Сайт тест режимида ишламоқда

Холмуратов Акмал Абдумаликовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тотал аномал ўпка томирлари дренажи бўлган беморларни диагностикаси ва жарроҳлик даволашни оптималлаштириш», 14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib2002.
Илмий раҳбар: Абралов Хакимжон Қобулжонович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Алиев Шерзод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори; Ирназаров Акмал Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси АЖ» (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўпка венасининг тотал аномал дренажи бўлган беморларни диагностиканинг замонавий усулларини қўллаш ва жарроҳлик коррекция усулларини такомиллаштириш йўли билан хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўпка венаси тотал аномал дренажида режали ташрих муддатлари ва шошилинч хирургик аралашувларга кўрсатмалар нуқсоннинг анатомик варианти, ўпка веналари тешигининг торайиши мавжудлиги ҳамда бўлмачалараро тўсиқ нуқсони ўлчамларидан бевосита боғлиқлиги исботланган;
ўпка венаси тотал аномал дренажида хирургик даволаш натижалари ҳамда юракнинг ҳажмли-чизиқли кўрсаткичлари ўртасида прогностик қонуниятни баҳолаш имконини берувчи асосий хавф омиллари ва ташриҳдан кейинги асоратлар предикторлари аниқланган;
ўпка веналари тотал аномал дренажининг супракардиал шаклида қоннинг ўпка веналари орқали чап бўлмачага тўсиқсиз ўтишига эришган ҳолда етарли кенгликдаги қон томир анастомозини яратиш имконини берувчи ҳамда тезкор ва режали ташрихларга кўрсатма бўлган беморларда ёш мезони бўйича чекловлар йўқлиги билан тавсифланувчи хирургик даволаш усули такомиллаштирилган;
ўпка веналари тотал аномал дренажи ташхисотида қўлланиладиган инструментал текшириш усулларининг сезувчанлиги, спецификлиги ва умумий аниқлиги диагностик алгоритмда уларнинг ўрни ва аҳамиятига аниқлик киритилган ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўпка веналарининг тотал аномал дренажи бўлган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўпка веналарининг тотал аномал дренажини хирургик коррекцияси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўпка веналарининг тотал аномал дренажини хирургик коррекция қилиш усули» такомиллаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги 08-21573-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усул қоннинг ўпка веналаридан юрак чап бўлмачасига тўсқинликсиз ўтишига эришиш, хирургик аралашув вақтини сезиларли даражада қисқартириш, ташрихдан кейинги асоратлар хавфини камайтириш ва ташрихдан кейинги реабилитация муддатини қисқартириш имконини берган;
ўпка веналарининг тотал аномал дренажи бўлган беморларни даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўпка веналарининг тотал аномал дренажи бўлган беморларда ташхислаш ва хирургик даволашни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги 08-21573-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ўпка веналарининг тотал аномал дренажида нуқсоннинг анатомик варианти ва гемодинамик хусусиятларига боғлиқ ҳолда, шошилинч хамда режали хирургик аралашувлар учун кўрсатмаларни аниқлаш имконини берган;
ўпка веналарининг тотал аномал дренажи бўлган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, “Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ, Миллий болалар тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги 08-21573-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши, ўпка веналарининг тотал аномал дренажини хирургик коррекциясининг стандарт усуллари билан таққосланганда, қониқарсиз натижалар улушини 46% дан 14% гача камайтиришга ва ташрихдан кейинги асоратларни 34% дан 12% гача қисқартиришга имкон берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш