Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Сирожбек Ҳабибуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида ижтимоий адолат тамойилларининг ижтимоий фалсафий таҳлили», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fal334.
Илмий раҳбар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар:Алиев Бекдавлат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Сухроб Дўстмуродович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчиташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида ижтимоий адолат тамойилларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият тараққиётининг янги босқичида ижтимоий адолатни «тенглик», «умумий тақсимот», «ижтимоий рағбатлантириш» каби маънавий-ахлоқий тамойиллар тарих фалсафаси концепциясида реал-концептуал ва идеал-конструктив социумнинг объектив қадрият эканлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
жамият модернизация тенденцияларида миллий ўзликни англаш, ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини назорат қилиш каби ижтимоий аксиологик жиҳатлари умумий алоқадорликни таъминлашнинг диалектик ва синергетик босқичларида этноконфессионал маънавий ва маданий меъёрларда намоён бўлиши асосланган;
жамият барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш ижтимоий адолатга таъсир этувчи миллий ва умуминсоний қадриятларнинг фалсафий жиҳатдан шахс онгига субъектив таъсири ва жамиятдаги модернизация жараёнларини амал қилишининг демократик жиҳатдан объектив, сиёсий жиҳатдан либерал ва амалий жиҳатдан прагматик омиллари очиб берилган;
Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имиджини оширишда ижтимоий адолатни таъминлашнинг бошқарув сифати, тартибга солиш, ижтимоий назорат ва ижтимоий таъминот каби индикаторлари жамиятда интеграция ва коммуникацияни таъминлашга қаратилганлиги, ҳамда мустақил шахс фаолиятининг индивидуал ҳаракатга мувофиқлигини белгиловчи жиҳат эканлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида ижтимоий адолат тамойилларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жамият тараққиётининг янги босқичида ижтимоий адолатни «тенглик», «умумий тақсимот», «ижтимоий рағбатлантириш» каби маънавий-ахлоқий тамойиллар тарих фалсафаси концепциясида реал-концептуал ва идеал-конструктив социумнинг объектив қадрият эканлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб берилганлиги ҳақидаги илмий хулосаларга оид тавсиялардан Ӯзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston»телерадиоканали «Қонун устувор», «Адолат қўрғони», «Одил судлов», «Менинг ҳуқуқим» ва «Муносабат»каби дастурлари ва эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ӯзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston»телерадиоканалининг 2022 йил 17 мартдаги 01-14-613-сон маълумотномаси). Илмий хулосалар аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, хусусан, ўсиб келаётган ёш авлод онгида ижтимоий адолат муносабатларини шаклланиш самарадорлигига хизмат қилган;
жамият модернизация тенденцияларида миллий ўзликни англаш, ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини назорат қилиш каби ижтимоий аксиологик жиҳатлари умумий алоқадорликни таъминлашнинг диалектик ва синергетик босқичларида этноконфессионал маънавий ва маданий меъёрларда намоён бўлиши асосланганлигига оид тавсиялар ва илмий хулосалардан «Миллий тикланиш» демократик партиясининг иш режасида белгиланган «Ижтимоий адолат ғояси - буюк алломаларимиз нигоҳида» номли тадбир сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2022 йил 10 мартдаги 02-04-26-сон маълумотномаси). Олинган натижалардан жамоат манфаатлари йўлида ижтимоий адолатни қарор топтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларида, ёшларнинг тафаккур ва онгида адолат тушунчасининг функционал роли ва имкониятлари, билимларининг янада ортиб боришига эришилган;
жамият барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш ижтимоий адолатга таъсир этувчи миллий ва умуминсоний қадриятларнинг фалсафий жиҳатдан шахс онгига субъектив таъсири ва жамиятдаги модернизация жараёнларини амал қилишининг демократик жиҳатдан объектив, сиёсий жиҳатдан либерал ва амалий жиҳатдан прагматик омиллари очиб берилганлигига оид амалий таклиф ва тавсиялардан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг «хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш» бўйича ташкил қилинган туркум тадбирларида фойдаланилган (Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг 2022 йил 24 февралдаги 05/184-сон маълумотномаси). Берилган илмий хулосалар, амалий таклифлар хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглик даражасини таъминлаш, инсон қадр-қимматини юксалтиришга оид тасаввурларни бойитиш имконини берган;
Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имиджини оширишда ижтимоий адолатни таъминлашнинг бошқарув сифати, тартибга солиш, ижтимоий назорат ва ижтимоий таъминот каби индикаторлари жамиятда интеграция ва коммуникацияни таъминлашга қаратилганлиги, ҳамда мустақил шахс фаолиятининг индивидуал ҳаракатга мувофиқлигини белгиловчи жиҳат эканлиги бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2018-2020 йилларда амалга оширилган ПЗ-20170930369 шифрли «Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка тахдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш» мавзусидаги давлат грантида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 27 сентябрдаги 02/08-1197-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулосалар Янги Ўзбекистоннинг фаровонлик, қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ижтимоий адолатни таъминлаш бўйича халқаро майдондаги имиджини оширишга доир конструктив ғоялар, методологик тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish