Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонова Сарвиноз Ориф қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хотин-қизлар спортини йўлга қўйиш ва ривожлантириш иши тарихи (1991-2021 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tar867.
Илмий раҳбар: Мўминова Гавхар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда хотин-қизлар спортининг йўлга қўйилиши ва ривожланиш тарихини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:                                                                 
Ўзбекистонда 1991–1997 йиллари жисмоний маданият ва спорт соҳасини ривожлантиришга доир меъёрий ҳужжатлар амалиётга жорий этилган бўлсада, амалда хотин-қизларнинг халқаро ва олимпиада спорт мусобақаларида иштирокига спорт тўгараклари тармоғининг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, соҳа моддий таъминотнинг ночорлиги, хотин-қиз мураббийларнинг танқислиги каби муаммолар тўсқинлик қилганлиги далилланган;
Ўзбекистонда хотин-қизлар спорти 1991-2004 йилларгача бўлган даврда кенг миқёсда йўлга қўйилмаганлиги, бу даврда спортнинг фақат гимнастика, сузиш, шахмат, шашка турлари бўйича хотин-қизлар учун тўгараклар ташкил этилганлиги, бунда, айниқса, бадиий гимнастика йўналиши етакчилик қилганлиги далилланган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида Тошкент, Андижон, Наманган, Бухоро вилоятларида хотин-қизлар спорти бўйича таълим муассасалари, спорт мактабларида болаларни спортга жалб этиш, республика ва халқаро спорт мусобақалари ҳамда олимпиада ўйинларига тайёрлаш бўйича тажриба ва устоз-шогирд анъаналарнинг шаклланганлиги, аксинча Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида соҳа ривожи нисбатан ортда қолганлиги очиб берилган;
мустақиллик йилларида мамлакатда ташкил этилган “Тўмарис”, “Жасорат-ирода-ғалаба”, “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” спорт ўйинлари халқаро ва олимпиада мусобақалар иштирокчилари орасида хотин-қизлар улушининг кўпайишига ижобий таъсир кўрсатганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991 – 2021 йилларда Ўзбекистонда хотин-қизлар спортини йўлга қўйиш ва ривожлантириш иши тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Ўзбекистонда 1991–1997 йиллари жисмоний маданият ва спорт соҳасини ривожлантиришга доир меъёрий ҳужжатлар амалиётга жорий этилган бўлсада, амалда хотин-қизларнинг халқаро ва олимпиада спорт мусобақаларида иштирокига спорт тўгараклари тармоғининг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, соҳа моддий таъминотнинг ночорлиги, хотин-қиз мураббийларнинг танқислиги каби муаммолар тўсқинлик қилганлиги далилланганлиги, шунингдек Ўзбекистонда хотин-қизлар спорти 1991-2004 йилларгача бўлган даврда кенг миқёсда йўлга қўйилмаганлиги, бу даврда спортнинг фақат гимнастика, сузиш, шахмат, шашка турлари бўйича хотин-қизлар учун тўгараклар ташкил этилганлиги, бунда, айниқса, бадиий гимнастика йўналиши етакчилик қилганлиги далилланганлиги бўйича олинган илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг хотин-қизлар спорти тарғиботини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 03-17-02/9579-сон маълумотномаси). Бу эса ёшлар ўртасида хотин-қизлар спортининг соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги ўрнини кўрсатиб беришга хизмат қилган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида Тошкент, Андижон, Наманган, Бухоро вилоятларида хотин-қизлар спорти бўйича таълим муассасалари, спорт мактабларида болаларни спортга жалб этиш, республика ва халқаро спорт мусобақалари ҳамда олимпиада ўйинларига тайёрлаш бўйича тажриба ва устоз-шогирд анъаналарнинг шаклланганлиги, аксинча Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида соҳа ривожи нисбатан ортда қолганлиги очиб берилганлиги, шунингдек мустақиллик йилларида мамлакатда ташкил этилган “Тўмарис”, “Жасорат-ирода-ғалаба”, “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” спорт ўйинлари халқаро ва олимпиада мусобақалар иштирокчилари орасида хотин-қизлар улушининг кўпайишига ижобий таъсир кўрсатганлиги далилланганлиги бўйича олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалида 2021 йил 3 мартда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 3 мартдаги 02-40-670-сон маълумотномаси). Бу эса ёшлар онгида Ўзбекистонда хотин-қизлар спорти бўйича асосий тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish