Sayt test rejimida ishlamoqda

Гадоева Мавлюда Ибрагимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек тилларида соматизмларнинг семантик-прагматик тадқиқи (фольклорнинг кичик жанрлари мисолида)», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Fil.294.
Илмий маслаҳатчи: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Жуманазарова Гулжаҳон Умирзаковна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги соматизмларнинг семантик-прагматик белгиларини фольклорнинг мақол, топишмоқ, олқиш, қарғиш каби жанрлари мисолида асослаш орқали уларнинг тил ва нутқдаги ўрнини, лисоний, миллий-маданий, гендер, денотатив-коннотатив, диахрон-синхрон, стилистик-функционал, когнитив, концептуал табиатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек халқида инсон тана аъзоларини ифодаловчи луғавий бирликлар – соматизмларнинг тил ва нутқдаги, шакл ва маъно муносабатига кўра шаклдошлик (омонимлик), маънодошлик (синонимлик), антонимлик (зидлик) ҳосил қила олиши каби лексик-семантик, когнитив-прагматик, концептуал-услубий хусусиятлари, диахрон ва синхрон аспектлардаги даврий қатлами аниқланган;
инглиз ва ўзбек мақол, топишмоқ, олқиш, қарғишларида соматизмлар ифодаси билан боғлиқ идеоэтник фикрлаш жараёни тадрижи, соматизмларнинг маросим, урф-одатлар номлари, айрим фразеологизмлар шаклланишидаги шахс тавсифи ёки лирик қаҳрамоннинг руҳий ҳолати тасвирининг аҳамияти, лингвомаданий, этнопсихологик асослари далилланган;
оғзаки ҳамда ёзма асарларда соматизмлардан фойдаланишнинг анъанавийлиги, поэтик такомили, денотатив ва коннотатив, гендер, миллий-маданий хусусиятлари, семантик структураси, концептуал талқинига хос макро ва микро семантик майдонлар кўринишидаги типологик ва соматизмларнинг уядошлик, яъни гиперонимлик табиати, тажнис бўлганда омонимлик, тазод бўлганда антонимлик хусусияти намоён бўлиши каби  дифференциал белгилар асосланган;
соматизмларнинг инглиз ва ўзбек тилларида семантик жиҳатдан муқобил келиши, фольклорнинг қўшиқ, мақол, топишмоқ, олқиш, қарғиш каби кичик жанрларида ўша жанр табиати билан боғлиқ қўлланиши асосланган;
битта мақол, топишмоқ, олқиш ёки қарғишда бир ёки ундан ортиқ соматизм синонимлик, антонимлик, омонимлик, гиперонимликда қўлланиши, якка, жуфт, такрор кўринишларда келиши, турли бадиий санъатларнинг юзага чиқишида иштирок этиши конфронтатив услубда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соматизмларнинг инглиз ва ўзбек тилларида мақол, топишмоқ, олқиш, қарғиш каби фольклорнинг  кичик жанрларини семантик-прагматик тадқиқи бўйича олинган натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги мақол, топишмоқ, олқиш, қарғишларда соматизмларнинг ифодаланиши билан боғлиқ семантик-прагматик хусусиятларни очиб бериш юзасидан олинган илмий натижа ва амалий таклифлар билан боғлиқ илмий хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қарақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 05 ноябрдаги 17.01/285-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек мақол, топишмоқ, олқиш, қарғиш жанрлари каби қорақалпоқ халқининг оғзаки ижодидаги кичик жанрларда ҳам соматизмларнинг турли лексик-маъновий, структуравий турлари лингвопоэтик белгиларда намоён бўлиши ҳақида қорақалпоқ фольклоршунослигида яратилган тадқиқотлар тарихи ойдинлаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги соматизмларнинг тил ва нутқдаги ўрнини, семантик-прагматик хусусиятларини фольклорнинг кичик жанрлари мисолида қиёсий аниқлаш, соматизмларнинг лексик-семантик моҳиятини, когнитив-прагматик, денотатив ҳамда коннотатив, диахрон ва синхрон, гендер жиҳатларини ёритиш билан боғлиқ хулосалардан “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасини амалга оширишда Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+дастурининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP да фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 20 ноябрдаги 3105/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек мақол, топишмоқ, олқиш, қарғиш жанрлари бўйича Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш”да яратилган тадқиқотлар аниқланган;
инглиз ва ўзбек халқ оғзаки бадиий ижодининг ўзаро ўхшашлиги ва фарқлари, семантик-прагматик тадқиқ жараёнида  шу каби тафовутларнинг берилиши, соматизмларнинг тил ва нутқдаги ўрни, семантик-прагматик хусусиятлари фикрнинг қандай мақсадга йўналтирилганлиги, битта мақол, топишмоқ, олқиш ёки қарғишда бир ёки ундан ортиқ соматизм синонимлик, антонимлик, омонимлик, гиперонимликда қўлланиши, якка, жуфт, такрор кўринишларда келиши, турли бадиий санъатларнинг юзага чиқишида иштирок этиши конфронтатив услубда исботланган билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” телекўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 25 ноябрдаги 1/308-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишда, телекомпания ижодий жамоасининг соҳавий, кенг омма тингловчиларининг лингвокультурологик билимлари бойитилишига, инглиз ва ўзбек тилларини чуқур ўзлаштиришда соматизмларнинг ўрнини, мазмун-моҳиятини, билдирилган фикрни телетомошабинларга мантиқий етказишни бойитишга эришилган, шунингдек ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмунининг мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish