Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Фахриддин Панжиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Кеш воҳаси илк ўрта асрлар қишлоқлари тарихи ва маданияти”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Таr347.
Илмий раҳбар: Раимкулов Абдисабур Аззамович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамуродович, тарих фанлари доктори, профессор; Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич, тарих фанлари доктори, доцент.
 Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кеш воҳаси илк ўрта аср қишлоқ маконларининг шаклланиш жараёнлари, ички тузилиши ва меъморий хусусиятлари, қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзи ва маданияти, хўжалик турлари масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Кешнинг хионийлар, кидарийлар, эфталийлар ва Турк хоқонлиги, кейинроқ эса Араб ҳалифалиги таркибида бўлиши воҳадаги илк ўрта аср қишлоқлари маданиятига сезиларли таъсир кўрсатганлиги далилланган;
Кеш воҳаси илк ўрта асрларда қишлоқлар жойлашувининг схематик тузилиши, хўжалик ҳаётининг ўтроқ деҳқончилик ва ярим кўчманчиликка асосланган чорвачиликка хос асосий хусусиятлари ҳамда моддий маданияти, меъморчилигида хом ғиштдан маълум бир стандартга эга бўлган ўлчамлар асосида қурилиш олиб борилганлиги Яккабоғ туманидаги Тўрткўлтепа, Саркобтепаларнинг қишлоқ ҳаёти мисолида далилланган;
Кеш воҳасига илк ўрта асрларда қуйи Сирдарёдан “Жетиасар” маданиятининг кириб келганлиги ва маҳаллий аҳоли маданиятига моддий ва маънавий таъсир кўрсатганлиги аниқланган;
Кеш воҳасининг илк ўрта асрлар даври қишлоқларининг маданиятини акс эттирувчи қишлоқларининг умумий сўғд маданиятига хос турар жой қолдиқлари, уларнинг ички тузилиши, хоналарнинг қурилиш услублари, шинам ва кўркам меъморий қурилишлар тарихи очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кеш воҳаси илк ўрта асрлар даври қишлоқлари тарихи ва маданияти мавзусига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида макон ва қишлоқлардан бошланган тарихимизни ўрганиш, уларнинг топографик жойлашуви ва ривожланиш босқичларини тизимлаштириш, хусусан, археологик ёдгорликларни ўрганиш, асраш, улардан фойдаланиш, оммалаштириш бўйича ечим топишда 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археологик тадқиқотлар институтида бажарилган “Қашқадарё воҳаси маданиятининг ривожланиш босқичлари ва суғорилиш тарихи (қадимда ва ўрта асрларда)” (шифри: А1-ФА-0–17607); 2015-2017 йилларда бажарилган “Қашқадарё воҳасининг қадимги ва ўрта асрлар даври тарихий топографияси (ёзма ва археологик манбалар асосида” (шифри: ФА-А1-Г012) мавзусидаги амалий тадқиқотлар дастурлари лойиҳаларида фойдаланилган. (Миллий археология марказининг 2020 йил 30 ноябрдаги 284-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилояти туманларида археологик ёдгорликларни рўйхатга олиш ва уларнинг тарихини ёритиш имконини берган;
илк ўрта асрлар қишлоқлари тарихини ёритиш ва ўрганиш бўйича амалга оширилган изланишлар асосида йиғилган маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалининг 2020 йил 22 апрелда эфирга берилган “Ўзбекистон Ипак йўлларида” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 12 октябрдаги 02-40-954-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши аҳоли ва турар жойларнинг тараққий этиб бориш жараёни бўйича аниқ хулосалар чиқариш имконини берган;
Кеш воҳаси илк ўрта асрларда қишлоқлар жойлашувининг схематик тузилиши, турмуш тарзи, хужалик ҳаётининг асосий хусусиятлари ҳамда моддий маданияти, меъморчилиги турлари, қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзи, диний ва дунёвий қарашлари тарихи Яккабоғ туманидаги Тўрткўлтепа, Саркобтепаларнинг қишлоқ ҳаёти ҳақида маълумот берувчи артефактлар сифатида Қашқадарё тарихи ва маданияти давлат музейи ва Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси фонди материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 8 январдаги 01-12/54-сон маълумотномаси). Натижада ушбу асори атиқалар орқали қишлоқлар тарихини кенг жамоатчиликка етказиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish