Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуротов Жамшид Шодиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Демократик жараёнлар тадрижий такомилида Жон Локк либерал қарашларининг ўрни», 23.00.01–Сиёсат назарияси ва фалсафаси. Сиёсий таълимотлар тарихи ва методологияси (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ss79.
Илмий раҳбар: Назаров Насриддин Атақулович, сиёсий фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Холбеков Aбдуғани Жуманазарович, социология фанлари доктори, профессор, Байрыева Алмагул Қурбановна, сиёсий фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жон Локкнинг инсон эрки, индивидуал манфаатлар, мулкий муносабатларнинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш каби либерал қарашларининг замонавий жамиятдаги ўрни юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсоният жамияти ижтимоий ҳаётининг сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида қарор топиши, сиёсий жараёнларда бошқарувнинг таркибий қисмлари Жон Локкнинг “ҳокимиятлар бўлиниши”, “жамиятнинг табиий ҳолати”, “жамоат шартномаси” каби либерал назариялари негизида ривож топганлиги очиб берилган;
замонавий сиёсий назарияларда Ж.Локкнинг сиёсий ҳокимият “халқ ишончи”га, “халқ ҳокимияти”га ва “қонунларнинг халқ манфаатига хизмат қилиши”га таяниши давлат ва жамиятда демократик жараёнларнинг эҳтиёж сифатида англанадиган, идрок этиладиган, амалиётга татбиқ қилинадиган устувор сиёсий механизми эканлиги ҳамда бошқарув тизимида қўлланилаётганлиги илмий асосланган;
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида давлат бошқаруви ва жамият ҳаётини модернизациялаш билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий, сиёсий асослар фуқаро эрки, тенглиги, хавфсизлиги сиёсий жараёнларда аҳолининг фаол фуқаровийлик мавқеига эга бўлган жамоавийлик, шериклик ва маҳаллабай каби либерал ғояларга асосланганлиги илмий жиҳатдан очиб берилган;
Ўзбекистонда эркинлик ва фаровонликни таъминлаш Ж.Локкнинг либерал давлат хавфсизлиги, давлат бағрикенглиги тамойиллари асосида такомиллаштириш, биринчидан эркин ривожланишни таъминлашга хизмат қилса, иккинчидан либерал жараёнлар мутафаккир ғояларининг ривожига йўналтирилганлиги концептуал асосларда назарий ва сиёсий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Демократик жараёнлар тадрижий такомилида Жон Локк либерал қарашларининг ўрнини ўрганишга доир илмий-назарий хулосалар асосида:
инсоният жамияти ижтимоий ҳаётининг сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида қарор топиши, сиёсий жараёнларда бошқарувнинг таркибий қисмлари Жон Локкнинг “ҳокимиятлар бўлиниши”, “жамиятнинг табиий ҳолати”, “жамоат шартномаси” либерал назариялари негизида ривож топганлиги ҳақидаги ғоялардан Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси фаолиятида, Ўзбекистонда демократик жараёнлар ривожини таъминлашда “Ҳаракатлар стратегияси”, “Тараққиёт стратегияси”нинг ўрни, “Халқ давлат идоралари учун эмас, балки давлат идоралари халқ учун” концептуал ғоясининг амалий натижасини таъминлашда ҳамда партия фракцияси томонидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2020 йил 24 декабрдаги 01-03/275-сон маълумотномаси). Натижада, халқ билан мулоқот тизимининг самарали ташкилий механизмларини қўллашда, аҳолини ижтимоий ҳаёт тарзи фаровонлигини оширишга қаратилган партия дастурларини тайёрлашга хизмат қилган;
замонавий сиёсий назарияларда Жон Локкнинг сиёсий ҳокимият “халқ ишончи”га, “халқ ҳокимияти”га ва “қонунларнинг халқ манфаатига хизмат қилиши”га таяниши давлат ва жамиятда демократик жараёнларнинг эҳтиёж сифатида англанадиган, идрок этиладиган, амалиётга татбиқ қилинадиган устувор сиёсий механизми эканлиги ҳамда бошқарув тизимида қўлланилаётганлиги борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайлов олди дастурини ишлаб чиқишда ҳамда либераллашув мазмунига эга қонунчилик соҳасини такомиллаштиришда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитасининг  2021 йил 10 ноябрдаги 01-27/879-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ишида илгари сурилган инсон қадри, эрки ва тенглиги шунингдек, фуқаролик жамиятининг замонавий мезанизмларини жорий этиш масалалари партия фракцияси томонидан ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган;
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида давлат бошқаруви ва жамият ҳаётини модернизациялаш билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий, сиёсий асослар фуқаро эрки, тенглиги, хавфсизлиги сиёсий жараёнларда аҳолининг фаол фуқаровийлик мавқеига эга бўлган жамоавийлик, шериклик ва маҳаллабай каби либерал ғояларга таяниши ҳақидаги амалий таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятида маҳаллабай ишлашда янги самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган йўналиш стратегиясини ишлаб чиқишда, маҳаллаларда тарғибот-услубий материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 12 февралдаги 02-09/339-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий ҳудудларда, маҳаллаларда аҳоли билан ишлашда, шахс эркинлиги ва унинг ривожига хизмат қилувчи демократик тамойиллар орқали миллий қадриятларимизни бойитишда фойдаланилган.
Ўзбекистонда эркинлик ва фаровонликни таъминлаш Ж.Локкнинг либерал давлат хавфсизлиги, давлат бағрикенглиги тамойиллари асосида такомиллаштириш, биринчидан эркин ривожланишни таъминлашга хизмат қилса, иккинчидан либерал жараёнлар мутафаккир ғояларининг ривожига йўналтирилганлиги хулосалардан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Марказий аппарати фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида “Ислоҳотлар-инсон қадри учун” мулоқот учрашувларини ташкил қилшда ҳамда тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишда  фойдаланилди (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 2020 йил 23 июлдаги 500/20-сон маълумотномаси). Натижада, либерализм назариясининг мумтоз ва замонавий кўринишларидаги мавжуд умумийлик ва ўзига хослик, халқ ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш, аҳоли фаоллигини оширишга қаратилган амалий таклифлардан умумиллий ҳаракатнинг платформасини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish