Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулова Истода Абдулатифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лингвомаданий интерференция ҳамда уни бартараф этиш йўл-йўриқлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4 PhD/Fil647
Илмий раҳбар: Элтазаров Жўлибой Данабаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Зокиров Мухторали Турдалиевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интерференция ҳодисасининг лисоний табиати, кўптилли муҳит шароитида тил ўрганишни енгиллаштириш, тил ўқитишда юзага келадиган интерференция билан боғлиқ хатоликларнинг олдини олиш, кишиларда нутқ маданияти ҳамда сўзлашув одобини шакллантиришда интерференциянинг салбий оқибатларини камайтириш йўлларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиллараро алоқаларнинг мазмун ва ифода асосидаги асимметрик муносабатларнинг мавжудлиги, маълум бир тилнинг семантик ва ифодавий хусусиятларини бошқа тилга ментал трансформациялаш орқали лисоний кодларни алмаштириш ва узатиш ҳолларининг тиллараро интерференция ҳодисаларининг марказида ётиши асосланган;
билингв ва трилингвларнинг тафаккурида грамматик ва лексик интерференцияга йўл очадиган оралиқ «аралаш» лисоний зонанинг шаклланиши, турли хил тил тизимлари унсурларининг бу зонада тўпланиши ҳамда фикрни интерферентив йўл билан ифодалаши аниқланган;
ўзбек-тожик, ўзбек-рус билингвизми, ўзбек-тожик-рус трилингвизми ҳолатларининг ижтимоий алоқаларга таянувчи социолингвистик ва маданий ҳамда ментал алоқаларни ўз ичига олувчи лингвокультурологик аспектлари аниқланиб, лингвистик ва металингвистик трансформация натижасида юзага келадиган фонетик, морфологик, лексик, синтактик, фразеологик интерференция, уларнинг жамиятдаги лисоний вазиятга, фармацевтик ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдидларининг лисоний мулоқот билан боғлиқ жиҳатлари очиб берилган;
Самарқанд шаҳрига хос билингвизм ва трилингвизм ҳоллари тиллараро алоқалар ва таъсир, ижтимоий-таълимий жараёнлар, тиллараро муштараклик ва номуштараклик, тил эгасининг ижтимоий-маданий ва таълимий мақоми каби жиҳатлар билан боғлиқ эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек жамиятидаги билингвизм ва трилингвизм, бу лисоний муҳитларда кишилар нутқида вужудга келувчи интерференция ҳодисасини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиллараро алоқаларнинг мазмун ва ифода асосидаги асимметрик муносабатларнинг мавжудлиги, маълум бир тилнинг семантик ва ифодавий хусусиятларини бошқа тилга ментал трансформациялаш орқали лисоний кодларни алмаштириш ва узатиш ҳолларининг тиллараро интерференция ҳодисаларининг марказида ётишига асосланган хулосалардан 2012–2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 7 сентябрдаги 17.01/165-сон маълумотномаси).  Натижалар фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар, бадиий матн ва нутқ ҳақидаги олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
билингв ва трилингвларнинг тафаккурида грамматик ва лексик интерференцияга йўл очадиган оралиқ «аралаш» лисоний зонанинг шаклланиши, турли хил тил тизимлари унсурларининг бу зонада тўпланиши ҳамда фикрни интерферентив йўл билан ифодалаши хусусидаги хулосаларидан 2017–2020 йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 7 сентябрдаги  17.01/218-сон маълумотномаси). Натижада мазкур маълумотлар лойиҳа доирасида яратилган дарслик ва луғатларнинг такомиллаштирилишига хизмат қилган;
ўзбек-тожик, ўзбек-рус билингвизми, ўзбек-тожик-рус трилингвизми ҳолатларининг ижтимоий алоқаларга таянувчи социолингвистик ва маданий ҳамда ментал алоқаларни ўз ичига олувчи лингвокультурологик аспектлари аниқланиб, лингвистик ва металингвистик трансформация натижасида юзага келадиган фонетик, морфологик, лексик, синтактик, фразеологик интерференция, уларнинг жамиятдаги лисоний вазиятга, фармацевтик ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдидларининг лисоний мулоқот билан боғлиқ тарафлари очиб берилган илмий-амалий тавсиялар ва материаллардан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг ёш ижодкорлар билан ишлаш йўналишидаги фаолияти ва тадбирларида, жумладан, бадиий таржимада юзага келадиган интерферентив хатоликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш йўл-йўриқлари ҳақида тушунча, образларнинг ўзига хослигини кўрсатиш учун унинг асар персонажларининг ўз нутқида параллел фойдаланиши ҳақида айтилган хулосаларидан бадиий кенгаш ва бадиий семинарнинг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бошқарувининг 2021 йил 23 октябрдаги 81-сон маълумотномаси). Натижада Ёзувчилар уюшмасида ижодкор ёшлар билан ишлашда қўл келган, ижодкорларнинг бадиий маҳорати ҳамда лисоний салоҳиятини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish