Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамназаров Қобил Абдуназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қардош бўлмаган тиллар тизимида ноаниқ олмошларнинг қиёсий-типологик тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1183.
Илмий раҳбар: Усмонов Урал Усманович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИКфаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12. 2019.Fil/Ped.83.01
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, доцент; Каландаров Айбек Рузимбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари гап қурилмаларида ноаниқликни ифодалашда иштирок этаётган олмошларининг синтактик мақомини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гап таркибида индефинит (ноаниқ) синтаксема ўрнида иштирок этаётган тил бирликларининг систем-структур мақомини белгиловчи синтактик алоқа турларининг структуравий мутаносиблик ва номутаносиблик кўринишлари юнкцион ва компонент моделлар ёрдамида аниқланган;
қардош бўлмаган инглиз ва ўзбек тиллари тизимида индефинит семаларнинг синтактик сатҳдаги коннотатив ва факультатив вариантларини ажратиш орқали синтагматик аспектда синтактик бирликларнинг дифференциал синтактик белгилари ҳамда парадигматиканинг  дифференциал синтактик-семантик хусусиятлари аниқланган;
лисоний бирликларнинг функционал барқарорлиги ҳамда шакл ва мазмун муносабатини аниқлаш орқали индефинит синтаксемаларнинг парадигматик қаторини ташкил қилувчи синтактик бирликлар вариантларини ажратиш усуллари такомиллаштирилган;
қиёсланаётган тилларда синтактик алоқалар ҳамда индефинитлик семантикасини воқелантиришда тил тизимининг луғат ва грамматик сатҳларига даҳлдор воситаларнинг фаоллашув меъёрининг лисоний ифода ҳамда нутқий мулоқот муҳити билан боғлиқлиги гап таркибида индефинит синтаксема ўрнида иштирок этаётган бирликларнинг систем-структур мақомини белгилаш орқали очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ноаниқлик категориясининг синтактик-семантик белгилари инглиз ва ўзбек тилларида чоғиштирма тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
гап таркибида индефинит синтаксема ўрнида иштирок этаётган бирликларнинг систем-структур мақомини белгиловчи синтактик алоқалар турлари, индефинит синтаксемалар ва уларнинг парадигматик қатори қиёсий-чоғиштирма жиҳатдан изоморфлик ва алломорфлик ҳодисаларида, қиёсланган тилларда индефинитлик концептуал семантикасини воқелантиришда тил тизимининг луғат ва грамматик сатҳларига даҳлдор воситаларнинг фаоллашув меъёри лисоний ифода имкониятлари билан биргаликда, нутқий мулоқот муҳити билан боғлиқлиги каби илмий-методик натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг ОТ – Атех -2018-519-рақамли “Компьютер  имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Web - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 24 сентябрдаги 2298/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада грамматик моделлаштириш амаллари татбиқида, индефинит синтаксемаларнинг парадигматик қаторини ташкил қилувчи бирликлар вариантларининг вазифавий барқарорлигини ҳамда шакл ва мазмун муносабатини инобатга олувчи методик тавсиялар яратилишига хизмат қилган;
синтагматик аспектда синтактик бирликларнинг дифференциал синтактик белгилари ҳамда парадигматиканинг  дифференциал синтактик-семантик хусусиятларига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг И-204-4-5-рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 18 августдаги 1725/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг илмий натижалари қардош бўлмаган икки тилдаги муштарак тамойилларни белгилаш имконини яратган;
лисоний бирликларнинг функционал барқарорлиги ҳамда шакл ва мазмун муносабатини аниқлаш орқали индефинит синтаксемаларнинг парадигматик қаторини ташкил қилувчи синтактик бирликлар вариантларини ажратиш усулларига оид хулосалардан Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS: “Computational Linguistics at Central Asian universities” номли илмий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 18 августдаги 1724/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада субстанциаллик ва квалификативлик белгиларининг ифодасида ноаниқликнинг ўзига хос белгиларини конкретлаштиришга эришилган;
қиёсланаётган тилларда синтактик алоқалар ҳамда индефинитлик семантикасини воқелантиришда тил тизимининг луғат ва грамматик сатҳларига даҳлдор воситаларнинг фаоллашув меъёрига оид натижаларидан “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 18 августдаги 1723/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада тил ўқитиш назарий жиҳатларининг такомиллашувига эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги олмошларнинг ифодаланиш механизмини компонент ва синтаксемаларга ажратиб таҳлил қилиш методларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2018-2020-йилларга мўлжалланган БВ-Атех-2018 (143) рақамли “Кўзи ожиз шахслар учун компьютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий  лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 2 декабрдаги 01/4-2410-сон маълумотномаси). Натижада тил ўқитишнинг назарий жиҳатларининг муайян такомиллашувига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish