Sayt test rejimida ishlamoqda

Фаттахова Амина Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Алиса Ганиева ижоди ҳозирги рус адабиёт контекстида”,  10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тиллари ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil824.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Джусупов Нурсултан Маханбет улы, филология фанлари доктори, доцент; Ермолин Евгений Анатoльевич, педагогика фанлари доктори, профессор (Россия).  
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий рус адабий жараён контекстида А. Ганиева ижодининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XXI асрнинг энг янги рус адабиётидаги янги оқим сифатида неореализмнинг постмодернистик ёзув маданиятига қарама-қаршилик сифатида пайдо бўлганлиги, реализмга асосланиши ҳамда “янги жиддийлик”ни ўзида акс эттириши, шунингдек, классик рус адабиёти анъаналарини давом эттириши каби хусусиятлари асосланган;
замонавий рус адабиётида янги реализмнинг шаклланиши нуқтаи назаридан А. Ганиева ижодининг кичик маълумотларни аниқлаш, деталларни йиғиш ва натуралистик тасвирлар орқали замонавий воқеликни акс эттириш, ёш авлоднинг типик қиёфасини яратиш, ёзувчининг ҳар бир асари Доғистон замонавий ҳаётининг мозаик тасвирининг бир қисми ҳисобланиши каби ўзига хос хусусиятлари исботланган;
онги ва хулқ-атвори, бир томондан, атроф-муҳит томонидан шартланган, иккинчи томондан эса, у баъзи нуқталарда мазкур шартларга қарши турадиган фикрловчи шахс сифатида “ўртамиёна одам” образи, бошқа асарлардаги одатий Кавказ тасвирларидан фарқ қиладиган замонавий Кавказ қиёфаси ҳамда муаллиф “мен”ининг ретроспекция, параллеллизм ва  фрагментлиликга асосланган ўзига хослиги А. Ганиеванинг неореалистик ёзиш техникасининг етакчи белгилари эканлиги далилланган;
замонавий рус адабий жараёнининг 1990-2001 йиллар адабиётини ўз ичига олган XX – XXI асрлар бошидаги адабиёт ҳамда ХХI асрнинг дастлабки йигирма йиллиги адабиётини ифодалайдиган энг янги давр адабиёти номли ривожланиш босқичлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий рус адабиёти тараққиёти ва А. Ганиева ижодини таҳлил қилиш жараёнида қўлга киритилган натижа ва хулосалар асосида:
замонавий рус адабий жараёнининг 1990-2001 йиллар адабиётини ўз ичига олган XX – XXI асрлар бошидаги адабиёт ҳамда ХХI асрнинг дастлабки йигирма йиллиги адабиётини ифодалайдиган энг янги давр адабиёти номли ривожланиш босқичлари тизимига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ – Ф1-80 “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” номли фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг 2020 йил 28 декабрдаги 427-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий адабий матнларни таҳлил қилишда қўлланилиши таклиф этилган структуравий-семантик усулнинг замонавий адиблар ижодини глобаллашув ва миллий анъаналарни асраб-авайлаш муаммоларини бадиий талқин этиш нуқтаи назаридан ўрганишдаги самарадорлиги кўрсатилган;
онги ва хулқ-атвори, бир томондан, атроф-муҳит томонидан шартланган, иккинчи томондан эса, у баъзи нуқталарда мазкур шартларга қарши турадиган фикрловчи шахс сифатида “ўртамиёна одам” образи, бошқа асарлардаги одатий Кавказ тасвирларидан фарқ қиладиган замонавий Кавказ қиёфаси ҳамда муаллиф “мен”ининг ретроспекция, параллеллизм ва  фрагментлиликга асосланган ўзига хослиги А. Ганиеванинг неореалистик ёзиш техникасининг етакчи белгилари эканлигига оид хулосалардан “Оилавий” телеканалининг “Семейное утро” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясиининг 2021 йил 12 февралдаги 02-39-217-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар замонавий доғистонлик носир А. Ганиева ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишди, бу эса ўз навбатида томошабинларда маданий бағрикенглик туйғусининг шаклланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish