Sayt test rejimida ishlamoqda

Жаримбетов Ерполат Курбанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ матбуотида адабиёт масалаларининг талқини: ёндашувлар, тенденциялар ва муаммолар” (“Еркин Қарақалпақстан”, “Қарақалпақстан жаслары”, “Устаз жолы” газеталари мисолида. 2000 йиллар), 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil915.
Илмий раҳбар: Ирназаров Кудрат Туганович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Рахманов Насимхон, филология фанлари доктори, профессор; Ташпулатова Назийра, филология фанлари номзоди, доценти.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик давридаги Қорақалпоғистон матбуотида (2000 йиллар) адабиёт ва адабиётшунослик (адабиёт тарихи, назарияси ва адабий танқид) мавзусидаги материалларнинг тематик йўналишларини ва уларнинг ўзига хос жанрий, услубий хусусиятларини миллий ва жаҳон журналистикаси тажрибалари контекстида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон матбуотида адабиёт мавзусининг ёритилиши доимий муаллифларнинг асосий гуруҳи мутахассис адабиётшунослардан иборат экани ва уларнинг материалларида шахсий позиция, илмий таҳлилга мойиллик, аргументлар ва далилларга асосланганлик устунлик қилиши исботланган;
Қорақалпоғистон матбуотида адабиёт мавзуси мустақилликдан олдин адабий танқидчилик услубида кўп бўлган бўлса, мустақиллик йилларида адабиётнинг матбуотда акс этиш ҳолатларида адабий танқидчилик унсурлари камайиб бораётгани, матбуот адабиёт тарғиботчиси сифатидаги роли ортиб бораётгани аниқланган;
адабиёт мавзусидаги журналистлар ва мутахассис адабиётшунослар тайёрлаган материаллар бир-биридан услубий жиҳатдан образлилик ва фактологик ёндашувга қўра, жанрий жиҳатдан ахборот ва таҳлилий ёндашув бўйича, тематик жиҳатдан эса танқидий ва тарғиботга йўналтирилганлиги асосида фарқланиши далиллаган;
матбуотда адабиёт мавзусида ёритилган материаллар контент-таҳлили асосида бадиий ҳодисаларни очиб беришда муаллифлар тил воситалари сифатида, адабий тилнинг ўқувчига эмоционал таъсир этиш элементлари, бадиий лексикани кенг кўллаши, риторик мурожатлар, троплар, эпитетлар каби услубий имкониятларидан кенг фойдалангани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши.  Матбуотда адабиёт мавзусининг акс эттирилиш хусусиятлари таҳлили бўйича эришилган натижалар, илмий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
Қорақалпоғистон матбуотида адабиёт мавзусининг ёритилиши доимий муаллифларнинг асосий гуруҳи мутахассис адабиётшунослардан иборат экани ва уларнинг материалларида шахсий позиция, илмий таҳлилга мойиллик, аргументлар ва далилларга асосланганлик устунлик қилиши исботланган, адабиёт мавзуси мустақилликдан олдин адабий танқидчилик услубида кўп бўлган бўлса, мустақиллик йилларида адабиётнинг матбуотда акс этиш ҳолатларида адабий танқидчилик унсурлари камайиб бораётгани, матбуот адабиёт тарғиботчиси сифатидаги роли ортиб бораётгани хусусидаги таклифлардан Қорақалпоғистон Республикаси Журналистлар уюшмаси томонидан ўтказилган семинарларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон журналистлар уюшмасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 45-сон маълумотномаси). Натижада журналистларнинг адабиёт мавзусини ёритишдаги ўзига хос хусусиятларини янада кенгроқ ўзлаштиришга ва касбий маҳорати ошишига ёрдам берган;
адабиёт мавзусидаги журналистлар ва мутахассис адабиётшунослар тайёрлаган материаллар бир-биридан услубий жиҳатдан образлилик ва фактологик ёндашувга қўра, жанрий жиҳатдан ахборот ва таҳлилий ёндашув бўйича, тематик жиҳатдан эса танқидий ва тарғиботга йўналтирилганлиги асосида фарқланиши, матбуотда адабиёт мавзусида ёритилган материаллар контент-таҳлили асосида бадиий ҳодисаларни очиб беришда муаллифлар тил воситалари сифатида, адабий тилнинг ўқувчига эмоционал таъсир этиш элементлари, бадиий лексикани кенг кўллаши, риторик мурожатлар, троплар, эпитетлар каби услубий имкониятларидан кенг фойдаланганига оид фикр-мулоҳазаларидан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022 йил 28 мартдаги 05-22/170-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ адабиёти мавзусининг тараққий этиш даврлари, матбуотнинг жанр хусусиятлари, композицион бирликлари хусусидаги чиқишлари ўзининг илмий-амалий жиҳатдан янгилиги билан долзарб аҳамият касб этади ва ёш авлодни бадиий адабиётга қизиқишини янада кучайтириш ва китобхонлик маданиятини ўстиришда ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашда, миллий ўзликни англашда муҳим аҳамиятга касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish