Sayt test rejimida ishlamoqda

Зохидов Мансур Махмудовичнинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Энергия самарадор биноларни лойиҳалашнинг гелиотехник асослари» 05.09.01 – Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар, 18.00.02 – Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/T408
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Тошкент архитектура-қурилиш институти».
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Щипачева Елена Владимировна, архитектура фанлари доктори, профессор Уралов Ахтам Синдарович ва техника фанлари доктори, профессор Кличев Шавкат Исакович. 
Етакчи ташкилот: МЧЖ «QISHLOQQURILISHLOYIHA» 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қуёш нури билан иситиладиган биноларни белгиланган солиштирма энергия сарфини таъминловчи архитектуравий лойихалашнинг гелиотехник асосларини ва услубиятини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
гелиоқурилмани қиш даврида қуёшдан максимал энергияни ишлаб чиқишни таъминлайдиган горизотга нисбатан 600 бурчак билан ўрнатилишига нисбатан  гелиоқурилмани бинонинг жанубий фасадига вертикал ўрнатишни бинодан иссиқлик йўқолишини камайтириши ва бу ечимни  ёзда бинони қизиб кетмаслигини олдини олишини ҳисобга олиб гелиоқурилмани бинога 90о бурчак остида жойлаштириш энг мақсадга мувофиқ ечим эканлиги исботланиб берилган ҳамда шу асосда гелиоуйларни лойиҳалашнинг янги  талаблари ишлаб чиқилган;
иситиш даврида қуёш қурулмасини ишлаб чиқарган иссиқлик энергияси графигига нисбатан бинони шу давр давомида  иситиш учун сарфланадиган иссиқлик графиги юзаларини ўзаро қопланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда қуёш иситиш тизимини бинони иситишга сарфланадиган энергиясини 50-55%, 70-75% ва 100% ни таъминлайдиган гелиоқурулманинг керакли қуёш нурини ютувчи юзасини ҳисоблашнинг графо-аналитик усули яратилган;
гелиоуйларни лойиҳалашда қуёш энергияси тушиши тўхтагандан сўнг хона ичида керакли ҳарорат турғунлигини таъминлаш ва уни кескин пасайишини чегаралаш мақсадида бинони керакли иссиқликка турғунлигини таъминлашда унинг  тўсувчи конструкциялари учун иссиқлик сиғими юқори бўлган материалларни қўллаш ва уларни ташқарисидан иссиқликдан ҳимоялаш усули ишлаб чиқилган;
қуёш иситиш тизимини самарадорлиги гелиоқурилманинг қуёш иссиқлигини ишлаб чиқариш ва бинони иссиқликни йўқотиш қийматига боғлиқлигини назарда тутган ҳолда гелиоуйни мақбул лойиҳа ечимларини излашда афзал ҳажмий ечимлардан фойдаланиш усули асослаб берилган ва шунинг асосида биноларни лойиҳалашнинг олдиндан белгиланган солиштирма иссиқлик сарфини таъминлайдиган усули ишлаб чиқилган;
40о шимолий географик кенглик шароити учун қиш фаслида қуёш ҳаракати траекториясида вақт давомида қуёшнинг азимути ва баландлигини ўзгариб боришига мос равишда бинодан тушаётган соя қўшни бинони гелиоқурилмасини қуёшдан тўсмаслигини таъминлайдиган   гелиоуйларни ер майдонларида жойлаштиришнинг архитектура-лойиҳалаш принциплари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Энергия самарадор биноларни лойиҳалашнинг гелиотехник асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
илмий натижалардан фойдаланган холда “Ўзбекистонда қуёш энергияси билан иситиладиган биринчи энергия тежамкор бино” лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Тошкент вилояти Бурчимулла қишлоғида қурилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 16 августдаги №6051/09-07-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқи агентлиги (ҳозирги ЎзР ИМА) томонидан 2010 йил 12 ноябрдаги 3245-сон  гувоҳномаси). Бинонинг солиштирма иссиқлик сарфи 49,6 кВт соат/м2 йил ва қиёш иситиш тизими билан ҳисоблаганда қуёш уйида оддий уйга қараганда иситиш учун 8 баравар кам энергия сарфланиши экспериментал равишда тасдиқланган бўлиб, қўшимча харажатлар 5 йилда қопланиши аниқланган;
бинони мавжуд ҳолати, қурилиш вақтида ва энергия тежовчи технологияларни қўллашдан кейинги энергия самарадорлигини баҳолашнинг янги ёндашуви ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун оптимал ечимлари кўп вариантли лойиҳалаш усули мавжуд 9 қаватли турар-жой биносини энергиясамарадорлигини ошириш лойиҳасини ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 16 августдаги №6051/09-07-сон маълумотномаси). Натижада энергияни тежаш бўйича энг тежамкор чора-тадбирларни аниқлаш ва иқтисодий жиҳатдан самарали ечимларни топиш имконини берган;
энергия самарадорликни ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Тошкентдаги “Куйлюк-2” массивидаги 4 қаватли 48 квартирали йирик панелли турар-жой биносини энергетик реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-техник ечимларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 16 августдаги №6051/09-07-сон маълумотномаси). Натижада кўп хонадонли биноларда энергия истеъмолини лойиҳалаш ва ҳақиқий қийматлари ўртасида сезиларли фарқни аниқлашга эришилган ва бундай турдаги биноларни энергия билан қайта қуриш стратегияси таклиф қилинган;
гелиоқурилмалар юзасини ҳисоблашнинг графо-аналитик усули асосида қуёш нури билан иситилувчи энергиясамарадор биноларни лойиҳалашнинг олдиндан белгиланган солиштирма иссиқлик сарфини таъминлаш усули ТАҚИда “Энергия самарадор биноларни лойиҳалаш” фанидан бажариладиган магистерлик диссертациялари ва курс лойиҳа ишларини бажаришда ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 16 августдаги №6051/09-07-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий материаллардан фойдаланган ҳолда инновацион технологияларни қўллаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish