Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Усмон Муҳаммад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “XVIII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Қарши шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлари”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Tar624.
Илмий раҳбар: Эшов Баҳодир Жураевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Сулейманов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Худойқулов Тулқин Дустбобоевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVIII асрнинг иккинчи ярми–ХХ аср бошларида Қарши шаҳрининг ижтимоий–иқтисодий ва маданий жараёнларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қарши шаҳрининг айнан ўрганилаётган даврда амирликнинг муҳим ҳарбий стратегик, сиёсий, иқтисодий таянч маркази даражасига кўтарилишига шаҳарнинг ҳимоя деворлари билан ўралганлиги, валиаҳднинг ҳоким бўлиши, шаҳарнинг ички ва ташқи савдо маркази бўлганлиги, бу жараёнларни ифодаловчи янги харита архивдан топилиб ишга жорий этилганлиги каби омиллар замин бўлганлиги далилланган;
Қарши шаҳрида манғитларнинг тўпланганлиги, ҳукмдорларни қўллаб-қувватловчи нуфузли давлат амалдорларининг Қарши воҳаси манғитлари орасидан (Қарши манғитлари орасидан шайхулислом, қозикалон, вилоят беклари, раислар ва ҳ.к.) тайинланиши шаҳарнинг амирлик сиёсий ҳаётидаги мавқеининг ошишига сабаб бўлган муҳим омиллардан эканлиги исботланган;
шаҳарнинг маъмурий бошқарув тизими Термиз, Самарқанд, Каттақўрғон, Бухоро, Шаҳрисабз, Китоб ва бошқа шаҳарлар билан ўхшаш ва ўзига хос жиҳатлари аниқланиб, шаҳарни бевосита валиаҳд шаҳзодалар томонидан бошқарилганлиги далилланган;
Қарши шаҳридан ўтган, амирлик пойтахтини Эрон, Ҳиндистон, Афғонистон ҳамда унинг Шаҳрисабз, Денов, Ҳисор каби шарқий ҳудудлари билан боғлайдиган асосий Қарши – Термиз – Келиф, Қарши – Ғузор – Шаҳрисабз – Самарқанд, Қарши – Косон – Кармана – Бухоро – Чоржўй каби савдо йўллари йўналишлари уларнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётдаги роли хариталар орқали кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XVIII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Қарши шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар мавзусига доир илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Қарши шаҳрининг айнан ўрганилаётган даврда амирликнинг муҳим ҳарбий стратегик, сиёсий, иқтисодий таянч маркази даражасига кўтарилишига шаҳарнинг ҳимоя деворлари билан ўралганлиги, валиаҳднинг ҳоким бўлиши, шаҳарнинг ички ва ташқи савдо маркази бўлганлиги, бу жараёнларни ифодаловчи янги харита архивдан топилиб ишга жорий этилганлиги каби омиллар замин бўлганлиги ҳақидаги илмий натижалар Ўзбекистон телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалининг “Ўзбекистон Ипак йўлларида” кўрсатувининг Қашқадарё сонини тайёрлашда фойдаланилган (“O'zbekiston tarixi” телеканалининг 2020 йил 19 октябрдаги 02-40-979-сон далолатномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши шаҳарлар ўртасидаги боғлиқлик вужудга келганлиги ва тараққий этиб бориш жараёни бўйича аниқ хулосалар чиқариш имконини берган;
Қарши шаҳрида манғитларнинг тўпланганлиги, ҳукмдорларни қўллаб-қувватловчи нуфузли давлат амалдорларининг Қарши воҳаси манғитлари орасидан (Қарши манғитлари орасидан шайхулислом, қозикалон, вилоят беклари, раислар ва ҳ.к.) тайинланиши шаҳарнинг амирлик сиёсий ҳаётидаги мавқеининг ошишига сабаб бўлган муҳим омиллардан эканлиги ҳақидаги илмий натижалар “O’zbekiston tarixi” (2-қис). Т.; “Янги аср авлоди”, 2018) номли дарслигининг тегишли бўлимларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 531 – сон буйруғига асосан нашр рухсатномаси (рўйхатга олиш рақами 531-281). Илмий натижаларнинг қўлланилиши манбаларда шаҳарнинг маъмурий бошқарув тузилиши, шаҳарни бевосита валиаҳд шаҳзодалар томонидан бошқарилишига оид илмий мулоҳазаларни очиб бериш имконини берган;
Қарши шаҳридан ўтган, амирлик пойтахтини Эрон, Ҳиндистон, Афғонистон ҳамда унинг Шаҳрисабз, Денов, Ҳисор каби шарқий ҳудудлари билан боғлайдиган асосий Қарши – Термиз – Келиф, Қарши – Ғузор – Шаҳрисабз – Самарқанд, Қарши – Косон – Кармана – Бухоро – Чоржўй каби савдо йўллари йўналишлари уларнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётдаги роли хариталар орқали кўрсатиб берилган таклиф ечимларидан Маданий мерос агентлиги фаолиятида туризм ва музейларни янада бойитиш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 7 февралдаги 01-01/308-сон маълумотномаси). Бу эса шаҳарнинг Бухоро амирлиги шарқий бекликлари билан боғлайдиган асосий йўллар, ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ўрни ҳамда Қарши шаҳрининг тарихий муҳитини сақлаш ва туризмни ривожлантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish