Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатов Азизхон Саидакбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Жиноят процессида гувоҳнинг процессуал мақоми ва уни такомиллаштириш масалалари», 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Yu445.
Илмий раҳбар: Мухиддинов Фахриддин Мухиддинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Тулаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор; Файзиев Шоҳруд Фармонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимиз жиноят-процессуал қонунчилигида гувоҳнинг ҳукуқий мақомини ташкил қилувчи нормаларни очиб бериш, бу соҳадаги илмий-амалий концептуал ёндашувларни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишда иштирок этувчи қонуний вакил ёки катта ёшдаги яқин қариндошлар, педагог ёки жабрланувчининг вакили сўроқ қилиш тергов ҳаракатларида сўроқ қилувчи шахснинг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкинлиги хақидаги процессуал қоидаларнинг қонунга киритилиши кераклиги асосланган;
вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш стенографияси, улар кўрсатувларининг аудио- ва видео-ёзувларини далиллар манбаи сифатида сўроқ қилиш баённомасига, суд муҳокамаси баёнига қўшиб қўйишнинг зарурлиги исботланган;
ишни судга қадар юритиш босқичида гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйишнинг муҳимлиги ва объектив сабабларга кўра Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетиши, уларда жиноят ишини юритишда иштирок этишини истисно қиладиган оғир ва давомли касаллик мавжудлиги ёҳуд уларнинг хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан “ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолади”, деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлганида, уларнинг кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкинлиги асослаб берилган;
гувоҳ ёки жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш шартлари, тартиблари ҳамда гувоҳ ва жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) қайта сўроқ қилиш тартиби асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гувоҳнинг процессуал мақомини, унга қонун билан тақдим этилган имтеёзларнинг хусусиятларини ҳамда процессуал хавфсизлик чораларини кучайтириш йўлларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндошлари, педагог ёки жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилиши зарурлиги ҳақидаги таклифлардан 2019 йил 6 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (ЎРҚ-587-сон) 121-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 06-10/2308-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши вояга етмаган гувоҳларнинг жиноят процессидаги ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг кафолатларини кучайтиришга хизмат қилган;
вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш стенографияси, улар кўрсатувларининг аудио- ва видеоёзувларини далиллар манбаи сифатида сўроқ қилиш баённомасига, суд муҳокамаси баёнига қўшиб қўйишнинг зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуннинг 121-моддаси олтинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 06-10/2308-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процессида далиллар мақомига эга маълумотларни сақлаш ҳамда ундан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
гувоҳ ёки жабрланувчининг ишни судга қадар юритиш босқичида кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 121-бобига оид нормаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 06-10/2308-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши, далиллар базасини кенгайтириш, жиноят ишлари бўйича исботлаш фаолияти имкониятларини кўпроқ таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish