Sayt test rejimida ishlamoqda

Норкобилов Тохир Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жанубий Ўзбекистоннинг бронза ва илк темир даври тарихшунослиги”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2018.3.PhD/Tar73.
Илмий раҳбар: Cагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Дониёров Алишер Худайбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор; Нормуродов Дилмурод Рахматуллаевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Ўзбекистон бронза ва илк темир даври тарихшунослиги масалаларини ёритиш орқали, Сурхон воҳасининг археологик ўрганилишида мавжуд тадқиқотларнинг ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Ўзбекистон бронза ва илк темир даври тарихшунослигининг ривожланиши Сурхон воҳасида Сополлитепа, Жарқўтон, Бўстон, Қизилтепа, Кучуктепа, Бургуттепа, Кайриттепа каби ёдгорликларнинг ўтроқ деҳқончилик, мудофаа ва лабиринт тизими, меъморчиликда симметрик ёндашув илк ибодатхона, сарой, ихтисослашган ҳунармандчилик, ижтимоий табақаланиш, маданий алоқалар каби цивилизацияга хос хусусиятлар мисолида асосланган;
Жанубий Ўзбекистонда ўтроқ деҳқончиликнинг вужудга келиши, металлнинг кашф этилиши, миграциялар, маданий алоқалар каби шаҳар белгилари Жарқўтоннинг шаклланишига олиб келганлиги ва бу жараён ҳунармандчиликнинг ихтисослашуви ҳамда ижтимоий табақаланишнинг кучайишига сабаб бўлганлиги далилланган;
XX аср охири – XXI аср бошларида бронза ва илк темир даври тарихининг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий масалаларини ёритишда совет даврида қўлланилган формацияли ёндашув ва синфий жамият назарияси ўз аҳамиятини сақлаб қолганлиги сабабли давлатнинг келиб чиқиши тўғрисида назарияларнинг (теология, патриархал, патреморниал, ирригация ва ҳоказо) инобатга олинмаганлиги ва янгича илмий-назарий ёндашувлар ишлаб чиқилмаганлиги очиб берилган;
Жанубий Ўзбекистоннинг бронза ва илк темир даврини ўрганиш жараёни антропоген (маданий) ландшафт тарихи (Шеробод, Бойсун ва Бандихон деҳқончилик воҳаларининг ўзлаштирилиши мисолида), миграциялар ва маданий алоқалар (Қадимги Шарқ минтақалари ва дашт аҳолисининг таъсири) ҳамда минтақавий транзит алоқа йўллари (Ложувард йўли) тарихи каби тарихий тадқиқотлар услубияти йўналишларининг ўзгариб бориши билан боғлиқ эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Жанубий Ўзбекистон бронза ва илк темир даври тарихшунослигининг ривожланиши Сурхон воҳасида Сополлитепа, Жарқўтон, Бўстон, Қизилтепа, Кучуктепа, Бургуттепа, Кайриттепа каби ёдгорликларнинг ўтроқ деҳқончилик, мудофаа ва лабиринт тизими, меъморчиликда симметрик ёндашув илк ибодатхона, сарой, ихтисослашган ҳунармандчилик, ижтимоий табақаланиш, маданий алоқалар каби цивилизацияга хос хусусиятлар мисолида асосланганлиги ва XX аср охири – XXI аср бошларида бронза ва илк темир даври тарихининг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий масалаларини ёритишда совет даврида қўлланилган формацияли ёндашув ва синфий жамият назарияси ўз аҳамиятини сақлаб қолганлиги сабабли давлатнинг келиб чиқиши тўғрисида назарияларнинг (теология, патриархал, патреморниал, ирригация ва ҳ.к.з.) инобатга олинмаганлиги ва янгича илмий-назарий ёндашувлар ишлаб чиқилмаганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан Давлат илмий-техника дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти Ф-1-ФА-0-19793-сонли “Ўзбекистоннинг қадимги деҳқончилик маданиятлари ва кўчманчи-чорвадорлар дунёси: мил. авв. III - милоднинг I минг йилликлари бошларида ўзаро алоқалар ва таъсирлар муаммоси” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 02 октябрдаги 3/1255-2600-сон маълумотномаси). Бу натижалар Сурхон воҳасининг бронза ва илк темир даври тарихини тадқиқ этиш, етарли даражада ўрганилмаган муҳим масалаларни очиб беришга, воҳанинг бронза ва илк темир даври маданиятларининг Ўзбекистон тарихидаги ўрни ҳамда аҳамиятини кўрсатиб беришга имконият яратган;
Жанубий Ўзбекистонда ўтроқ деҳқончиликнинг вужудга келиши, металлнинг кашф этилиши, миграциялар, маданий алоқалар каби шаҳар белгилари Жарқўтоннинг шаклланишига олиб келганлиги ва бу жараён ҳунармандчиликнинг ихтисослашуви ҳамда ижтимоий табақаланишнинг кучайишига сабаб бўлганлиги ва Жанубий Ўзбекистоннинг бронза ва илк темир даврини ўрганиш жараёнида антропоген (маданий) ландшафт тарихи (Шеробод, Бойсун ва Бандихон деҳқончилик воҳаларининг ўзлаштирилиши мисолида), миграциялар ва маданий алоқалар (Қадимги Шарқ минтақалари ва дашт аҳолисининг таъсири) ҳамда минтақавий транзит алоқа йўллари (Ложувард йўли) тарихи каби тарихий тадқиқотлар услубияти йўналишларининг ўзгариб бориши билан боғлиқлиги масалаларидан Термиз археология музейининг “Тош ва бронза даври” номли экспозициясини бойитишда фойдаланилган (Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (ҳозирги Маданият вазирлиги)нинг 2018 йил 13 августдаги 01-11-08-5849-сон маълумотномаси). Бу маълумотлар Сурхон воҳасининг бронза ва илк темир даври тарихий географияси, меъморчилиги ва бинокорлик усуллари, маданият ва этник жараёнлар мазмунини музей ташрифчилари учун очиб беришга ва уларнинг тарихий билимларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish