Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Аъзамжон Абдулладжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туркистон сармоядорларининг шаклланиши, фаолияти, тақдири (1865-1930 йиллар)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tar497.
Илмий раҳбар: Агзамходжаев Саидакбар Саидович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Расулов Бахтиёр Махмуджонович, тарих фанлари доктори; Абдуллаев Диёрбек Нодиржон ўғли, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туркистонда сармоядорликнинг шаклланиши, маҳаллий бойлар, мулкдор-сармоядорларнинг иқтисодий фаолияти ҳамда ижтимоий жараёнлардаги иштироки тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия империяси истилоси оқибатида, ўлкада етиштирилган хомашёни метрополия марказий губернияларига етказиб бериш, хориж ва рус капиталининг минтақа бозоридаги фаолиятида воситачилик қилиш, русийзабон саноатчиларнинг тайёр маҳсулотларини Марказий Осиё бозорларида сотиш орқали топилган даромадлар маҳаллий сармоядорлар шаклланишининг иқтисодий асоси бўлганлиги аниқланган;
минтақада тарихан шаклланган савдо ва ҳунармандчилик анъаналари, тажрибалари билан европача иқтисодий фаолият олиб бориш услубларининг уйғунлашуви маҳаллий сармоядорлар фаолиятини янги босқичга олиб чиққанлиги асосланган;
маҳаллий мулкдорлар замонавий таълим муассасаларига ҳомийлик қилиш, янги ташкил этилаётган газеталар ва театр труппалари фаолиятини молиявий таъминлаш орқали Туркистон ўлкаси маънавий ҳаётини юксалтириш, кишиларнинг дунёқарашини ўзгартиришга, янги иш ўринлар яратиш, аҳолининг кўмакка муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш билан халқнинг турмуш даражасини яхшилашга ўз сармоясини йўналтирганлиги далилланган;
совет ҳокимиятининг қатағон сиёсати оқибатида маҳаллий сармоядорларнинг аянчли тақдири, жумладан Миркомилбой Мирмўминбоевнинг қатл этилгани, Саидносир Миржалиловнинг сургун қилингани, Аҳмадбек Темурбековнинг муҳожирликка кетишга мажбур бўлганлиги исботланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1865-1930 йиллар даврий чегарасида Туркистон сармоядорларининг шаклланиши, фаолияти, тақдири тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Россия империяси истилоси оқибатида, ўлкада етиштирилган хомашёни метрополия марказий губернияларига етказиб бериш, русийзабон саноатчиларнинг тайёр маҳсулотларини Марказий Осиё бозорларида сотиш орқали топилган даромадлар маҳаллий сармоядорлар шаклланишининг иқтисодий асоси бўлганлигига, минтақада тарихан шаклланган савдо ва ҳунармандчилик анъаналари, тажрибалари билан европача иқтисодий фаолият олиб бориш услубларининг уйғунлашуви маҳаллий сармоядорлар фаолиятини янги босқичга олиб чиққанлигига оид тадқиқот натижаларидан тадбиркорлик, молия тизими тарихига доир материаллари базасини янги маълумотлар билан бойитиш, тегишли соҳаларда миллий ва анъанавий асосда ривожлантириш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 08 июлдаги 03-37/09-35/151-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган материаллар тадбиркорлик фаолияти миллий анъаналаримиз ва замонавий талаблар асосида уйғун ривожланишига хизмат қилди.
маҳаллий мулкдорлар замонавий таълим муассасаларига ҳомийлик қилиш, янги ташкил этилаётган газеталар ва театр труппалари фаолиятини молиявий таъминлаш орқали Туркистон ўлкаси маънавий ҳаётини юксалтириш, кишиларнинг дунёқарашини ўзгартиришга, янги иш ўринлар яратиш, аҳолининг кўмакка муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш билан халқнинг турмуш даражасини яхшилашга ўз сармоясини йўналтирганлигига, совет ҳокимиятининг қатағон сиёсати оқибатида маҳаллий сармоядорларнинг аянчли тақдири, жумладан Миркомилбой Мирмўминбоевнинг қатл этилгани, Саидносир Миржалиловнинг сургун қилингани, Аҳмадбек Темурбековнинг муҳожирликка кетишга мажбур бўлганлиги исботланганлигига оид илмий хулосалардан «O‘zbekiston tarixi» телеканали «Тақдимот» кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Oʻzbekiston» телерадиоканали» ДУК қошидаги «Oʻzbekiston tarixi» телеканалининг 2021 йил 11 мартдаги 02-40-349-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилиб, 1865-1930 йилларда Туркистон ўлкаси ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тарихига оид тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish