Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедова Лола Джураевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Инглиз тили ҳарбий терминологиясидаги галлицизмлар ва уларни ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1151.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қамбаров Носир Мансурович, филология фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Носиров Абдурахим Абдумуталипович, филология фанлар доктори, профессор; Ахмедова Мехринигор Бахадировна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили ҳарбий терминологиясидаги галлицизмларнинг лингвистик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни ўзбек тилига таржима қилиш масалаларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва француз тиллари фонологик системаларининг хусусиятлари, график жиҳатидан ўзлашиши, морфологик мослашуви, лингвистик структура жиҳатидан қиёсий типологик ўзгаришлари мавжудлиги далилланган;
инглиз тили ҳарбий терминологиясидаги галлицизмларнинг тарихий-генетик илдизлари (этимологияси) тиллар ва маданиятлараро ҳамкорлик ҳарбий ислоҳатларнинг манба сифатида фойдаланиш тарихий босқичларда тараққий этганлиги аниқланган;
инглиз тили ҳарбий терминологиясидаги галлицизмларнинг ўзбек тилидаги таржимасида эквивалентлар транслингвистик лисоний бирликлар билан ўзлашган сўзларнинг статистик хусусиятлари аниқланган;
инглиз тили ҳарбий терминологиясидаги галлицизмлар ўзлашма қатламининг статистик кўрсаткичлари миллий маданиятнинг ифодаланишини далиллаш лексик, семантик, концептуал таржима  хусусиятларининг фарқли ҳамда ўхшаш жиҳатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили ҳарбий терминологиясидаги галлицизмлар ва уларни ўзбек тилига таржима қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз тилидаги галлицизмларнинг ўзбек тилига таржима қилиш масаласи доир лисоний бирликлар билан ўзлашган сўзларни ифодаланишининг синтактик хусусиятларини очиб бериш, шунингдек икки тил негизи соҳа терминосистемасида муштарак ва фарқли белгиларни аниқлаш, улар орасидаги миллий менталитетнинг ифодаланишини далиллаш, қиёсланаётган тилларда ҳарбий соҳага оид терминларнинг лексик, семантик, миллий-маданий, концептуал, лингвистик ва таржима хусусиятларига оид хулосалардан давлат бюджети томонидан молиялаштирилган ФА-Ф1-005 рақамли фундаментал лойиҳадан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 28 майдаги 17.01/123 – сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тиллари лингвокультуремалар ҳамда соҳа терминологиясига доир лисоний, бадиий воситалар функционаллигининг бирламчи омиллари эканлигини аниқлашга эришилган;
инглиз тили ҳарбий терминологиясида галлицизмлар ўрни, аҳамияти, хусусан, ҳарбий терминологиянинг ривожланишида француз тилидан ўзлашган лексемаларга оид илмий ва амалий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Бедорлик” дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 4 сентябрдаги 04-25-813-сон маълумотномаси). Натижада, дастур мазмуни лисоний фактлар билан бойитилган ҳамда тингловчиларнинг инглиз тили ҳарбий терминлари ёхуд галлицизмларга оид тасаввур ва тушунчаларини кенгайтиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
жаҳон тилшунослигининг энг муҳим ҳусусиятлари тиллар ва маданиятлараро ҳамкорлик, ҳарбий истилоҳларнинг тараққиёт тамойиллари, инглиз ва француз тиллари ҳарбий терминларининг таржимаси борасидаги илмий хулосалардан Ёзувчилар уюшмасининг тарихий ва замонавий мавзудаги асарларида манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 2 апрелдаги 01-03/470-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган бадиий ва таржима асарлар тили такомиллаштирилган;
инглиз тили ҳарбий терминологиясидаги галлицизмларнинг тарихий-генетик илдизлари (этимологияси) тиллар ва маданиятлараро ҳамкорлик ҳарбий ислоҳатларнинг манбаларидан “Таржимашунослик ва луғатшунослик инновация марказини ташкил этиш асосида луғат ва матн таржимони интеллектуал платформасини яратиш” мавзуидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2021 йил 15 апрелдаги 38-04-919-сон маълумотномаси). Натижада, луғат ва матн таржимони интеллектуал платформасини яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish