Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожанов Шарапатдин Балтаниязовичнинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқ тилидаги антонимларнинг семантикаси, морфемик таркиби ва услубий вазифалари», 10.00.03–Қорақалпоқ тили. Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fil204.

Илмий раҳбар: Қудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат универститети, DSc.27.06.2017 Fil.20.01.

Расмий оппонентлар: Айимбетов Мақсет Қаллиевич, филология фанлари доктори, профессор; Альниязов Айтмурат Исмайлович, филология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот:  Урганч давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: ҳозирги қорақалпоқ тилида антонимлар семантикаси, морфемик таркиби, структур-систем табиати ва функционал-услубий хусусиятларини аниқлашдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қорақалпоқ тилида антонимларнинг шаклланиш босқичлари, семантикаси, тил сатҳидаги ўрни ва функционал-услубий хусусиятлари аниқланган;

борлиқ оламдаги мавжудликнинг дуал тузилиши ҳақидаги қарашларнинг тил бирликларига таъсири натижасида ҳар бир миллий тилда шаклан фарқланувчи сўзлардан иборат антонимлар вужудга келганлиги исботланган;

антонимларнинг синонимия, полисемия, энантиосемия ва фразеология ҳодисалари билан ўзаро муштарак ва фарқли жиҳатлари ойдинлаштирилган;

антонимлар тизими бевосита қарама-қаршиликларни англатувчи лексик бирликлар ва прагматик зиддиятларни ифодаловчи антонимларга бўлиниши далилланган;

қорақалпоқ тили антонимлари тузилишига кўра монотип (бир ўзакли) ва политип (кўп ўзакли, яъни икки, уч, тўрт ва ҳ.к. ўзакли) парадигмалардан иборатлиги асосланган;

контекстуал антонимлар, антитеза, оксюморон, когезия, мақол-маталлардаги антонимия ва антонимик деривациянинг бадиий асарларда контраст маънони ифодаловчи семантик бирлик сифатидаги хусусиятлари ёритиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 

Қорақалпоқ тилилуғат таркибидаги антонимия ҳодисасини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:

диссертантнинг антонимлар семантикаси, морфемик таркиби ва услубий вазифаларига доир илмий-назарий хулосаларидан «Улыўма билим бериў мектеплеринде инновациялық педагогикалық технологиялардан пайдаланыў» номли ўқув-услубий қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 11 июлдаги 01-01/10-2810-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактабларининг 5-синфларида ўқитиладиган «Она тили» ва «Қорақалпоқ тили» дарсларида антонимларга оид мавзуларнинг мазмунини такомиллаштиришга эришилган;

антонимларнинг шаклланиш босқичлари, семантикаси ва тил сатҳидаги функционал-услубий хусусиятларига доир илмий-назарий қарашлар 5120100 рақамли «Филология ва тилларни ўқитиш (қорақалпоқ филологияси)»бакалавриат таълим йўналишида узвийлаштирилган малака талаблари стандарти мазмунига сингдирилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2017 йил 14 августдаги 01-21-01/1334-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилини ўқитиш давомида талабаларнинг антонимия ҳодисаси ҳақидаги билимлари чуқурлаштирилган;

антонимларнинг грамматик хусусиятлари ва имлосига доир назарий хулосалар, шунингдек, антонимларнинг синонимия, полисемия, энантиосемия ва фразеология ҳодисалари билан ўзаро муносабатини акс эттирувчи фактик материаллардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ФЗ2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 18 сентябрдаги ФТА-02-11/678-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги қорақалпоқ тилшунослигида қўлланилаётган компонент ва семик таҳлил, тилни систем тадқиқ этиш методлари такомиллаштирилган;

антонимларнинг қорақалпоқ мумтоз адабиёти ва ҳозирги адабий жараёндаги функционал-услубий хусусиятлари ҳамда контраст фикрни ифода этишдаги поэтик вазифаларига оид қарашлар Қорақалпоғистон радиоканалининг «Тилга эътибор – элга эътибор» номли туркум эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2017 йил 17 июлдаги 220-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида аҳоли кенг қатламларининг нутқий фаолиятида антонимларни қўллаш меъёрлари ва самарадорлиги борасидаги билимларини бойитишга муваффақ бўлинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish