Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухалимов Абдурахмон Абдумўминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон қишлоқ аҳолисининг ижтимоий ҳаёти тарихидан (Фарғона водийсининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари мисолида, 1991–2020 йиллар)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. PhD/Tar83.
Илмий раҳбар: Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Ерметов Авазбек Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент; Нурматов Абдужаббор Нематжанович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2020 йиллар даврий чегарасида Фарғона водийси қишлоқ аҳолисининг ижтимоий ҳаёти ва турмуши тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истиқлол даврида Фарғона водийсининг қишлоқ ҳудудларидаги кам таъминланган оилаларнинг турмуш тарзи, яшаш шарт-шароитларида трансформация жараёнларининг содир бўлганлиги, вилоятларнинг чекка қишлоқлари аҳолиси ҳаётида айрим йиллар давомида мавжуд бўлиб келган қатор ижтимоий муаммолар, жумладан тоза ичимлик суви, табиий газ, алоқа, тармоқлари, электр энергияси, ички ва автомобиль йўлларини барпо этиш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланганликнинг қониқарли даражада эмаслиги каби мураккаб ҳолатлар инновацион характердаги ёндашувларни татбиқ этиш орқали бартараф этилганлиги асосланган;
янги иш ўринларини яратиш борасидаги мавжуд қийинчиликлар, талаб ва таклиф тамойилига монанд равишда ишчи кучи ўртасида номутаносибликнинг мавжудлиги, меҳнат бозоридаги вазият мураккаб бўлган пайтда водий қишлоқлари ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини ҳал этиш орқали қўшимча даромад манбаларини яратишда меҳнат мигрантлари билан фаолият кўрсатиш тизимини шакллантирилиши, хусусий секторда иш берувчи, ходим ўртасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантирилиши натижасида ишсизлик ҳажмининг қисқариб борганлиги, қишлоқ аҳолиси кундалик даромадларининг ўсиб бориши динамикаси аниқланган;
бирламчи тиббиёт муассасалари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, қишлоқ врачлик пунктларининг ташкил этилиши водий аҳолиси саломатлигини тиклаш, муҳофаза қилишда муҳим ўрин эгаллаб келган бўлишига қарамасдан ҳудуднинг аксарият қишлоқлари аҳолиси ўртасида камқонлик, юрак-қон томир, бўғим, қандли диабет касалликларининг ортиб борганлиги, сўнгги йилларда соҳани замонавийлашуви, хорижий инвестицияларни жалб этилиши орқали соғлиқни сақлаш масканларига замонавий тиббиёт жиҳозларининг олиб келинишидаги комплекс чора-тадбирлар ҳамда юқори малакали мутахассислар билан таъминланиши асосий касалликларни бартараф этишда ҳал қилувчи ўрин эгаллаганлиги далилланган;
таълим соҳасини модернизациялашувига йўналтирилган ҳукумат сиёсати мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда водий вилоятлари қишлоқларидаги ногирон болаларни зарур махсус адабиётлар, IT (информацион технологиялар), ўқув дастгоҳлари, қўлланма, дарсликлар билан таъминлашни ўзида қамраб олган инклюзив тизимни янада ривожлантирилганлиги ва “устоз-шогирд” анъанасини оммалашуви баробарида ўсиб келаётган ёш авлодни замонавий билимларни пухта эгаллаганлаганлиги ўқувчи-талабалар ўртасида халқаро фан олимпиадаларидаги самарали иштироки орқали жаҳонга маълум бўлганлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991–2020 йиллар даврий чегарасида Фарғона водийси қишлоқ аҳолисининг ижтимоий ҳаёти тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
мустақиллик йилларида Фарғона водийси қишлоқлари ўрта махсус ва халқ таълими тизимларида амалга оширилган туб ўзгаришлар, айниқса сўнгги йилларда соҳаларнинг замонавийлашуви, хусусан хорижий инвестицияларни жалб этилиши орқали соғлиқни сақлаш масканларига энг сўнгги тиббиёт жиҳозларининг олиб келинишидаги комплекс чора-тадбирлар ҳамда юқори малакали мутахассислар билан таъминланиши бўйича олиб борилган изланишлар натижаларидан Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги олий таълим муассасаларида ўқитилиши йўлга қўйилган «Ўзбекистон тарихи» ва «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» фанларидаги ижтимоий ҳимоя сиёсати ҳамда қишлоқлардаги соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар бўйича мавзуларни қайта шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 июндаги 89-03-1922-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот иши натижалари юқорида таъкидланган фанлар мазмунини бойитиш ва ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
водий вилоятларида истиқомат қилувчи қишлоқ аҳолисининг ижтимоий ҳаёти ва кундалик турмуш тарзидаги ўзгаришлар, жумладан, аксарият қишлоқ жойларда врачлик пунктларининг барпо этилиши, уларнинг зарурий тиббий жиҳозлар ҳамда юқори малакали мутахассис кадрлар билан таъминланиши, айрим ҳудудларда аҳолининг турли юқумли касалликларга чалиниши сабаблари ва бу муаммоларни бартараф этишга доир олинган маълумотлар Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг «Истиқлол йилларида Фарғона водийси» бўлимини қайти тўлдиришга, бойитишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 01-12-03-2634-сон маълумотномаси). Тақдим қилинган маълумотлар музейга ташриф буюрувчиларнинг Фарғона водийси қишлоқ аҳолисининг замонавий, энг янги тарихига оид билим ва тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish