Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимов Сардор Комил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳоли миграцияси ижтимоий-ахлоқий муҳит трансформацияси омили сифатида”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (этика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fal447.
Илмий раҳбар: Мухамеджонова Лалихон Ашуралиевна, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Нурматова Мукарам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Содиқова Шохида Мархабаевна, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади аҳоли миграцияси жараёнларининг ижтимоий-ахлоқий муҳитга таъсирини ахлоқшуносликнинг категориал тизими асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли миграциясига олиб келадиган индивидуал фаровонлик, бахт, ижтимоий адолат сингари ахлоқий идеалларга интилиш, фарзандларнинг мукаммал ахлоқий муҳитда яшаши истаги каби ахлоқий мотивлар ҳамда миграция туфайли вужудга келадиган ахлоқий анклавизация, интеллектуал миграция, миллий ахлоқий идентикликнинг йўқолиши сингари ахлоқий оқибатлар фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
миграциянинг ҳам реципиент, ҳам донор жамиятдаги этосферанинг трансформациясига олиб келувчи ижтимоий, демографик омил эканлиги, мигрантларнинг реципиент ахлоқий муҳитга адаптация ва инклюзия (ижтимоий интеграция) қилишларида ахлоқсизликнинг маргиналлашув, трайбализм, стигматизм, ксенофобия, дискриминация, расизм каби шаклларига дуч келиши очиб берилган;
аҳоли миграцияси туфайли эмигрант жамиятга аморализм, вестернизация, нигилизм, старизм, эгоизм, гедонизм, миллий ўзликдан воз кечиш каби иллатларнинг кириб келиши сабаб-оқибат тамойилига кўра оила институтининг ахлоқий қиёфаси трансформацияси, оилавий қадриятлар деформацияси, ажралишлар ҳамда тўлиқсиз оилалар сонининг ортишига олиб келаётганлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини кетишдан олдинги кўниктириш ва касбга тайёрлаш бўйича миграцион таълим дастурларининг мазмунини мигрантлар дунёқарашининг умуминсоний аксеологик тизимлар билан интеграциясига эришиш мақсадида гуманизм, толерантлик, пацифизм каби ахлоқий тамойиллар билан бойитиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳоли миграциясининг ижтимоий-ахлоқий муҳитга таъсирини ўрганишга оид олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
аҳоли миграциясига олиб келадиган индивидуал фаровонлик, бахт, ижтимоий адолат сингари ахлоқий идеалларга интилиш, фарзандларининг мукаммал ахлоқий муҳитда яшаши истаги каби ахлоқий мотивлар ҳамда миграция туфайли вужудга келадиган ахлоқий анклавизация, интеллектуал миграция, миллий ахлоқий идентикликнинг йўқолиши сингари ахлоқий оқибатларга оид таклиф, тавсия ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият», «Кун мавзуси» радиодастурларининг 2021 йил июль-сентябрь ойларидаги сонларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston teleradiokanali» давлат муассасасининг 2021 йил 12 октябрдаги 04-25-1607-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий этилиши тингловчилар маънавий-ахлоқий дунёқараши ҳамда миграция жараёнига ахлоқий муносабатнинг юксалишига ижобий таъсир кўрсатган;
миграциянинг ҳам реципиент, ҳам донор жамиятдаги этосферанинг трансформациясига олиб келувчи ижтимоий, демографик омил эканлиги, мигрантларнинг реципиент ахлоқий муҳитга адаптация ва инклюзия (ижтимоий интеграция) қилишларида ахлоқсизликнинг маргиналлашув, трайбализм, стигматизм, ксенофобия, дискриминация, расизм каби шаклларига дуч келишига оид таклиф ва тавсифлардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг фаолиятида, жумладан туризм турларини диверсификациялаш, хусусан, зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳамда уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 28 октябрдаги 04-21/9681-сон маълумотномаси). Натижалар, таклиф ва тавсиялари туризм йўналишидаги фаолиятни ўрганишга ҳисса қўшган;
миграция туфайли эмигрант жамиятда аморализм, вестернизация, нигилизм, старизм, эгоизм, гедонизм, миллий ўзликдан воз кечиш каби иллатларнинг кириб келиши сабаб-оқибат тамойилига кўра оила институтининг ахлоқий қиёфаси трансформацияси, оилавий қадриятлар деформацияси, ажралишлар ҳамда тўлиқсиз оилалар сонининг ортишига сабаб бўлаётганлигига оид хулосалардан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 12 февралда тасдиқланган 2021 йилнинг I ярим йилликка мўлжалланган иш режасининг «Маҳаллалар ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш»га оид 9-бандини ишлаб чиқишда ҳамда мазкур банднинг ижросини таъминлашда, хусусан, вазирлик ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган ЖҲБЛ-1-сонли «Меҳнат мигрантларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реинтеграция қилишнинг педагогик-психологик жиҳатлари» мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида тайёрланган «Хорижда ишлаб қайтган ота-оналар (оила аъзолари) учун машғулотлар дастури»ни бойитишда фойдаланилган (Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 02-02/479-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари, таклиф ва тавсияларидан фойдаланилганлиги вазирликнинг маҳаллалар ва оилаларда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш йўналишидаги фаолияти самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини кетишдан олдинги кўниктириш ва касбга тайёрлаш бўйича миграцион таълим дастурларининг мазмунини мигрантлар дунёқарашининг умуминсоний аксеологик тизимлар билан интеграциясига эришиш мақсадида гуманизм, толерантлик, пацифизм каби ахлоқий тамойиллар билан бойитиш заруратига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил II ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режасининг «Фуқароларни хорижга кетишдан олдин кўниктириш ва ўқитиш жараёнларига жалб қилиб бориш, кетишдан олдин кўниктириш жараёнларида уларга кетаётган давлат тили, қонунчилиги, маданияти ва уфр-одатларини ўргатиш, диний экстремизм ва миссионерлик ҳолатларини олдини олиш, «одам савдоси»га қарши кураш мавзуларида назарий ва амалий дарслар ўтилишини ташкиллаштириш»га оид 9 қисм 2.7-бандининг ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 01/00-03/2505-сон маълумотномаси). Натижада фуқароларнинг вақтинча чет давлатга меҳнат мигранти сифатида кетганига қадар уларни тайёрлаш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни реинтеграциясини самарали ташкил этишга ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish