Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаханова Гулнора Мавляновна 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped1619.
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори (DSc).
 Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятлари ташаббускорликнинг интернал ва экстернал даражалари билан шахсий ижодкорлигини индивидуал ва жамоавий ҳамкорликдаги натижадор ижодий фаолиятни ташкил этиш босқичларининг конструктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
 талабалар мустақил фаолияти ўзини-ўзи ривожлантиришга йўналтирилган ташкилотчилик сифатларини шакллантиришнинг мотивацион-когнитив хатти-ҳаракатини бошқариш жараёнлари ўзаро боғлиқлигини ва мустақил ишни бажаришда вақт функцияларининг тақсимланишини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятлари бозор иқтисодиётининг ностандарт вазиятларида самарали ҳаракат қилиш кўникмаларининг креативлик даражаларини аниқловчи ижодкорлик характеридаги ўзини-ўзи ривожлантирувчи топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш модели умумий мақсадга эришиш гуруҳларини бирлаштиришга қаратилган ташаббускорлик характерига эга амалий тренинглар ва комплекс ҳаракатларни киритиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш бўйича олинган натижалар:
мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятлари ташаббускорликнинг интернал ва экстернал даражалари билан шахсий ижодкорлигини индивидуал ва жамоавий ҳамкорликдаги натижадор ижодий фаолиятни ташкил этиш босқичларининг конструктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар асосида “Касбий педагогика” дарслиги ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 892-сон буйруғига асосан берилган 892-209-сон нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларнинг мустақил таълим жараёнларини ташкил этиш ва ўқув фаолиятини сифат жиҳатдан такомиллаштириш имконияти яратилган;
талабалар мустақил фаолияти ўзини-ўзи ривожлантиришга йўналтирилган ташкилотчилик сифатларини шакллантиришнинг мотивацион-когнитив хатти-ҳаракатини бошқариш жараёнлари ўзаро боғлиқлигини ва мустақил ишни бажаришда вақт функцияларининг тақсимланишини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Педагогика. Психология” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 892-сон буйруғига асосан берилган 892-209-сон нашр рухсатномаси). Натижада, бу таклифлар талабаларни мустақил таълим олиши ва уларда ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш самарадорлигига эришилган;
мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятлари бозор иқтисодиётининг ностандарт вазиятларида самарали ҳаракат қилиш кўникмаларининг креативлик даражаларини аниқловчи ижодкорлик характеридаги ўзини-ўзи ривожлантирувчи топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ОТ-Ф1–049 “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги грант лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 11 ноябрдаги 02-07-3520/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил таълим жараёнида ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш интеллектига эга шахсни тайёрлаш имконияти кенгайтирилган.
мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш модели умумий мақсадга эришиш гуруҳларини бирлаштиришга қаратилган ташаббускорлик характерига эга амалий тренинглар ва комплекс ҳаракатлар асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялр ОТ-Ф1–049 “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги грант лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 11 ноябрдаги 02-07-3520/04-сон маълумотномаси). Натижада, “Таълим технологиялари” фанидан мобиль иловада келтирилган маълумотлардан фойдаланиш жараёнида талабаларда индивидуал мустақил ишлаш кўникмасини таркиб топтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish