Sayt test rejimida ishlamoqda

Марайимова Кибриёхон Исломжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Музей педагогикаси воситасида бўлажак ўқитувчиларни туризм фаолиятига тайёрлаш тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1614.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўринова Нилуфар Муҳаммадовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Артиқова Мухайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади музей педагогикаси воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг туризм фаолиятига тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
музей педагогикасининг таълимий-тарбиявий имкониятлари фанлараро алоқадорликка эга интегратив соҳа сифатида касбий санъатшунослик ва педагогик амалиёт уйғунлигини таъминлашга хизмат қилувчи инновацион педагогик технология элементлари (концептуаллик, тизимлилик, бошқарувчанлик, самарадорлик, қайта ишлаб чиқишга йўналганлик)га устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни туризм фаолиятига мақсадли тайёрлашнинг ташкилий-педагогик жиҳатлари музей-педагогик фаолиятнинг рекреаторлик, эдъютейнмент, сторителлинг моделларини аудитория ва аудиториядан ташқари жараёнда тизимли қўллаш ҳамда партисипатив компетентликни ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
 музей педагогикаси воситасида бўлажак ўқитувчиларни туризм фаолиятига тайёрлаш моделининг амалий компоненти хэппенинг (сценарийсиз театрлаштирилган импровизация), перформанс (рассомларнинг махсус ишлаб чиқилган жамоавий ва индивидуал ҳаракати) каби музей-педагогик фаолият шаклларини нарратив, контраст, театрализация, эркин ассоциациялар методлари асосида қайта алоқасини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни туризм фаолиятига тайёрлаш моделини жорий этишнинг музей-педагогик иш шакллари асосида методик ишланмани тузишнинг технологик харитасини лойиҳалаш, музей-педагогик фаолият дастурларини яратиш босқичлари ва усулларини ишлаб чиқиш каби педагогик шарт-шароитлари талабаларнинг касбий компетенциялари диагностик ишчи дафтарини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Музей педагогикаси воситасида бўлажак ўқитувчиларни туризм фаолиятига тайёрлаш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
музей педагогикасининг таълимий-тарбиявий имкониятларини асослашга доир тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот тадбирларида, жумладан, Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг III йўналишига оид “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этиш, аждодларга муносиб қилиб тарбиялашда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари” номли 20-бандида белгиланган аҳоли, айниқса  ёшлар ўртасида бой маънавий меросимиз, миллий ва тарихий қаҳрамонларимиз жасоратини кенг тарғиб этишга қаратилган “Ватанпарвар ажодларимиз ёди барҳаёт” номи остида Тўмарис, Широқ ва бошқа тарихий қаҳрамонларимиз жасоратини очиб беришга қаратилган илмий-амалий конференцияларни ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 1 апрелдаги 02/02/50-сон маълумотномаси). Натижада, музей педагогикасининг таълимий-тарбиявий имкониятларини фанлараро алоқадорликда такомиллаштириш асосида бўлғуси ўқитувчиларнинг туризм фаолиятига тайёрлашнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларни туризм фаолиятини ташкил этишга мақсадли тайёрлашнинг ташкилий-педагогик жиҳатлари музей-педагогик фаолиятнинг рекреаторлик, эдъютейнмент, сторителлинг моделларини аудитория ва аудиториядан ташқари жараёнда тизимли қўллаш орқали партисипатив компетентликни ривожлантириш тузилмасига устуворлик беришга оид  тавсиялардан ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 2 апрелдаги 02-07-906/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни туризм фаолиятига мақсадли тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштиришга эришилган;
музей педагогикаси воситасида бўлажак ўқитувчиларни туризм фаолиятига тайёрлаш моделининг амалий компоненти хэппенинг (сценарийсиз театрлаштирилган импровизация), перформанс (рассомларнинг махсус ишлаб чиқилган жамоавий ва индивидуал ҳаракати) каби музей- педагогик фаолият шаклларини нарратив, контраст, театрализация, эркин ассоциациялар методлари билан қайта алоқасини таъминлашга оид амалий таклиф ва тавсиялардан А-1-099 рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзудаги лойиҳа доирасида  белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 2 апрелдаги 02-07-906/04-сон маълумотномаси). Натижада музей педагогикаси воситасида бўлажак ўқитувчиларни туризм фаолиятига тайёрлаш моделини такомиллаштириш имкони оширилган;
бўлажак ўқитувчиларни туризм фаолиятига тайёрлаш моделини жорий этишнинг музей-педагогик иш шакллари асосида методик ишланмани тузишнинг технологик харитасини лойиҳалаш, музей-педагогик фаолият дастурларини яратиш босқичлари ва усулларини ишлаб чиқиш каби педагогик шарт-шароитлари талабаларнинг касбий компетенциялари диагностик ишчи дафтарини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолитни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 2 апрелдаги 02-07-906/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни туризм фалиятига тайёрлаш моделини жорий этишнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish