Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанова Дилфуза Одиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилида шахс социал белгиларини ифодалаш омиллари, воситалари ва усуллари”, 10.00.01– Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.DSc/Fil101.
Илмий раҳбар: Муҳамедова Саодат, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Худайберганова Дурдона, филология фанлари доктори, профессор; Хайруллаев Хуршид, филология фанлари доктори, доцент; Мажидова Раъно, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида шахс социал тавсифининг ифодаланиш омиллари, воситалари ва усулларини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этносоциал тафаккурнинг ўзбек тили тизимида шахс социал белгиларидаги вербал ифода воситалари ва усулларининг  нутқий воқеланишдаги лисоний ва прагматик омилларнинг ҳамкорлиги, уларнинг муайянлашуви ҳамда мувофиқлашуви очиб берилган;
социал стереотипларнинг тил социаллашув омили сифатидаги воқеланишида метафора, фразеологизм, мақол, матал, қиёсий ифодалардаги лисоний жараёнлар социал типлар, социал роллар ҳамда ижтимоий-ахлоқий меъёрлар нолисоний омиллар ҳамкорлигида антропопрагматик жиҳатдан асосланган;
шахснинг социал белгилари ва уларнинг лисоний бирликлар табиатидаги ўзгариш омиллари, борлиқнинг лисоний таснифида социал тип, стереотип ва ролларнинг нутқий кўринишдаги ифодаланиши очиб берилган;
шахс социал белгиларини ифодаловчи лисоний ва  нолисоний воситалар ва усуллар ҳамкорлигининг нутқий системада лисоний зиддиятлар орқали реаллашуви сўзлашув нутқи ва бадиий асарларда қўлланилган шахс социал белгиларини ифодаловчи лексик бирликлар асосида аниқланган;
шахс социал белгиларини ифодаловчи сўзларнинг ўзбек тили луғатларида берилган лексикографик талқинида ёшга, жинсга ҳамда касб-корга кўра номланиши, қўлланиши ҳамда гендер хусусиятларининг сабаб ва омиллари лисоний ва нолисоний жиҳатдан ўзаро мувофиқ эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги шахснинг социал белгилари, воситалари ва усулларини илмий тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
семеманинг воқеланишидаги луғавий маъно кўриниши, семеманинг аташ семалари кучсизланиши, кучайиши, кўчма нутқий луғавий маънонинг воқеланиши, аташ ва ифода семалари, луғавий грамматик маънонинг юзага келиши ҳақидаги хулосалардан Қўқон давлат педагогика институти 2003-2007 йилларда амалга оширилган “Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўзбек тили ва адабиёти фанларини ўқитишнинг инновацион методлари” мавзусидаги  Ф – 7.2.1 (ПФИ-1 фундаментал тадқиқотлар бўйича)  рақамли фундаментал лойиҳада ўзбек тилшунослиги талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 январдаги 89-03-95-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа тил бирликларининг социал хусусиятига оид лексема маънолари янги илмий далиллар асоси бойитилган;
ўзбек тилшунослигининг кейинги давр ривожида ўзбек миллий тили, адабий нутқининг четлаб ўтилган ёки давр талаблари даражасига кўтарилмаган, махсус тадқиқ қилинмаган ҳодисаларни тезкорлик билан ўрганишга катта аҳамият берилганлиги хусусидаги хулосалардан 2015-2018 йилларда Қўқон давлат педагогика институтида амалга оширилган ERASMUS+JP–ModeHEd ("Modernizing Health Education in the Uzbek Universities") – “Ўзбекистон олий ўқув юртларида соғлиқни сақлашнинг ўқув фанлари бўйича технологияларни модернизация қилиш” қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 январдаги 89-03-95-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тилнинг инсон ҳаётий фаолиятидаги ўрнини очиб беришда муайян  ижобий самарага эришилган;
 ҳар бир тилда шахс ўзига хос равишда тавсифланиши, бу тавсифлар, бир томондан, лисоний ва нолисоний, иккинчи томондан, лисоний ва нутқий хусусиятларга эга эканлиги,  шахс социал белгиларини ифодалаш серқирра ҳодиса бўлганлигидан бу жараён турли омиллар, воситалар ва усуллар ёрдамида кечиши юзасидан олинган хулосалардан 2015-2017 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилган  Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг фундаментал тадқиқотлар бўйича А 1-180 “Таржима ва маданиятлараро мулоқот масалаларига оид ўқув қўлланмалари яратиш” номли илмий лойиҳасида шахс социал белгилари омилларини аниқлаш,шахс социал белгиларини ифодалаш усулларини ойдинлаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 январдаги 89-03-95- сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа тил ва жамият, тил ва социум муносабатларини илмий ўрганиш янада долзарблик касб этганлиги ва бу маданиятлараро мулоқот масалаларини ёритишда янгича назарий ёндашувлар билан боғлиқлиги хусусидаги илмий-назарий қарашлар билан бойитилган;
умумтилдаги кўп маъноли лексик бирликнинг алоҳида лингвистик ҳодисанинг мавжудлигини кўрсатиши ва шахсни жинсига кўра тавсифловчи лексик бирликлар маъно таркиби жиҳатидан бир ёки бирдан ортиқ маънони билдириши, шахсни жинсига кўра ифодаловчи бир маъноли сўзлар жинсга мансубликни ифодаловчи кўп маъноли сўзлар ҳақида чиқарилган хулосаларидан 2017-2018 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида  бажарилган 0-А1-018 “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” инновацион тадқиқот лойиҳасида банк-молия терминларининг кўп тилли таржима луғатларида сўзга эквивалент танлашда лисоний ва нутқий ифодаланишни ёритиш учун амалга ошириш усулларини асослашда  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг2020 йил 6 январдаги 89-03-95-сон маълумотномаси). Натижада  лойиҳадаги лексикографик талқинларнинг  назарий асоси янада мукаммаллашувига хизмат қилган; 
социал стереотипларнинг тил социаллашуви омили сифатидаги  ўзига хос антропо-прагматик жиҳатларига доир ишлаб чиқилган тавсиялардан 2017-2019 йилларда Қўқон давлат педагогика институтида амалга оширилган “574097-EPP-1-2016-1-CY-EPPKA2-CBHE-JP«RUECVET” мавзусидаги халқаро лойиҳанинг “Россия ва Ўзбекистонда касбий таълим Европа кредит ўтказма тизимини синовдан ўтказишга бағишланган қисмини шакллантиришда  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 январдаги 89-03-95-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа борлиқ ҳодисаларининг асосий хусусияти – уларнинг диалектик нуқтаи назардан серқирралиги, homo loquensга хос  мураккаблик унинг асосий мавжудлик қуроли бўлган тилида тўлалигича намоён бўлиши тўғрисидаги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish