Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайназарова Саломат Рўзибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оролбўйи худудида яшовчи кичик мактаб ёшидаги болаларни саломатлик ҳолати ва ривожланиш хусусиятлари», 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1904.
Илмий раҳбар: Алиева Нигора Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фурқат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оролбўйи худудида яшовчи кичик мактаб ёшидаги болаларни саломатлик ҳолати ва ривожланиш хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйи ҳудудидаги кичик мактаб ёшидаги болаларнинг  сочи таркибидаги микроэлементлар: Na(1000±530 мкг/г, р=0,014 ), Cl (5000±2500 мкг/г, р=0,001) ошиши ва Cr(0,12±0,012 мкг/г, р=0,014), Co(0.025±0.0028 мкг/г, р=0,014), Си(6.8±1.1 мкг/г), Ca(910±250 мкг/г, р=0,014), Zn(130±26 мкг/г, р=0,014) камайиши билан болаларда микроэлементозлар учраши исботланган;
Оролбўйи ҳудудидаги кичик мактаб ёшидаги болаларнинг  сочи таркибидаги микроэлементларнинг жисмоний ривожланиши: Zn  бўй узунлиги(r=0,63), тана вазни(r=0,60), кўкрак айланаси(r=0,58) ва Cr бўй узунлиги(r=0,53) ва патологиялар ўртасида: сурункали тонзиллит билан Хром(r=0,53), сур.энтероколит билан Си(r=0,95) ўзаро боғлиқлиги исботланган;
Хоразм вилоятида яшовчи кичик мактаб ёшидаги болалар организмининг мослашув жараёнини ўзгариши уларнинг дастлабки вегетатив бошқарув характерига аниқ белгиланган муносабатлар орқали содир бўлиши аниқланиб, симпатик тизимнинг парасимпатикдан устун келиши бу ноқулай экологик шароитда яшаш учун энг қулай мослашиш жараёни эканлиги исботланган;
болаларнинг жисмоний ривожланганлиги, тана мустаҳкамлиги, ишчанлик ва мослашувчанлик салохияти симпатик тизим фаоллиги ва вегетатив тизимнинг бошқарилиш даражасида гуморал каналнинг ўрни билан узвий боғлиқлиги исботланган;
парасимпатик тизим фаоллигининг пасайиши темир элементининг миқдорини камайиши, аксинча, симпатик тизимнинг фаоллиги ошиши кобальт миқдорини камайиши, аммо ортостаз - стресс ҳолатда марганец ва кальций миқдорларини кўпайиши, дастлабки вегетатив мувозанат эса кобальт миқдори билан тўғри кучли муносабатда эканлиги исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оролбўйи ҳудудида яшовчи кичик мактаб ёшидаги болаларни саломатлик ҳолати ва ривожланиш хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Оролбўйи ҳудудида яшовчи кичик мактаб ёшидаги болаларни саломатлик ҳолати ва ривожланиш хусусиятларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш борасида «Оролбўйи ҳудудида кичик мактаб ёшидаги болалар саломатлик ҳолати ва мослашув салоҳиятини баҳолаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 8н-р/156-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний ривожланишини ва мослашувчанлик салоҳиятини комплекс бахолашни оптималлаштириш ва самарадорлигини ошириш имконини берган;
Оролбўйи ҳудудида яшовчи кичик мактаб ёшидаги болаларни саломатлик ҳолати ва ривожланиш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Хоразм вилояти Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси, шунингдек, Урганч шахридаги  3- оилавий поликлиникаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги №08-20751-сон маълумотномаси).  Олинган тадқиқот натижалари болаларнинг ривожланиши ва соғлигининг ҳолатини самарали баҳолаш, мослашув бузилишларини ва болаларда касаллик олди ҳолатларини эрта аниқлаш, уларда патологиялар ривожланиши, касалликнинг сурункали тус олиши ва ногиронликни олдини олиш, болалар ҳаёт сифатини яхшилаш ва иқтисодий сарф харажатларни 1,25 баробарга қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish