Sayt test rejimida ishlamoqda

Меҳмонов Машҳурбек Ҳусен ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Мураккаб ва сейсмик шарт-шароитларда темир йўл изининг эксплуатацион ишончлилигини таъминлаш”, 05.08.02 – “Темир йўллар ва йўл ҳўжалиги”; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2534.
Илмий раҳбар: Абдужабаров Абдухамит Халилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саржанов Тайжан Садиханович, техника фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Досметов Султанбай Камалович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: АЖ “Узоғирсаноатлойиҳа” институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мавжуд рельеф ва грунт шарт-шароитларида ҳисобий сейсмик юкламаларни аниқлаштириш орқали темир йўл изининг эксплуатацион ишончлилигини ошириб, шикастланишлар хавфини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл ўтадиган мураккаб жойнинг грунт, рельеф, гидрогеологик ва сейсмик шароитларини ҳисобга олган ҳолда темир йўлни трассалашнинг хавфсиз ва энг мақбул схемаси ишлаб чиқилган;
ер полотноси ва кўприк туташган жойида сейсмик куч таъсирида грунтнинг фаол босими қирғоқ таянчига таъсирини камайтиришни эътиборга олган ҳолда асоси ботик бўлган қирғоқ таянчи конструкциясини ишқаланиш майдони математик ифодалар ёрдамида аниқланган ва илмий асосланган;
темир йўл изини вертикал чўкишларини олдини олиш мақсадида, ер полотносини кўприк билан туташган жойларида динамик бикрлигни ошириш ва вибродинамик тебранишларни камайтиришни ҳисобга олган ҳолда, кўтармани темирбетон қозиқлар билан мустаҳкамлаш усули ишлаб чиқилган;
сейсмик куч таъсирида ер полотноси грунтларини хусусий тебранишлар даврини камайтиришни эътиборга олган ҳолда тажриба-тадқиқот асосида қирғоқ таянчи бикрлигини ҳисобга олувчи конструктив коэффициент қиймати сейсмометрик датчиклар ёрдамида ёзиб олинган ва илмий асосланган;
мураккаб шароитдан ўтган темир йўл изини хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида, тоғ тошлари тушишидан ҳимоя қилувчи мавжуд иншоотлардан 25...30% арзон бўлган мобил иншоотларнинг конструкциясини геометрик ўлчамлари физик шароитларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мураккаб ва сейсмик шарт-шароитларда темир йўл изининг эксплуатацион ишончлилигини таъминлаш бўйича олинган натижалар асосида:
кўприкқурилиш трестига қарашли 13-кўприкқурилиш отряд ҳудудидаги ер полотносининг синов моделида ер полотноси ва кўприк туташган жойларида темирбетон қозиқлар қоқиш ёрдамида кўтарма грунтлари тебранишларининг сўниши аниқланган ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Йўл хўжалиги бошқармаси” корхонасида жорий қилинган ("Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг 2022 йил 09 мартдаги 01/748-22-сон маълумотномаси). Натижада, ер полотносига темирбетон қозиқ қоқиш орқали вибрация тезлиги 10% га, тезланиши эса 15% га камайганини, шунингдек, вибродинамик куч таъсирида ер полотноси грунтлари тебранишининг логарифмик декременти 20% гача камайиши асосида ер полотноси ва кўприк қирғоқ таянчи туташган жойида темир йўл изини таъмирлараро муддатини ошириш имконини берган;
мураккаб шароитларда ер полотноси ва йўл устки қурилмасини тоғ тошларидан ҳимоя қилиш учун мобил ҳимоя иншоотларининг конструкцияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Йўл хўжалиги бошқармаси” корхонасида жорий қилиш учун қабул қилинган ("Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг 2022 йил 09 мартдаги 01/748-22-сон маълумотномаси). Натижада, мобил ҳимоя иншооти темир йўл изини тош тушиши таъсирида деформацияланишини олдини олиш ва тош тушиши фаол бўлмаган жойдан фаол бўлган жойга кўчиришда меҳнат ва материал сарфини 25...30% га тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish