шоҳ Фазл номи билан боғлиқ “Шоҳизинда” (شاه زنده), “Сафед Булон” (سفيد بولان) ҳамда “Шоҳ Фозил” (شاه فاضل) зиёратгоҳларига халқнинг ихлоси юқори бўлганлигини англаган ҳолда халқона услубда “Қиссаи Қусам ибн Аббос” ва “Қиссаи шоҳ Жарир” асарларини ёзганлиги сабабли уларнинг халқ орасида машҳур бўлишига ҳамда шахсий кутубхоналарда кўплаб нусхалари сақланишига олиб келганлиги исботланган;
пайғамбарлар ва ислом тарихи билан боғлиқ воқеалар баёнига бағишланган китобларнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида “Ҳақиқий мусулмон тили ва қўли билан озор бермас” ва “Агар одам икки минг йил умр кўрса ҳам охири ўлмоқдир” каби ҳадис ҳамда насиҳатомуз сўзлар қаҳрамоннинг ўзлаштирма гапи сифатида қўлланилгани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек мумтоз адабиётида ислом тарихига оид воқеаларнинг бадиий ифодаси тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
XVIII-XIX асрлар ўзбек мумтоз адабиётида ислом тарихига оид қиссалар ва воқеалар баёнида таъсирчанликни таъминлаш нисбатан осон ҳамда ёдланувчи маснавий жанридан кенг фойдаланиш анъанасининг шакллангани Собир Сайқалий, Жаҳон отин Увайсий, Холис Тошкандий ҳамда Абдуқаюм Ваҳмийнинг мазкур йўналишдаги 7 та асари таҳлили воситасида очиб берилгани хусусидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган “Имом Термизий”, “Ҳаким Термизий” ва “Самандар Термизий” каби китоблар мазмунига сингдирилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 21 июндаги 01-07/132-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг диний сюжетли асарларга қизиқишининг ошиши ҳамда уларда етарлича кўникма ҳосил қилишга хизмат қилган;
“Саййид Баттол Ғозий”, “Қиссаи Имом Ҳусайн”, “Қиссаи Карбало” каби XVII-XIX асрларда мавжуд араб ва форс-тожик тилидаги қиссалар ижодкорлар томонидан ижодий ёндашув асосида таржима қилиш ёки тарихий воқеалар сюжетини қайта ишлаш жараёнида уларга туркий халқлар характери-хусусиятларини сингдириш орқали ўзбек адабиётининг мазкур даври бадиий асарлар билан бойиганлиги аниқлангани хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ-4436-сон қарори 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида нашр этилган “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” номли китобни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 11 майдаги 02-03/3659-сон маълумотномаси). Натижада назарий маълумотлар олиш баробарида ўқувчиларда соғлом эътиқод ва бағрикенглик ғояларини сингдиришга хизмат қилишга эришилган;
Холис Тошкандий Қусам ибн Аббос, Жарир ибн Муҳаммад ва Шоҳ Фазл номи билан боғлиқ “Шоҳизинда” (شاه زنده), “Сафед Булон” (سفيد بولان) ҳамда “Шоҳ Фозил” (شاه فاضل) зиёратгоҳларига халқнинг ихлоси юқори бўлганлигини англаган ҳолда халқона услубда “Қиссаи Қусам ибн Аббос” ва “Қиссаи шоҳ Жарир” асарларини ёзганлиги сабабли уларнинг халқ орасида машҳур бўлишига ҳамда кўплаб шахсий кутубхоналарда сақланиб қолинишига олиб келганлиги исботлангани хусусидаги илмий хулосалардан “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирлари энциклопедияси” номли китоб мазмунига сингдирилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 28 апрелдаги 02/218-сон маълумотномаси). Натижада илмий-назарий билимларни шакллантириш баробарида шарқ мумтоз асарлар ҳақида бирламчи маълумотларни олиш имконини бериши билан муҳим аҳамият касб этган;
пайғамбарлар ва ислом тарихи билан боғлиқ воқеалар баёнига бағишланган китобларнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида “Ҳақиқий мусулмон тили ва қўли билан озор бермас” ва “Агар одам икки минг йил умр кўрса ҳам охири ўлмоқдир” каби ҳадис ҳамда насиҳатомуз сўзлар қаҳрамоннинг ўзлаштирма гапи сифатида қўлланилгани очиб берилгани хусусидаги илмий хулосалардан “O‘zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” ва “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти” номли туркум кўрсатувлар сценарийларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 09 июндаги 02-40-988-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар мазмунини назарий жиҳатдан оширишга ҳамда илмий далиллар билан янада бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish