Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниязова Мохичехра Хаятовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек адабиётида олқишларнинг бадиий-эстетик вазифалари типологияси», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil1232.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапарбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Сафарова Нигора Охунжоновна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек адабиётида олқишларнинг мавзуий турлари, поэтик композицияси, ифода услуби, бадиий-эстетик вазифалари ўртасидаги ўхшаш ҳамда специфик хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ҳамда ўзбек адабиётида олқишларнинг юзага келишига ушбу халқларнинг қадимдан сўз магияси, турли мифологик культларга ишончи, миллий дунёқараши, муаллиф тафаккури, воқелик дискурси, лисоний элементларнинг конструктив функциялари, адабий таъсир каби поэтик хусусиятлар сабаб бўлганлиги аниқланган;
турли тизимли бу иккала тилда олқишларнинг тўй, мотам маросими, кундалик турмуш воқеликлари билан боғлиқликда ижро қилинишига кўра мазмунан яқинлиги, структур-семантик, гендер, ижро ўрни ва вақтига кўра хусусиятларининг муштараклик касб этиши асосланган;
олқишлар инглиз ва ўзбек оғзаки адабиётининг алоҳида, мустақил, қадимий, анъанавий жанрларидан, олам миллий манзарасини акс эттирувчи ментал шакл, нутқий одобга алоқадор коммуникатив восита турларидан бири эканлиги, лингвомаданий ҳамда прагматик интерпретацияга асосланиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тилидаги шеърий ҳамда насрий асарлар мисолида ижодкорларнинг олқишлардан асар миллийлигини, халқчиллигини оширишда, персонажлар нутқини индивидуаллаштиришда, поэтик вазифаларини очиб беришда тарихий-фольклорий, бадиий-эстетик асосларнинг бирламчи,  олқишларнинг ўрни, вазифалари, концептуал мотивлари эса иккиламчи  характерда эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек адабиётида олқишларнинг бадиий-эстетик вазифаларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек халқлари ижодида инсонга эзгу ният, яхши тилак билдириш учун айтиладиган олқишларнинг бадиий-эстетик вазифаларига хос умумий хусусиятлар, инглиз ва ўзбек тилларида олқишларни таржима қилиш муаммо ва ечимларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида  2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 21 октябрдаги 17-01-267-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек адабиётида олқишлар юзага келишида инсонларнинг сўз сеҳрига ишончи билан боғлиқ мифологик тасаввур-тушунчалар, фольклордаги қарғиш жанрига зидлигини очиб бериш бўйича илмий хулосалар чиқариш имконини берган;
жаҳон халқлари фольклорида қадимий, анъанавий, бадиий-этнографик моҳиятга эга бўлган олқиш жанрини Шарқу Ғарб фольклори ҳамда адабиётига хос поэтик мезон ва тамойиллар асосида киёсий ўрганишга бағишланган ушбу диссертация илмий натижалари, амалий таклиф, тавсияларидан Самарқанд чет тиллари институтининг 2015-2017 йилларга мўлжалланган “Европа Иттифоқининг ERASMUS+ дастури 561624 ЕРР-1-2015-1-ОК-ЕРРКА 2СВНЕЗР IMEP: “Internationalization and Modernization of Education and Processes in the Higher Education of Uzbekistan” номли халқаро  лойиҳа  ишида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 27 апрелдаги 932/30.02.01- сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида инглиз ва ўзбек халқ олқишларининг шаклий-услубий белгилари, типологик ҳамда специфик хусусиятлари аниқланганлиги, ижро ўрни ва вақтига кўра кўринишлари, маросимлар билан боғлиқ расм-русумларга алоқадор мавзуий типлари таснифланганлигига оид материаллар соҳавий терминшунослик, луғатшунослик, халқаро маълумот алмашинуви тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
олқишларнинг юзага келишига инглиз ва ўзбек халқларнинг қадимдан сўз магияси, инсоннинг инсонга эзгу муносабатини билдириши, турли мифологик культларга ишончи, миллий дунёқараши, ўзига хос маданий турмуш тарзи, маросим ва урф-одат, касб-ҳунарлари таъсири ифодалашидаги муштараклик бўйича илгари сурилган ғояларнинг асосланишига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошида фаолият кўрсатиб келаётган “Нилуфар” адабий тўгараги машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг 2021 йил 19 январдаги 01/09-30-сон маълумотномаси). Натижада олқишларнинг сўз сеҳрига ишонч, инсоннинг инсонга эзгу муносабатини билдириш, яхши тилак ва ниятини изҳор этиш эҳтиёжи билан яратилгани, жаҳон халқлари фольклорида ўзига хос ўринга эгалиги, ҳар бир халқ фольклорида мустақил жанр сифатида яшаб келаётгани, шунинг учун умумфольклор ҳодисаси сифатида эътиборни тортиши, ижодкорларнинг турли жанрдаги асарларида уларни руҳий таҳлил воситаси сифатида қўллаши далилланган. Тадқиқотчи таҳлил қилган инглиз, ўзбек олқишлари орқали тўгарак аъзоларининг таржима ва таржимашунослик, қиёсий адабиётшуносликка янада қизиқишини оширишга муваффақ бўлинган;
олқиш – сўз сеҳрига ишончдан шаклланган жанрлардан бири экани, жаҳон халқлари фольклорида ўзига хос ўринга эгалиги, инглиз адабиётида ҳам халқ оғзаки ижоди дурдоналари қадимийлиги, бетакрор юксак ижодий салоҳият маҳсули эканлиги, унга хос эртак, афсона, ривоят, достон, қўшиқ, мақол, топишмоқ сингари қатор жанрлар авлодлар тарбиясига кучли бадиий-эстетик ва руҳий-ижтимоий таъсир кўрсатиш қудрати билан аҳамиятлилиги каби масалаларнинг ифода этилиши билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” каби туркум кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 13 январдадаги 1/9-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга, уларнинг икки қардош бўлмаган  маданиятга  хос хусусиятлар, ўхшаш ва фарқли жиҳатлар бўйича илмий тасаввур-тушунчаларини бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish