Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбонова Гулсара Содиковнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шарқ маданияти ва фалсафий қарашларининг бадиий таржимада қайта яратилиши (Монтескье ва Амин Маалуф асарларининг ўзбек тилига таржималари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Fil271.
Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Ширинова Раима Хакимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Малоҳат Мухаммадовна, филология фанлари доктори; Хомидов Хайрилло Худоёрович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади француз бадиий-фалсафий матнлари таржимасида шарқ маданияти ва фалсафий қарашларини қайта тиклашга имкон берувчи янгича ёндашув - лингвофалсафий таҳлил методологиясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш жараёнида шарқ маданияти ва фалсафий қарашларини қайта тиклашнинг адекватлигини аниқлаш усули сифатида тарихийлик, лингвистик ҳамда филологик тамойилларини ўз ичига олган янгича ёндашув – лингвофалсафий таҳлил методологияси асосланган;
фанлараро тамойил нуқтаи назаридан “лингвофалсафий қарашлар”нинг назарий тушунчаси бадиий-фалсафий асарларнинг “маъно” ва “мазмун” бирлигига кўра фалсафий билиш фаолиятининг ёпиқ доирасини ҳосил қилиши исботланган;
таржимани баҳолаш маркерлари сифатида таржимон фаолиятининг когнитив асослари ва уларнинг таржимада вербал репрезентацияси каби таржима стратегиялари, эквивалентлик ҳамда адекватлик категориялари каби баҳолаш мезонлари, лисоний, семантик, когнитив тушуниш даражаларидаги таржима хатолари аниқлаштирилган;  
бадиий-фалсафий асарларни адекват таржима қилишга имкон берувчи тил – тафаккур – маданият учлигини ўз ичига олган лингвофалсафий таҳлил усули француз ёзувчилари ижодида акс этган шарқ образи интерпретацияси призмаси орқали асосланган;
француз тилидаги бадиий матнларнинг маданий-фалсафий жиҳатларини ўзбек тилига ўгиришда муаллиф услубининг лисоний хусусиятлари ҳамда лингвофалсафий қарашларини ҳисобга олиш матннинг формал ва прагматик мувофиқлигини таъминлашга асос бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Фалсафий-бадиий асарлар таржимасида шарқ маданияти ҳамда фалсафий қарашларини тадқиқ қилиш жараёнида олинган назарий ва амалий натижаларга асосланиб:
француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш жараёнида шарқ маданияти ва фалсафий қарашларини қайта тиклашнинг адекватлигини аниқлаш усули сифатида тарихийлик, лингвистик ҳамда филологик тамойилларни ўз ичига олган янгича ёндашув – лингвофалсафий таҳлил методологиясини ишлаб чиқишга оид хулосалардан  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston tarixi” телеканалида “Мавзу”, “Этно” ва “Тақдимот” кўрсатувларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 17 мартдаги 06-31-606-сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатувлар сценарийси бадиий-фалсафий матнларни таржима қилишда таржиманинг тарихийлик, лингвистик ҳамда филологик тамойилларини ўз ичига олган лингвофалсафий таҳлил методологиясини қўллаш тўғрисидаги маълумотлар билан бойитилган;
фанлараро тамойил нуқтаи назаридан “лингвофалсафий қарашлар”нинг назарий тушунчаси бадиий-фалсафий асарларнинг “маъно” ва “мазмун” бирлигига кўра герменевтик ёндашув орқали фалсафий билиш фаолиятининг ёпиқ доирасини ҳосил қилиши борасида чиқарилган хулосалардан Эрасмус+UNICAC 598340-EPP-1-2018-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP “University Cooperation Framework for Knowledge Transfer in Central Asia and China” халқаро лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 17 мартдаги 04/11-1561-сон маълумотномаси). Натижада, “фалсафий қарашлар” категориясини бадиий-фалсафий асарларнинг етакчи таркибий қисмларидан бири сифатида ажратишга эришилган;
таржимани баҳолаш маркерлари сифатида таржимон фаолиятининг когнитив асослари ва уларнинг таржимада вербал репрезентацияси каби таржима стратегиялари, эквивалентлик ҳамда адекватлик категориялари каби баҳолаш мезонлари, лисоний, семантик, когнитив тушуниш даражаларидаги таржима хатоларининг турларини тизимлаштиришга оид хулосалардан “Ўзбекистон-Франция алоқалари” халқаро лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 24 мартдаги 84-01-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилган маданиятлараро мулоқот натижаси сифатида бадиий таржиманинг асосий баҳолаш мезонларини аниқлашда субститутив-трансформацион ва герменевтик моделларни қўллаш самарадорлигига эришилган;
бадиий-фалсафий асарларни адекват таржима қилишга имкон берувчи тил – тафаккур – маданият учлигини ўз ичига олган лингвофалсафий таҳлил усули француз ёзувчилари ижодида акс этган шарқ образи интерпретацияси призмасини тавсифлашига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2016-2018 йилларда OT-Ф-030 “Ўзбекистон адабиёти тарихи” кўп жилдли монографияни (7 жилд) чоп этиш номли фундаментал лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 4 мартдаги 01/6-503-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий матн таржимасида рефлексия, тушуниш, тушунтириш муаммоларининг ўзаро алоқадорлиги масалалари таржимада янгича ёндашув сифатида лингвофалсафий таҳлил усулини аниқлашга ва баҳолашга хизмат қилган;
бадиий-фалсафий матнларни таржима қилиш алгоритми тарихий, бадиий ва диний матнларни эркин ҳамда сўзма-сўз таржима қилиш усулларига оид методик тавсиялар асосида асарнинг тарихийлиги (асар яратилган давр), филологик (муаллиф биографияси, асар жанри, психологияси, бадиий образлар ифодаси каби адабиётшуносликка хос) жиҳатларини таҳлил қилиш борасидаги услубий тавсияларга оид хулосалардан Эрасмус+585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHT-JP «Development of the interdisciplinary master program on Computational Linguistics at Central Asian Universities: CLASS» халқаро лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 24 мартдаги 04111-1632-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида бадиий-фалсафий матнларни ўгириш алгоритмини қўллаш орқали таржима адекватлигини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish