Sayt test rejimida ishlamoqda

Охунов Илхомжон Абдунабиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ижтимоий онгни ривожлантиришнинг педагогик тизими”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1566
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
Илмий раҳбар:  Артикова  Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Раҳимов Баҳтиёр Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ижтимоий онгни ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда ижтимоий онгни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари қиёсий таҳлил ва танқидий муносабат каби ижтимоий таъсир компонентлари ҳамда таянч компетенцияларни интеграл ривожлантиришга йўналтирилган қайта алоқа муҳитига устуворлик бериш асосида  аниқлаштирилган;   
ўқувчилар ижтимоий онгини ривожлантиришнинг педагогик тизими   узвий ўқитиш ва тизимли тарбиялашга мўлжалланган якка ва жамоа ҳаракатлари имитацияларидан маънавий-маърифий ишлар жараёнида “шахс-фуқаро-жамият” муносабатидаги  дидактик тармоқни қўллаш асосида такомиллаштирилган;  
ўқувчиларда ижтимоий онгни ривожлантириш модели ижтимоий фаоллик омилларининг микротизим, мезотизим, ташқи тизим, макротизим муҳитида таълим муассасаси ва ижтимоий институтлар ҳамкорлигининг натижавий динамикасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;  
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ижтимоий онгни ривожлантиришнинг инновацион технологиялари шахснинг ижтимоий мавқеини ҳурмат қилиш ва тан олиш муносабатларига ўқувчиларни хиссий тайёрлашга мўлжалланган “шахсий тажриба”, “маънавий авторитет”  тамойилларини ўқув жараёнига эмпатия муносабатида киритиш асосида такомиллаштирилган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ижтимоий онгни ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
ўқувчиларда ижтимоий онгни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари қиёсий таҳлил ва танқидий муносабат каби ижтимоий таъсир компонентлари ҳамда таянч компетенцияларни интеграл ривожлантиришга йўналтирилган қайта алоқа барқарор муҳитни яратишга доир таклифларидан “Тарбия” фани концепциясини ишлаб чиқишда ҳамда “Мактабгача таълимнинг меъёрий асослари» номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим Марказининг 2021 йил 8 ноябрдаги 01/11-02/02-1571-сонли маълумотномаси, Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғи билан тасдиқланган 676-100-сон гувоҳнома). Натижада Тарбия фани асосида ўқувчиларнинг ижтимоийлашув жараёнини самарали ташкил этишда манзилли мўлжал олиш имкониятлари яратилган.
ўқувчилар ижтимоий онгини ривожлантиришнинг педагогик тизими   узвий ўқитиш ва тизимли тарбиялашга мўлжалланган якка ва жамоа ҳаракатлари имитацияларидан маънавий-маърифий ишлар жараёнида “шахс-фуқаро-жамият” муносабатидаги  дидактик тармоқни қўллашга оид таклифларидан ОТ-Ф1-17 рақамли “Маънавий бегоналашувнинг олдини олишда шахс фаоллигини оширишни ижтимоий-педагогик тадқиқ этиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим Марказининг 2021 йил 8 ноябрдаги 01/11-02/02-1571-сон маълумотномаси). Натижада Тарбия фанини ўзлаштириш якунида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини мониторинг қилиш топшириқлари тизимлаштирилган;
ўқувчиларда ижтимоий онгни ривожлантириш модели ижтимоий фаоллик омилларининг микротизим, мезотизим, ташқи тизим, макротизим муҳитида таълим муассасаси ва ижтимоий институтлар ҳамкорлиги таъсирида барқарорлигини таъминлашга оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон халқ таълими вазирининг 2020 йил 10 апрелдаги 102-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Тарбия” фанининг 1-9-синфларга мўлжалланган дарсликларни яратиш жараёнида қўлланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим Марказининг 2021 йил 8 ноябрдаги 01/11-02/02-1571-сон маълумотномаси). Натижада Тарбия фанини ўзлаштириш якунида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини мониторинг қилиш топшириқлари тизимлаштирилган.
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ижтимоий онгни ривожлантиришнинг инновацион технологиялари Тарбия фани мазмунинниг модернизациялашувига асосланган ўзаро таҳлил, таъсир ва ёрдам муносабатларига ўқувчиларни тайёрлашга мўлжалланган “шахсий тажриба”, “маънавий авторитет”  тамойилларига асосланган дарслар серияси Андижон, Фарғона ва Наманган ХТБ тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқув амалиётига жорий этилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим Марказининг 2021 йил 8 ноябрдаги 01/11-02/02-1571-сон маълумотномаси). Натижада, Тарбия дарсларини ташкил этиш бўйича ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятини баҳолаш меъзонлари аниқлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish