Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназарова Ирода Шавкат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муаллиф сўз ижодкорлигининг лисоний-когнитив таҳлили (Эшқобил Шукур ижоди мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1945.
Илмий раҳбар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Абдумалик Киронович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муаллиф неологизмларини сўз ясалиши, таркибий-мазмуний ва функционал аспектлари, сўз ижодкорлигининг истеъдодли ўзбек шоири Эшқобил Шукур идиостилини шакллантиришдаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилшуносликда сўз ижодкорлиги масаласи тил ва нутқ диалектикасини, нутқнинг хусусийлик, ўзгарувчанлик каби белгиларини фарқлашдан бошланганлиги аниқланган;
Эшқобил Шукур услубининг шаклланишига содда ва қўшма сўз кўринишидаги сўзбоз, ватанбоз, миллатхўр, соҳибкамол, мураккабдил, куйсулув каби ижодий-индивидуал ясалмалар туртки бўлганлиги аниқланиб, уларнинг олам лисоний тасвирини яратишдаги когнитив-концептуал моҳияти очиб берилган;
шоир услубини шакллантирган ижодий ясалмаларнинг пайдо бўлишига қофия талаби‚ фикрга алоҳида эътиборни қаратиш‚ янги тушунча ифодалаш эҳтиёжи каби жиҳатлар сабаб бўлганлиги‚ сўз ижодкорлигининг муаллиф поэтик салоҳияти, лисоний-мантиқий фикрлаш даражаси, олам ва одамнинг ўзаро муносабати ҳақидаги тасаввурларини ифодалаш қобилияти билан боғлиқлиги очиб берилган;
сўз ижодкорлигининг асослари лисоний-поэтик изланиш‚ сўзнинг лексик‚ грамматик‚ стилистик маънолари тарихи ва тараққиёт омиллари эканлиги исботланиб, янги сўз ясаш‚ сўзларни янги маънода қўллаш ҳамда сўзлар этимологиясини аниқлаш кабилар тилни бойитишга хизмат қилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаллиф сўз ижодкорлигининг лисоний-когнитив таҳлили натижасида қўлга киритилган назарий ва амалий натижалар:
тилшуносликда сўз ижодкорлиги масаласи тил ва нутқ диалектикасини, нутқнинг хусусийлик, ўзгарувчанлик каби белгиларини фарқлашдан бошланганлигига оид хулосалардан ФА-Ф1-ГОО3 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 6 сентябрдаги 17-01/234-сон далолатномаси). Натижада, тилни лингвомаданий, когнитив, сотсиолингвистик ва психолингвистик каби замонавий йўналишларда тадқиқ этиш самарадорлиги ошган.
Эшқобил Шукур услубининг шаклланишига содда ва қўшма сўз кўринишидаги ижодий-индивидуал ясалмалар туртки бўлганлиги аниқланиб, уларнинг олам лисоний тасвирини яратишдаги когнитив-концептуал моҳиятини ўрганишга оид хулосалардан ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 10 сентябрдаги 17-01/272-сон далолатномаси). Натижада, тадқиқот натижаларини амалий қўллаш лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, монографияларнинг ҳамда фольклор асарларнинг тил хусусиятларини ўрганишга оид олиб борилган изланишларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган.
шоир услубини шакллантирган ижодий ясалмаларнинг пайдо бўлишига қофия талаби‚ фикрга алоҳида эътиборни қаратиш‚ янги тушунча ифодалаш эҳтиёжи каби жиҳатлар сабаб бўлганлиги‚ сўз ижодкорлигининг муаллиф поэтик салоҳияти, лисоний-мантиқий фикрлаш даражаси, олам ва одамнинг ўзаро муносабати ҳақидаги тасаввурларини ифодалаш қобилияти билан боғлиқлиги бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 13 сентябрдаги 01-03/1074-сон маълумотномаси). Натижада, тўгарак аьзоларини ўзбек адабиёти анъаналарига муносиб ҳисса қўшаётган устоз ижодкор Эшқобил Шукур ижоди ҳақида янги маълумотлар топишга илҳомлантирган ва уларнинг тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
сўз ижодкорлигининг асослари лисоний-поэтик изланиш‚ сўзнинг лексик‚ грамматик‚ стилистик маънолари тарихи ва тараққиёт омиллари эканлиги исботланиб, янги сўз ясаш‚ сўзларни янги маънода қўллаш ҳамда сўзлар этимологиясини аниқлаш кабилар тилни бойитишга хизмат қилишига доир хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Бугуннинг гапи”, “Бобосўз” кўрсатувларининг бир қатор  сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 13 сентябрдаги 01-16/168-сон маълумотномаси). Натижада, Эшқобил Шукурнинг “Бобо сўз изидан” асарида келтирилган ўзига хос халқона сўз, мақол, маталларнинг семантик жиҳатлари  омма эьтиборига ҳавола этилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish