Sayt test rejimida ishlamoqda

Пазилжанова Зулфия Сабиржановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий немис тили дарсликлари воситасида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогига фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped1379.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Сайдалиев Саидумар Сайдалиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Талибжановна, педагогика фанлари доктори; Қаххорова Мавлуда Мукаррамовна, филология фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий немис тили дарсликлари воситасида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини ривожлантириш методикаси ва технологияларини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
немис тили мулоқот маданиятининг проксемика, такесика, кинесика, сенсорика, хронемика каби новербал турларини ўзбек тили мулоқот маданияти меъёрлари билан қиёслаб, уларнинг муомала, муносабат, мурожаат  жараёнидаги саломлашиш, сизлаш, хушмуомалалик каби ўхшаш ва маданий, сиёсий, ижимоий муносабатдаги оила, турмуш, никоҳ каби фарқли жиҳатлари аниқланган; 
маданиятлараро мулоқот компетенциясининг когнитив, конатив ва аффектив даражаларини психолингвистиканинг миллатлараро толерантлик, ҳаётий вазиятларда маданий шок ва халқаро зиддиятларнинг олдини олиш тамойиллари маданиятлараро мулоқот жараёнидаги ижобий натижани таъминловчи омил экани далилланган;
талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини ривожлантиришда анкета-сўровнома, топшириқ ва машқларга кўра  грамматик-таржима, аудиолингуал ва аудиовизуал, коммуникатив-прагматик ва маданиятлараро мулоқот методларининг афзаллиги исботланган;
тилларни эгаллашнинг умумевропа компетенцияларини ўрганиш, ўргатиш ва баҳолаш тизимининг С1 даражаси талаблари асосида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини ривожлантириш мазмунини семинар-тренинг, лойиҳа, ролли ўйин ва анкета-сўровномалар орқали такомиллаштиришга эришиш усуллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис тилини ўқитишда талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тилларни эгаллашнинг умумевропа компетенцияларини ўрганиш, ўргатиш ва баҳолаш тизимининг С1 даражаси талаблари асосида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини ривожлантириш мазмунини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялардан А-1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари” номли амалий лойиҳа доирасида  дарслик яратишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 январдаги 02-07-109/04-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган ўқув дастури, дарслик ва қўлланмаларнинг илмий-назарий жиҳатлари такомиллаштирилган;
маданиятлараро мулоқот компетенциясининг когнитив, конатив ва аффектив даражаларини психолингвистиканинг миллатлараро толерантлик, ҳаётий вазиятларда маданий шок ва халқаро зиддиятларнинг олдини олиш тамойилларига оид хулосалар асосида “Deutsch macht uns Spaß” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 декабрдаги 648-сонли буйруғига асосан берилган 648-065-сон нашр рухсатномаси). Натижада ўқув қўлланма назарий жиҳатдан бойиб, таълим жараёнида ундан фойдаланиш орқали талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенциясини ривожлантириш жараёнларини такомиллаштириш самарадорлиги ортган;
талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини ривожлантириш моделини ўқитишнинг грамматик-таржима, аудиолингуал ва аудиовизуал, коммуникатив-прагматик ва маданиятлараро мулоқот методлари асосида такомиллаштиришга оид хулосалардан Москва давлат педагогика университетининг 2019-2021 йилларда бажарилган “Чет тилларни ўрганишдаги ўқув фаолияти шароитида кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг назарий тафаккурини ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Москва давлат педагогика университетининг 2021 йилдаги 345/21-сон маълумотномаси). Натижада кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари ҳамда талабаларнинг немис тилида маданиятлараро мулоқот компетенциясини ривожлантиришда амалий иш самарадорлигига эришилган;
немис тили мулоқот маданиятининг проксемика, такесика, кинесика, сенсорика, хронемика каби новербал турларини ўзбек тили мулоқот маданияти меъёрлари асосида таснифлашга оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” радиоэшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 10 январдаги 04-36-49-сон маълумотномаси). Натижада мазкур радиоэшиттиришларнинг мазмуни кенгайишига, илмийлашишига ва радиотингловчи талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини ривожлантиришда сезиларли натижаларга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish