Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарифзода Сардорбек Ўразбой табиб ўғлининг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):“Ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантиришда интегратив ёндашувдан фойдаланиш механизмлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped932.
Илмий тадқикот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий рахбар: Рузиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Базарова Саодат Джамоловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдураимов Шерали Саидкаримович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантиришда интегратив ёндашувдан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш ва таълим жараёнида фойдаланишга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни  мантиқий фикрлашига асосланган гностик характердаги эвристик топшириқлар, танқидий тафаккурини ривожлантириш, муайян вазиятлардан чиқиш, муаммоларга тезкор ечим топиш кўникмаларининг психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги педагогик-психологик механизмлар аниқлаштирилган;
ривожлантиривчи таълим воситаларининг дидактик, ўқув-методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал функционал имкониятлари ўқувчиларнинг тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолият мазмунини симуляциялаш орқали драйвер ролини интеграциялашга қаратилган ижтимоий ҳаётдаги ҳамкорлик ва шахслараро муносабатларга киришиш имкониятлари такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини шакллантириш сифатларини оширишга қаратилган (мотивацион, когнитив, операцион, рефлексив ва ўз-ўзини баҳолаш) индикаторлар асосида илмий изланишларни амалга ошириш қобилиятларига йўналтирилган тенденциялар, техник конструкциялаш ва моделлаштиришга оид креативлигини ривожлантирувчи модель мазмунан такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг таянч компетенциялари, интегратив характердаги ижтимоий компетентлиликни шакллантиришда ижодий имкониятларини кенгайтириш, инновацион ўқув фаолиятини рефлекциялаш, ижтимоий-маданий дунёқараши бўйича фаолиятли компетенциявий ёндашувлар ҳамда тадқиқотчилик фаолиятига оид методика таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантиришда интегратив ёндашувдан фойдаланиш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларни  мантиқий фикрлашига асосланган гностик характердаги эвристик топшириқлар, танқидий тафаккурини ривожлантириш, муайян вазиятлардан чиқиш, муаммоларга тезкор ечим топиш кўникмаларининг психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги педагогик-психологик қарашлар “Педагогика назарияси ва тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи асосида берилган 500-96 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантириш асосида ижтимоий компетентлиликни таркиб топтириш, интегратив ёндашувдан фойдаланиш асосида  ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ривожлантиривчи таълим воситаларининг дидактик, ўқув-методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал функционал имкониятлари асосида ўқувчиларнинг тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолият мазмунини симуляциялаш орқали драйвер ролини интеграциялашга қаратилган ижтимоий ҳаётдаги ҳамкорлик ва шахслараро муносабатларга киришиш имкониятларидан умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун “Технология” фани дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 06-06/3-1083-сон маълумотномаси). Натижада, “Технология” фанини ўқитиш, ўқувчиларни таянч компетенцияларини шакллантириш жараёнида педагогик механизмларнинг имкониятлари ва интегратив технологиялардан фойдаланиш асосида кенгайтирилиб, ижтимоий компетентлиликни шакллантириш мақсадида реал ҳаётий вазиятларни имитациялаш методидан фойдаланиш орқали ўзлаштиришнинг самарадорлиги таъминланган;
ўқувчиларнинг таянч компетенциялари интегратив характердаги ижтимоий компетентлиликни шакллантиришда ижодий имкониятларини кенгайтириш, инновацион ўқув фаолиятини рефлекциялаш, ижтимоий-маданий дунёқараши бўйича фаолиятли компетенциявий ёндашувлар, ривожлантирувчи ва шахсга йўналтирилган таълим концепциялари, муаммоли ўқитиш ҳамда тадқиқотчилик фаолиятига ўргатишга оид илмий-методик тавсиялардан ЁА5-ХТ-1-31884-рақамли “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Нукус давлат педагогика институтининг 2021 йил 23 декабрдаги 01-20-08/2167-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантириш асосида интегратив характердаги ижтимоий компетентлиликни шакллантириш жараёнини оптималлаштириш ва бўлажак ўқитувчиларни инновацион фаолиятидаги методик тайёргарлигини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish