Sayt test rejimida ishlamoqda

Матназарова Каромат Отабоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Дисcертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларининг касбий-амалий кўникмаларини шакллантириш методикаси (бошланғич таълим мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped497.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Рахмонқулова Наргиза Ходжиакбаровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларининг касбий-амалий  кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълим йўналиши талабаларининг касбий-амалий кўникмаларини шакллантиришнинг ташкилий-методик хусусиятлари шахслараро, гуруҳий, жамоавий манфаатлар ва қадриятларга йўналтирилган интеграцион таъсир механизмларини мустақил фаолиятнинг диверсификацион стратегиялар билан адаптивлигини касбий ривожлантириш муҳитида таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий-амалий кўникмаларини шакллантириш модели усти ва ости компонентлари тизимининг режасини тузиш, вазиятни баҳолаш, иштирокчилар ҳаракатларини йўналтириш, ишбилармонлик муҳити босқичларига  интегратив  қўллаш  асосида  такомиллаштирилган;
мустақил ишлар жараёнида талабаларнинг касбий-амалий кўникмаларини шакллантириш механизмлари бўлажак мутахассисларда педагогик масъулият кўникмалари ҳамда дарсни эркин регламентли лойиҳалаштириш каби методик компетенцияни ривожлантириш технологияларининг продуктивлик даражаси барқарорлигини эмпирик баҳолаш асосида ишлаб чиқилган;
педагогик амалиётни ташкил этишнинг методик тизими талабаларда рефлексивлик, коммуникативлик каби касбий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган касбий ривожланиш муҳитига “талаба-ментор” автодидактик муносабат элементини киритиш асосида такомиллаштирилган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг касбий-амалий  кўникмаларини шакллантириш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
бошланғич таълим йўналиши талабаларининг касбий-амалий кўникмаларини шакллантиришнинг ташкилий-методик ҳусусиятлари шахслараро, гуруҳий, жамоавий манфаатлар ва қадриятларга йўналтирилган интеграцион таъсир механизмларига оид таклиф ва хулосалардан  “Умумий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 30 майдаги 191-сон буйруғи). Натижада, талабаларининг касбий-амалий кўникмаларини шакллантириш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
талабаларнинг касбий-амалий кўникмаларини шакллантириш модели усти ва ости компонентлари тизимининг режасини тузиш, вазиятни баҳолаш, иштирокчилар ҳаракатларини йўналтириш, ишбилармонлик муҳити босқичларига  оид таклиф ва хулосалардан  “Умумий педагогика назарияси ва амалиёти” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 26 декабрдаги 507-сон буйруғи). Натижада талабаларнинг касбий-амалий кўникмаларини шакллантиришга доир ишбилармонлик ўйинлари тўплами ишлаб чиқилган;
мустақил ишлар жараёнида талабаларнинг касбий-амалий кўникмаларини шакллантириш механизмлари бўлажак мутахассисларда педагогик масъулият кўникмалари ҳамда дарсни эркин регламентли лойиҳалаштириш каби методик компетенцияни ривожлантириш технологияларининг продуктивлик даражаси барқарорлигини эмпирик баҳолашга оид таклиф ва хулосалардан “Педагогика назарияси ва тарихи” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 26 февралдаги 51-сон буйруғи). Натижада талабаларнинг касбий кўникмалари шаклланганлигини баҳолашнинг информацион ва аналитик мезонлари ишлаб чиқилган;
педагогик амалиётни ташкил этишнинг методик тизими талабаларда рефлексивлик, коммуникативлик каби касбий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган касбий ривожланиш муҳитига “талаба-ментор” автодидактик муносабат элементига  оид таклиф ва хулосалардан “Умумий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи). Натижада талабаларнинг касбий-амалий кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish