Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирханова Гуландом Рустамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилининг синоним сўзлар ўқув луғатини тузишнинг лингвистик асослари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil549.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Баҳриддинова Башорат Маъдиевна, филология фанлари доктори, профессор; Искандарова Шарифа Мамадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили синонимлари ўқув изоҳли луғатининг таркибий қурилмаси, сўзликни шакллантириш ва лексикографик талқин қилиш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
луғат мақола алоҳида тизим сифатида исботланиб, ўзаро ички муносабатларга (қатор ядроси, маркази, периферияси) асосланган маънодошлик парадигмаси, унинг умумий шарҳи, парадигма аъзолари ҳар бирининг лексикографик изоҳи ҳамда ҳар бир синонимга берилган таърифни тасдиқловчи иллюстратив материалдан иборат микросистема эканлиги аниқланган;
синоним сўзлар ўқув изоҳли луғати таркибий қурилмаси, корпуси, луғат сўзлиги – ички муносабатга асосланган маънодошлик парадигмаларини шакллантириш ва ушбу тизимдан жой олиши мумкин бўлган синонимлар ва иллюстратив ҳаволани танлаш каби мезонлари аниқланган;
ўзбек тилида янги авлод синоним ўқув луғатлар тузиш, мега, макро, микроқурилишини такомиллаштиришда антропоцентрик лексикографиянинг инновацион лексикографик анъаналари, синонимик қаторнинг лексикографик талқини педагогик, психологик, лингводидактик талабларга мос келиши лозимлиги далилланган;
синоним сўзлар ўқув луғатларининг луғат мақоласи синонимик қатор,  қаторнинг умумий лексикографик талқини, парадигма ҳар бир аъзосининг хусусий белгилари ва уларни  тасдиқлайдиган асос (иллюстрация)дан ташкил топиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синоним сўзлар ўқув изоҳли луғати тузишнинг лингвистик аспектига доир хулосалар асосида: 
луғат мақола алоҳида тизим бўлиб, ўзаро ички муносабатларга (қатор ядроси, маркази, периферияси) асосланган маънодошлик парадигмаси, унинг умумий шарҳи, парадигма аъзолари ҳар бирининг лексикографик изоҳи ҳамда ҳар бир синонимга берилган таърифни тасдиқловчи иллюстратив материалдан иборат микросистема эканлиги аниқланганига оид хулосалардан ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши», ФА-А1-Г007 «Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида» мавзуларидаги лойиҳаларда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 18 январдаги маълумотномаси). Натижада халқ нақл- мақоллари таркибида учрайдиган тилнинг бой лексик-семантик воситаси бўлган синонимлар таҳлили ва талқинини мукаммаллаштириш  имконини берган;
синоним сўзлар ўқув изоҳли луғати таркибий қурилмаси, корпуси, луғат сўзлиги – ички муносабатга асосланган маънодошлик парадигмаларини шакллантириш ва ушбу тизимдан жой олиши мумкин бўлган синонимлар ва иллюстратив ҳаволани танлаш мезонларига доир илмий-назарий хулосалардан мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган «Ўзбек тилининг синоним сўзлар ўқув луғати» (ISBN 978-9943-7230-5-4) номли луғатни нашрга тайёрлашда фойдаланилган. Натижада нутқ маданияти ва коммуникатив компетентликни ўстиришда муҳим восита бўлган таълимий луғат тузишга эришиш имконини берган;
ўзбек тилида янги авлод синоним ўқув луғатлар тузиш, мега, макро, микроқурилишини такомиллаштиришда антропоцентрик лексикографиянинг инновацион лексикографик анъаналари, синонимик қаторнинг лексикографик талқини педагогик, психологик, лингводидактик талабларга мос келиши лозимлиги ҳақидаги амалий тавсияларидан Бухоро вилояти телерадиокомпанияси «Бухоро» телеканалининг «Ассалом, Бухоро», «Замондош» телекўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 27 апрелдаги 1/118-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг маънавий ва маданий мазмунини бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish