Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткаримова Жамила Дурдиевна
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат ва нодавлат ижтимоий институтлар ўзаро муносабатларининг фалсафий-ҳуқуқий асослари», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси  (ҳуқуқ фалсафаси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Fal44.
Илмий маслаҳатчи: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар:  Мусаев Одил Рахматович фалсафа фанлари доктори, профессор, Мавлонов Жўрабек Ёрқулович сиёсий фанлар доктори, доцент, Мусаев Фахриддин Абдусатторович фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади давлат ва нодавлат ижтимоий институтларни фаоллаштирувчи омилларни, улар ўртасидаги муносабатларда ўзаро ишонч тизимини мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунига нодавлат ижтимоий институтлар фаолиятнининг ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий-фалсафий асосларини такомиллаштиришга қаратилган ноҳукумат, лоббизм каби тушунчаларни киритиш зарурияти илмий асосланган;
 Ўзбекистонда учинчи сектор бўйича миллий моделни шакллантиришнинг либерал, ҳамкорлик модели каби конструктив йўллари ва унинг барқарорлигини таъминлашнинг Crowdfunding усули, хайр-эҳсон, ижтимоий акциялар каби самарали омиллари жамиятда демократия ва инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш йўлида инновацион имкониятларни очиши асосланган;  
 Ўзбекистон ижтимоий тараққиётида давлат ва нодавлат ижтимоий институтлар ҳамкорлик муносабатларини кучайтиришда фандрайзинг тизимини ривожлантириш, унинг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шакллари) ва рағбатлантиришнинг зарурати очиб берилган;
давлат ва нодавлат ижтимоий институтлар (фуқаролик жамияти институтлари, ННТлар) ўртасидаги муносабатларда фаол мулоқот, аксиологик, коррелцион ва детерминистик жиҳатларини ҳисобга олиш, ўзаро ишонч тизимини ижтимоий ҳамкорлик тамойиллари асосида такомиллаштириш ва ижтимоий тадбиркорликни ижтимоий ҳаётга жорий этиш зарурияти асослаб берилган;
 давлат ва нодавлат ижтимоий институтлар муносабатларини фаоллаштирувчи фандрайзинг, филантропия, кўнгилли ёрдам, кўнгиллиларга имтиёзлар каби омиллар жамият ижтимоий тараққиётини фаровонлаштириш, умумий мақсадлар йўлида бирлаштириб турадиган яхлит маънавий асос ва мезон эканлиги  очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат ва нодавлат секторни фаоллаштирувчи тизимни шакллантириш бўйича илмий тадқиқотнинг қуйидаги натижалари амалиётга жорий қилинган:
Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунига нодавлат ижтимоий институтлар фаолиятнининг ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий-фалсафий асосларини такомиллаштиришга қаратилган ноҳукумат, лоббизм каби тушунчаларни киритиш заруриятига доир илмий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси-нинг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, «Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2020 йил 11 мартдаги 04-06/39-01-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши давлат бошқаруви, ҳукумат органлари ва жамоат ташкилотлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзаро муносабатларини тартибга солиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштиришни тизимли ташкил этишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда учинчи сектор бўйича миллий моделни шакллан-тиришнинг либерал, ҳамкорлик модели каби конструктив йўллари ва унинг барқарорлигини таъминлашнинг Crowdfunding усули, хайр-эҳсон, ижтимоий акциялар каби самарали омиллари жамиятда демократия ва инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш йўлида инновацион имкониятларни очишининг моҳиятига доир илмий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган амалий тадқиқотлар давлат грантлари лойиҳаси доирасида 20170930369 шифрли «Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот ҳуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш» амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 5 мартдаги 02/022.239-сон маълумотномаси). Берилган илмий хулосаларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимиз ёшларининг интеллектуал ва илмий салоҳиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларига ижобий таъсир кўрсатган;
Ўзбекистон ижтимоий тараққиётида давлат ва нодавлат ижтимоий институтлар ҳамкорлик муносабатларини кучайтиришда фандрайзинг тизимини ривожлантириш, унинг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шакллари) ва рағбатлантиришнинг заруратига доир таклифлардан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятида фойдаланилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2020 йил 18 майдаги 7/774-2-сон маълумотномаси). Ушбу илмий тадқиқот иши натижаларидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва истиқболли режаларни ишлаб чиқишга эришилган;
давлат ва нодавлат ижтимоий институтлар (фуқаролик жамияти институтлари, ННТлар) ўртасидаги муносабатларда фаол мулоқот, аксиологик, коррелцион ва детерминистик жиҳатларини ҳисобга олиш, ўзаро ишонч тизимини ижтимоий ҳамкорлик тамойиллари асосида такомиллаштириш ва ижтимоий тадбиркорликни ижтимоий ҳаётга жорий этиш заруриятини жорий этишга оид хулоса ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг «йўл харитаси» ва сайловолди дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 2020 йил 13 мартдаги 01-1/1/100-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётда қўлланилишида 2020 йилга мўлжалланган «Йўл харита»сининг «Партиянинг сайловолди дастуридаги вазифаларни амалга ошириш ҳамда мафкуравий фаолият ва тарғибот-ташвиқот ишлари» тўғрисидаги II банди, «Партиянинг ёшлар билан ишлаш сиёсати. Ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш» номли III банди «Сиёсий ўқувларни ташкил этиш»га қаратилган IV бандлари ижросини таъминлашга хизмат қилган;
давлат ва нодавлат ижтимоий институтлар муносабатларини фаоллаштирувчи фандрайзинг, филантропия, кўнгилли ёрдам, кўнгиллиларга имтиёзлар каби омиллар жамият ижтимоий тараққиётини фаровонлаштириш, умумий мақсадлар йўлида бирлаштириб турадиган яхлит маънавий асос ва мезон эканлигига оид хулоса ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг «йўл харитаси» ва сайловолди дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2020 йил 03 июндаги 01-147-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётда қўлланилишида 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурини шакллантириш, “Кўнгиллилар фаолияти тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, давлат ва фуқаролик жамиятини институтларининг ролини кучайтириш, “Халқ дипломатияси концепцияси”ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish