Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамдамов Юсуф Қудратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон матбуоти ривожланишининг асосий тамойиллари, 1980-2013 йиллар (назарий категориялар эволюцияси)”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Fil50.
Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Мўминов Файзулла Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор, Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор, Мельник Галина Сергеевна, филология фанлари доктори, профессор (Санкт-Петербург давлат университети).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон матбуоти ривожланишининг асосий тамойиллари, назарий категориялари эволюциясини 1980-2013 йиллар давомида Ўзбекистонда босилган вақтли матбуот нашрлари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
журналистика назарий категорияларини янги давр нуқтаи назари билан таснифлаш, унинг имкониятларидан оммавий ахборот воситалари фаолиятида, хусусан, газеталарни мазмунли чиқиши ва ўқишли бўлишида маълумот етказиш, маданий-маърифий, ташкилотчилик ва дам олдириш (кўнгилочарлик) каби функциялар ўз самарасини бераётганлиги далилланган;
жамоатчилик фикрини шакллантириш ва оммани тезкор, янги ахборот билан таъминлашда журналистик маҳоратнинг аҳамияти юқори даражада эканлиги, журналистик фаолиятда журналистиканинг назарий категориялари сирасига кирувчи холислик ва ҳаққонийлик, оммавийлик, ватанпарварлик ва байналминаллик, бетарафлик ва партиявийлик принципларидан янги давр нуқтаи назари билан унумли фойдаланилаётганлиги ва бу омиллар ўз натижасини бераётгани исботланган;
жаҳон тажрибасидан ўтган замонавий модификацияларни газеталар таҳририятига жорий этиш уларнинг рейтингини кўтаришнинг муҳим омили эканлиги, газеталарда босилиб чиқаётган материалларнинг мазмуни, сифати, таъсирчанлиги, жамиятдаги ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқиш ва танқидий ёндашиш мустабидлик даврига нисбатан фарқ қилиши, айни вақтларда газеталар учун материаллар тайёрлашда давр нуқтаи назари билан ёндашилиб, далиллар, тил ва услуб, жанр имкониятларидан унумли фойдаланиш кенг тус олганлиги далилланган;
журналист ижодида мазмун ва шакл категорияларидаги ижобий ўзгаришлар, яъни шаклга нисбатан мазмун муҳим аҳамият касб этаётгани масаласига бугунги кун талабларидан келиб чиқиб ёндашилаётгани, бу омиллар бевосита матбуотнинг ривожига ижобий таъсир этаётгани далилланган;
Ўзбекистон газеталари фаолиятини янги давр журналистикаси талаблари асосида янгилаш, журналистика назарий категорияларини янада янги босқичга олиб чиқадиган медиаконвергенцияларга мослаштириш, аудитория талабини эътиборга олиш каби омиллар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон матбуоти ривожланишининг асосий тамойиллари, шунингдек, назарий категориялар эволюцияси масалалари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
мустабидлик даврида матбуот яккаҳокимлик ва яккапартиявийлик таъсири остида фаолият юритишга мажбур этилгани, шу боис матбуот давлат билан халқ ўртасидаги воситачилик ролини тўлақонли бажара олмагани, бунинг сабаб ва оқибатлари юзасидан олинган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган тарғибот ва ташвиқот фаолиятида материаллар ва ўқув қўлланмалар тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 20 декабрдаги  02/07-16279-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий хулосаларнинг амалиётга татбиқ қилиниши ахборот воситалари орқали амалга оширилаётган мафкуравий тазйиқларнинг олдини олишга ҳамда Интернет сайтлари, мобиль мессенжерлар воситасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тушунтириш ишларига қаратилган онлайн сўровномалар, муҳокамалар ва  мулоқот майдонларини ташкил қилиш каби вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;    
мустақилликни мустаҳкамлаш, халқимиз қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш йўлида салмоқли ишлар олиб бораётган матбуотнинг ўзига хос қирраларини очиб беришда мустабидлик даври билан ҳозирги давр фарқлари юзасидан олинган хулосалардан Қўмита тадбирларидаги маърузалар мазмунини бойитишда ҳамда Миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари иш жараёнини такомиллаштиришга бағишлаган илмий-амалий семинарларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2019 йил 10 декабрдаги 02-09-2278-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг таҳлилий илмий хулосалари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналишида ҳамда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда хизмат қилган;
журналистиканинг ижтимоий институт сифатидаги фаолиятининг илмий қарашлар асосида янгича тарздаги таснифи ҳамда жаҳон журналистикасининг хабар бериш, назорат, боғловчилик, текшириш каби функцияларининг ўзига хослиги юзасидан далилланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2020 йил 5 февралдаги 05/2-627-сон маълумотномаси). Натижада бу эса республика даврий нашрларида мазкур йўналишдан унумли фойдаланиш, мутаносибликка эришиш борасидаги муаммоларни очиб беришга ҳамда журналист ижодида мазмун ва шакл категорияларидан фойдаланишда мазмунга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигига хизмат қилган;
журналистика назарий категорияларининг асосий кўринишларидан бири ҳисобланган жанрларнинг ўрни, аҳамияти, ўзига хос хусусиятлари, журналистларнинг жанр имкониятларидан янгича ёндашган ҳолда ва унумли фойдаланишлари бўйича  асосли тавсия ва таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг амалий ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 20 декабрдаги 02-35-2679-сон маълумотномаси). Натижада бу Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси телекўрсатув ва радиоэшиттиришларининг мазмунли, таъсирчан ва самарали бўлиши, шунингдек, ўзига катта аудиторияни жалб қилишга хизмат қилган;
журналистиканинг ижод усуллари устида олиб борилган самарали ишлар ва улардан фойдаланиш бўйича берилган тавсиялар мамлакатимизнинг босма нашрлари, телевидение, радио, интернет ва ахборот хизматларида ишлаётган журналистларнинг ижодий фаолиятларида фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 15/457-сон маълумотномаси). Натижада журналистик асар мазмуни, журналистик асарда тил ва услуб долзарб мавзудаги мақолаар ёзиш, омманинг эътиборини тортадиган кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш, ижтимоий тармоқларда тезкор ва қизиқарли материаллар тайёрлашда хизмат қилган;
босма нашрларни тайёрлашда тил имкониятларидан имкон даражасида фойдаланиб, ўзига хос услубда турли жанрлардаги материаллар тайёрлаш борасидаги хулосалардан соҳада хизмат қилаётган ижодкорларнинг  тезкор ва таъсирчан материаллар тайёрлашларига кўпроқ эътибор бериш  ҳамда “Оммавий ахборот воситаларининг тили ва услуби” мавзусидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган (Миллий матбуот марказининг 2019 йил 06 декабрдаги 01/304-сон маълумотномаси). Натижалар интернет ва босма нашрлар, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар фаолиятининг сифат жиҳатдан яхшиланишига хизмат қилган;
амалиётчи журналистлар учун назарий категорияларга кирадиган шакл ва мазмуннинг ўрни, аҳамияти, замонавий жанрлардан унумли фойдаланишнинг долзарблиги ҳамда журналист ижодида бу муҳим омиллардан фойдаланиш, айниқса, ёш журналистларнинг билими ва  тажрибасини ошириш бўйича маърузалар ташкил қилиш, тренинглар ўтказишга оид ишлаб чиқилган тавсиялардан “Муҳаррирликка ихтисослашган журналистларнинг касб – малакасини ошириш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Мустақил оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб–қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг 2019 йил 24 ноябрдаги 1/Р 86-сон маълумотномаси). Натижада ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши билан боғлиқ тавсия, кўрсатмалар матбуот соҳасида фаолият юритаётган журналистлар, айниқса, ёш авлоднинг илмий салоҳияти ва касбий маҳоратининг ошишига хизмат қилган;
журналистиканинг ижод усуллари, журналистик асар мазмунининг назарий ва амалий масалаларига доир асосланган хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг анъанавий “Йил публицистикаси” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 12 декабрдаги 01-03-01/1461-сон маълумотномаси). Натижада соҳа ижодкорларининг журналистика ижод усулларининг замонавий тамойиллари,  даврий нашрларда публицистик асарларнинг қай даражада ўз ифодасини топаётганлиги, журналистнинг жамиятдаги ўрни, мамлакатимизда кейинги йилларда матбуот ва сўз эркинлиги борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақидаги тасаввурларини ошириб, амалиётчи журналистлар, айниқса, соҳага эндигина кириб келаётган ёшларнинг билим ва тажрибаларининг мукаммал бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish