Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмеджанова Зульфия Исмаиловнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ/ОИТС инфекциясида иммунитет айрим кўрсаткичлари ҳолати ва аллергик реактивликнинг ўзаро боғлиқлиги», 14.00.36–Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib146.

Илмий маслаҳатчи: Залялиева Марьям Валиахмедовна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика иммунология илмий маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика иммунология илмий маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.50.01.

Расмий оппонентлар: Нуралиев Неккаддам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Кахрамон Холдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гулямов Нариман Гулямович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети (Россия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ/ОИТС инфекцияси турли босқичларида аллергологик реактивлик, иммунологик кўрсаткичлар ва микроэлементлар  таркиби ўзгаришларининг мажмуавий баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ОИВ/ОИТС инфекцияси турли босқичларида аллергик касаллик структураси аниқланган;

ОИВ инфекцияси ривожланиш жарёнида  беморларда тез ва секин ривожланувчи гиперсезувчанлик баҳоланган ва Candida albicans, туберкулинга нисбатан сенсибилизациянинг ўрни аниқланган;

ОИВ инфекцияси турли босқичларида гистамин миқдорининг ортиши исботланган;

ОИВ инфекцияли беморларда макро- ва микроэлементлар миқдори СD4 лимфоцитлар абсолют сонига нисбатан аниқланган;

ОИВ инфекцияли беморларда дори воситаларига аллергия ҳолатида IgE танқислиги аниқланган;

ОИВ/ОИТС касаллиги ривожланишида макро ва микроэлементлар, СD4 лимфоцитлар орасидаги корреляцион боғлиқлик динамикаси аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда ОИВ/ОИТС  инфекцияси кечиши, иммунитет айрим кўрсаткичлари ҳолати ва аллергик реактивликнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича олинган натижалар асосида:

ОИВ/ОИТС инфекцияси кечиши ташхиси, клиникаси, даволаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «ОИВ/ОИТС касалликнинг турли босқичида ҳужайравий ва гуморал иммунитет кўрсаткичлари» мавзусидаги услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги ВН-д/39-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ОИВ/ОИТС инфекциясини эрта ташхислаш, клиник кечишини аниқлаш, лаборатор ташхислаш ва даволашнинг оптимал вариантини танлашга имкон яратган;

ОИВ/ОИТС  инфекциясини ташхислаш ва даволаш тактикаси алгоритми, уларнинг шифохонагача бўлган даврда эрта ташхислаш ва ОИВ/ОИТС инфекция беморларни даволашни оптималлаштириш чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази ҳамда Республика иммунология илмий маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги ВН-д/39-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ОИВ/ОИТС инфекцияли шахсларни ташхислаш, даволаш, парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш муаммоларини оптималлаштиришда  кенг фойдаланилмоқда. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish