Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузимуродов Ихтиёр Нишоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Электрон таълим муҳитида дастурчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2935.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Эргашев Жамшид, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида дастурчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
электрон таълим муҳитида дастурчиларнинг фаолиятли компетентлиги таълим натижасига эришишнинг геймификация функциялари, компонентлари ва тамойилларига муқобил ва вариатив шаклларга мос гуманистик омилларни функционал мослаштириш асосида мазмунан ривожлантирилган;    
электрон таълим муҳитида дастурчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели информацион-таҳлилий компетенцияларини такомиллаштириш методикаси ҳамда касбий аҳамиятли креатив мезонларни интегратив яхлитлаш ва адаптив мослаштириш асосида  такомиллаштирилган;
бўлажак дастурчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикаси (С++) кўникма, малака ва таянч компетенцияларни шакллантиришга имкон берувчи таҳлил қилиш, таққослаш, умумлаштириш ва хулоса чиқаришга мослаштирилган методик операциялар ҳамда интуитив-концептуал моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак дастурчиларнинг касбий компетенциялари репродуктив, фанлараро ва касбий интеграция даражалари ноаниқлик ва муҳимлилик зоналарида аҳамиятлилик кўрсаткичларини нaзoрaт қилиб бoрилишигa имкoн берувчи ижодий фикрлашга оид график ва диаграммали дидактик материалларни киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида “дастурчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
электрон таълим муҳитида дастурчиларнинг фаолиятли компетентлиги таълим натижасига эришишнинг геймификация функциялари, компонентлари ва тамойилларига муқобил ва вариатив шаклларга мос гуманистик омилларни функционал мослаштириш асосида мазмунан ривожлантиришга доир таклифлар асосида “Ҳисоб (Calculus)” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи асосида берилган 106-402-сон нашр рухсатномаси). Натижада, дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналишининг методик таъминоти такомиллашган; 
электрон таълим муҳитида дастурчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели информацион-таҳлилий компетенцияларини такомиллаштириш методикаси ҳамда касбий аҳамиятлили креатив мезонларини интегратив яхлитлаш ҳамда адаптив мослаштириш асосида  такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 сентябрдаги 03-07-2668/04-сон далолатномаси) Натижада, ишлаб чиқилган модел дастурчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак дастурчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикаси (С++) кўникма, малака ва таянч компетенцияларни шакллантиришга имкон берувчи таҳлил қилиш, таққослаш, умумлаштириш ва хулоса чиқаришга мослаштирилган методик операциялар ҳамда интуитив-концептуал моделлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 сентябрдаги 03-07-2668/04-сон далолатномаси). Натижада, дастурчиларни электрон таълим муҳитида фанлараро интеграцион ўқитиш орқали касбий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак дастурчиларнинг касбий компетенциялари репродуктив, фанлараро ва касбий интеграция даражалари ноаниқлик ва муҳимлилик зоналарида аҳамиятлилик кўрсаткичларини нaзoрaт қилиб бoрилишигa имкoн берувчи ижодий фикрлашга оид график ва диаграммали дидактик материалларни киритиш орқали такомиллаштиришга доир таклифлар асосида “Ҳисоб (Calculus)” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи асосида берилган 106-402-сон нашр рухсатномаси). Натижада, дастурий инжиниринг йўналиши талабаларини зарурий касбий компетенцияларини ривожланганлик даражаларини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish