Sayt test rejimida ishlamoqda

Боратова Мухтасам Ғаниевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Талабаларни  касбий фаолиятга тайёрлашда  мустақил таълимдан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (Биология ўқитиш методикаси фани  мисолида). 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped2718.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Хушвақтова Хуснобод Солиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Рахимов Атаназар Каримович, педагогика фанлари доктори  (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот:  Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида биология йўналиши талабаларини касбий фаолиятга тайёрлашда мустақил таълимдан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биология таълим йўналиши талабаларининг  мустақил таълимини  ташкил этишнинг дидактик жиҳатлари бўлажак ўқитувчиларда умуммаданий ва касбий компетенциялар, ўз-ўзини ташкиллаш, ўз-ўзини назорат қилиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган режалаштириш, кузатиш, регуляция каби метакогнитив фаолият усулларининг интернал ва фанлараро интеграция билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда мустақил таълимдан фойдаланишнинг дидактик моделининг тадқиқотчиликка доир ташкилий-педагогик компоненти прогностик, проектив, моделлаштириш каби қобилиятларни ривожлантиришга йўналтирилган вазиятни ташхис этиш, лойиҳалаш, рефлексия босқичлари бўйича ўқув лойиҳаси топшириқларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда мустақил таълимдан фойдаланишнинг методик тизими мобиллик, мослашувчанлик, индивидуал таълим траекториясини танлаш, ҳамкорлик ва шериклик муҳитини яратишга имкон берувчи модулли ўқитиш технологиясини блок-модулли ва фанлараро шаклларининг идентивлик даражаси интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
 “Биология ўқитиш методикаси” фанидан талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг дастурий таъминоти бошланғич, оралиқ, якуний босқичларга асосланган ҳолда ўқув-билиш фаолиятини режалаштириш ва бошқаришга йўналтирилган,  биологик масалалар, ўқув лойиҳаларини визуал кўринишда ифодалаш имкониятларини кенгайтирувчи рақамли-дидактик воситаларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда мустақил таълимдан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
биология таълим йўналиши талабаларининг  мустақил таълимини  ташкил этишнинг дидактик жиҳатларини бўлажак ўқитувчиларда умуммаданий ва касбий компетенциялар, ўз-ўзини ташкиллаш, ўз-ўзини назорат қилиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган режалаштириш, кузатиш, регуляция каби метакогнитив фаолият усулларининг интернал ва фанлараро интеграция билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштириш,  талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда мустақил таълимдан фойдаланишнинг дидактик моделининг тадқиқотчиликка доир ташкилий-педагогик компонентини прогностик, проектив, моделлаштириш каби қобилиятларни ривожлантиришга йўналтирилган вазиятни ташхис этиш, лойиҳалаш, рефлексия босқичлари бўйича ўқув лойиҳаси топшириқларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 5110400 – Биология ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги  89-03-107-сон маълумотномаси). Натижада, ахборот коммуникацион таълим муҳитида талабалар мустақил таълимини ташкиллаштиришнинг дидактик ва методик имкониятлари ортган;
бўлажак биология ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда мустақил таълимдан фойдаланишнинг методик тизимини мобиллик, мослашувчанлик, индивидуал таълим траекториясини танлаш, ҳамкорлик ва шериклик муҳитини яратишга имкон берувчи модулли ўқитиш технологиясини блок-модулли ва фанлараро шаклларининг идентивлик даражаси интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан  5110400 – Биология ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналиши учун “Экология ва табиатни муҳофаза  қилиш” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2021 йил                           18 августдаги 356-сон буйруғи, 356/7-014-рақамли гувоҳнома). Натижада, биолог-талабаларнинг ўз фаолиятини мустақил бошқариш ва ўз устида мустақил ишлаш компетенцияларини ривожлантириш орқали касбий фаолиятга тайёргарлигини орттиришга эришилган;
“Биология ўқитиш методикаси” фанидан талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг дастурий таъминотини бошланғич, оралиқ, якуний босқичларга асосланган ҳолда ўқув-билиш фаолиятини режалаштириш ва бошқаришга йўналтирилган,  биологик масалалар, ўқув лойиҳаларини визуал кўринишда ифодалаш имкониятларини кенгайтирувчи рақамли-дидактик воситаларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Биология  ўқитиш методикасидан мустақил таълим ресурслари” – электрон тизими” номли электрон ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги  89-03-107-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш методикасини электрон таълим ресурслари воситасида такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish