Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонқулова Феруза Бобоназаровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
“Усмон Aзим шеъриятида метафорик образлар талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/F1278. 
Диссертация бажарилган муассаса: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Нормат Темирович, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Эрназарова Гулноза Хамраевна, филология фанлари доктори, доцент; Каримова Юлдуз Акуловна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Усмон Азим шеъриятидаги метафорик образлар моҳияти, образлар табиатига доир назарий умумлашмалар яратиш ҳамда метафориклик шоир поэтик услубининг ўзига хослигини белгиловчи бош омил эканини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон адабиётидаги метафориклашув ҳодисасининг Усмон Азим шеъриятида кузатилиши, шоир шеъриятига хос бадиий тафаккурда метафорикликнинг устуворлиги ижодкор адабий-эстетик концепциясини белгилайдиган асосий поэтик восита эканлиги далилланган;
Усмон Азим ижодига халқ оғзаки ижоди (“Алпомиш” достони ва халқ эртакларидаги) образларнинг метафориклашуви ҳамда стилизацион фольклоризмлар асосида яратилган диний ва мифологик метафорик образлар ҳамда анъанавий образларнинг метафориклашувида фольклорнинг таъсири кучли эканлиги кўрсатиб берилган;
метафорик образ яратишда табиат унсурларининг етакчилиги, пейзаж лирикасига хос бўлган интим, ижтимоий ва тасаввуфий оҳангларда инсон ва табиат муносабатлари боғ (дарахт, барг), гуллар (қизғалдоқ, бойчечак), табиат ҳодисалари (ёмғир, йил фасллари) метафорик тасвирлари талқинида намоён бўлиши далилланган;
Усмон Азимнинг метафорик образ яратишдаги поэтик маҳорати метафора (истиора), эпитет, синекдоха, анафора (такрор), рамз, муболаға бадиий тасвир воситаларининг бир вақтда қўлланилиши ва шеър маъносини кучайтириш, таъкид, эстетик таъсирчанликни ошириш, фикр қамровини кенгайтириш, ўқувчида эстетик завқ уйғотиш, унинг бадиий дидини ўстириш каби бадиий-эстетик функциялар бажариши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Усмон Азим шеъриятида метафорик образларнинг талқинини тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
жаҳон адабиётидаги метафориклашув ҳодисасининг Усмон Азим шеъриятида кузатилиши, шоир шеъриятига хос бадиий тафаккурда метафорикликнинг устуворлиги ижодкор адабий-эстетик концепциясини белгилайдиган асосий поэтик восита эканлиги ҳақидаги хулосалардан ФА-Ф1-Г002 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 22 ноябрдаги 17.01/29-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмининг Усмон Азим ижодидаги ўзига хослик ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятидаги бадиий тафаккурнинг янгиланиш ҳодисасини вужудга келтирганлиги, халқ оғзаки ижоди, мумтоз анъаналар ҳамда жаҳон шеъриятидаги сўнгги изланишлар ҳақидаги хулосалар билан бойитилган;
Усмон Азим ижодига халқ оғзаки ижоди (“Алпомиш” достони ва халқ эртакларидаги) образларнинг метафориклашуви ҳамда стилизацион фольклоризмлар асосида яратилган диний ва мифологик метафорик образлар ҳамда анъанавий образларнинг метафориклашувида фольклорнинг таъсири кучли эканлигига доир илмий-назарий хулосалардан ФА-Ф1-Г002 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 22 ноябрдаги 17.01/29-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмининг мустақиллик даври ўзбек ва қорақалпоқ халқлари адабиётида халқ оғзаки ижодидан озиқ олган замонавий давр адабиёти ва шеърияти услуби ҳақидаги илмий хулосалар билан бойитилишига хизмат қилган;
метафорик образ яратишда табиат унсурларининг етакчилиги, пейзаж лирикасига хос бўлган интим, ижтимоий ва тасаввуфий оҳангларда инсон ва табиат муносабатлари боғ (дарахт, барг), гуллар (қизғалдоқ, бойчечак), табиат ҳодисалари (ёмғир, йил фасллари) метафорик тасвирлари талқини тўғрисида хулосалардан ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 22 ноябрдаги 17.01/29-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қорақалпоқ халқлари халқ оғзаки ижодининг ўзаро муштараклиги, Усмон Азим шеъриятида халқ оғзаки ижодининг таъсири, метафорик образлар талқини муаммолари очиб берилган;
Усмон Азимнинг метафорик образ яратишдаги поэтик маҳорати метафора (истиора), эпитет, синекдоха, анафора (такрор), рамз, муболаға бадиий тасвир воситаларининг бир вақтда қўлланилиши ва шеър маъносини кучайтириш, таъкид, эстетик таъсирчанликни ошириш, фикр қамровини кенгайтириш, ўқувчида эстетик завқ уйғотиш, унинг бадиий дидини ўстириш каби бадиий-эстетик функциялар бажариши ҳақидаги маълумотлардан Сурхондарё телерадиокомпаниясининг “Мунаввар кун” кўрсатувида фойдаланилган (Сурхондарё телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 сентябрдаги 01-15/732-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг қизиқарли ва жонли бўлиши, замонавий ўзбек адабиёти, хусусан, шеъриятида шоир ижоди мавзусининг кенг ёритилишига асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish