Sayt test rejimida ishlamoqda

Алаев Руҳилло Ҳабибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборотнинг криптографик муҳофазаси учун модел, алгоритм ва дастурлар», 05.01.05 – “Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги” (техника фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/FM388.
Илмий раҳбар: Арипов Мерсаид Мирсиддикович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02. 
Расмий оппонентлар: Керимов Комил Фикратович, техника фанлари доктори, доцент; Саттаров Алижон Бозорбоевич, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: “UNICON.UZ” ДУК – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  ахборотнинг криптографик муҳофазасини таъминлаш учун “O‘zDSt 1106:2009 – хэшлаш функцияси”, “O‘zDSt 1105:2009 – маълумотларни шифрлаш алгоритми” ва “O‘zDSt 1092:2009 – электрон рақамли имзони шакллантириш ва текшириш жараёнлари” стандартларининг алгоритмларини қўллаб-қувватлайдиган криптопровайдерни яратиш ва криптографик калитларни самарали бошқаришни таъминлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
O‘zDSt 1092:2009 стандартидаги биринчи алгоритмнинг калитлари асосида симметрик криптотизимлар учун умумий махфий калитни генерациялаш алгоритми яратилган;
хэшлаш функцияси асосида компьютердаги турли имтиёзга эга фойдаланувчилар калитларининг хавфсизлигини оширувчи усул яратилган; 
веб сервис технологияси асосида мобил қурилмадаги электрон рақамли имзо калитларига рухсатларни самарали бошқариш алгоритми яратилган; 
STRIDE услубияти асосида криптопровайдерлар учун таҳдид модели ишлаб чиқилган, шунингдек ахборот хавфсизлиги таҳдидлари таснифланган ва DREAD услубияти асосида баҳоланган;
Windows операцион тизимининг стандарт криптографик интерфейсларини қўллаган ҳолда O‘zDSt 1105:2009, O‘zDSt 1106:2009 ва O‘zDSt 1092:2009 миллий стандартлардаги алгоритмлар орқали ахборотнинг конфиденциаллиги ва бутунлигини бузишга қаратилган кибертаҳдидлардан ҳимоялашни таъминлайдиган “Хэш, имзо ва симметрик шифрлаш криптопровайдери” дастурий воситаси ишлаб чиқилган;
Windows операцион тизимининг Active Directory сертификатлаш хизмати билан интеграция қилиш орқали O‘zDSt 1092:2009 стандартидаги алгоритмларнинг калитларини самарали бошқаришни таъминлайдиган “Калитларни сақлаш криптопровайдери” дастурий воситаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқотлари доирасида ахборотнинг криптографик муҳофазасини таъминлаш учун олинган илмий натижалар асосида:
Электрон рақамли имзо калитларига рухсатларни бошқариш усули ва дастурий мажмуаси “UNICON.UZ” ДУК – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказида “Ўзбекистон Республикаси очиқ калитлар инфратузилмасининг хавфсизлик сервисларини такомиллаштириш усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш” лойиҳасида фойдаланилди (Ўзбeкистoн Рeспубликaси Axбoрoт тexнoлoгиялaри вa кoммуникaциялaрини ривoжлaнтириш вaзирлигининг 2021 йил 30 ноябрдaги 33-8/8538 маълумотнoмaси). Илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш маълумотларнинг конфиденциаллиги ва бутунлигини бузишга қаратилган таҳдидларни бартараф этишда криптографик усулларни қўллаш самарадорлигининг ошиши ҳамда ушбу дастурий таъминот республикамизда мавжуд калитларни рўйхатга олиш имконини берган;
Умумий калитни генерациялаш алгоритми, таҳдидлар модели ва дастурий таъминоти Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “БВ Ф4-023 – Тақсимланган ахборот тизимларида инцидентлар ва киберҳужумларга қарши ҳаракатларни бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш” лойиҳасида жорий этилди (Ўзбeкистoн Рeспубликaси Axбoрoт тexнoлoгиялaри вa кoммуникaциялaрини ривoжлaнтириш вaзирлигининг 2021 йил 30 ноябрдaги 33-8/8538 маълумотнoмaси). Илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш маълумотларнинг конфиденциаллиги ва бутунлигини бузишга қаратилган таҳдидларни бартараф этишда криптографик усулларни қўллаш самарадорлигини 10-12% ошириш имконини берган.
O‘zDSt 1092:2009 ва O‘zDSt 1106:2009 алгоритмлари асосида яратилган рақамли сертификатларни бошқариш ва ахборотнинг криптографик муҳофазасини таъминлаш дастурий таъминотлари “SMART SOFTWARE” МЧЖда “Қишлоқ қурилиш инвест иш жараёни автоматлашган ахборот тизими”да жорий этилди (Ўзбeкистoн Рeспубликaси Axбoрoт тexнoлoгиялaри вa кoммуникaциялaрини ривoжлaнтириш вaзирлигининг 2021 йил 30 ноябрдaги 33-8/8538 маълумотнoмaси). Илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш маълумотларнинг конфиденциаллиги ва бутунлигини таъминлашда қўлланилиб, ахборот тизимида ахборотнинг криптографик муҳофазасини таъминлаш харажатларини икки бараварга камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish