Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудратова Умида Рахматовнанинг
 фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси  ҳақида  эълон

I.    Умумий маълумотлар
Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий таълим тизимида ўқитувчи феноменининг ижтимоий-фалсафий таҳлили», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fal1323.
Илмий раҳбар: Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият  кўрсатаётган  муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Аъзамхаджаева Саида Собитхановна фалсафа фанлари доктори, профессор; Қаххорова Матлуба Манафовна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий таълим тизимида ўқитувчи феноменининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълимнинг методологик негизи сифатида ўқитувчи шахсининг гуманистик ижтимоий-фалсафий идеалини шакллантириш асосида жамиятда унинг мавқеини белгилашга қаратилган  интеллектуал, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маданий ҳаракатлантирувчи кучлари (билими, ахлоқи, маънавияти,  маданий даражаси, ижтимоий қиёфаси, руҳий ҳолатига нисбатан) очиб берилган;
Шарқ ва Ғарб таълим тизими тараққиёти, таълим олувчи ижтимоий муносабатларнинг фаол субъектига айланишида ўқитувчи шахсининг ўрни, ўқитувчи мақомининг ошиши жамият ривожининг муҳим омили эканлиги, глобал пандемия  шароитида оффлайн ва онлайн  таълимнинг  ижобий ва салбий жиҳатлари ҳамда  ижтимоий-педагогик мазмунининг табиатга мувофиқлик ва идеалга мувофиқлик хусусиятлари (инновацион, технологик, методологик, ижтимоий-фалсафий) очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда ўқитувчининг ижтимоий мақоми – ўқитувчи шахсининг компетентлиги (коммуникатив, ахборотлар билан ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш, ижтимоий фаол фуқаролик, миллий ва умуммаданий, математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияларида) ва илмий тафаккурини оширувчи механизм сифатида унинг замонавий ижодий фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги  асосланган;
ўқитувчининг ижтимоий мақомини ошириш механизми «устоз-шогирд» анъанаси асосида таълим олувчилар учун самарали мулоқот ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатда детерменистик боғлиқлик ҳамда  ўқитувчи шахси  мақомини оширишда жамиятда ижтимоий  фаолликка эришишнинг гносеологик моҳияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим тизимида ўқитувчи ролининг ижтимоий-фалсафий таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
таълимнинг методологик негизи сифатида ўқитувчи шахсининг гуманистик ижтимоий-фалсафий идеалини шакллантириш асосида жамиятда унинг мавқеини белгилашга қаратилган  интеллектуал, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маданий ҳаракатлантирувчи кучлари (билими, маънавияти,  маданий даражаси, ижтимоий қиёфаси, жисмоний ва руҳий ҳолатига нисбатан)га оид ғоялардан Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги фаолиятида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини  2030 йилгача  ривожлантириш концепциясини  тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5712-сон  Фармонининг  а-банди 9- хатбошисида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг  2022 йил 26 январдаги 02-02/3-89- сон маълумотномаси).  Натижада умумий ўрта таълим тизими муассасаларида ўқитувчи касбининг мавқеи ва обрўсини кўтариш, уларнинг илмий-тадқиқотчилик фаолиятини такомиллаштириш, олий ва ўрта таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга эришилган;
Шарқ ва Ғарб таълим тизими тараққиёти, таълим олувчи ижтимоий муносабатларнинг фаол субъектига айланишида ўқитувчи шахсининг ўрни, ўқитувчи мақомининг ошиши жамият ривожининг муҳим омили эканлиги, глобал пандемия  шароитида оффлайн ва онлайн  таълимнинг  ижобий ва салбий жиҳатлари ҳамда  ижтимоий-педагогик мазмунининг табиатга мувофиқлик ва идеалга мувофиқлик хусусиятлари (инновацион, технологик, методологик, ижтимоий-фалсафий)га оид хулоса ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси «Адолат» Социал-демократик партияси сиёсий Кенгашининг  сайловолди дастурида «Педагог ходимнинг мақоми» масаласида концепция ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Адолат» Социал-демократик партияси сиёсий Кенгашининг 2021 йил 30 апрелдаги 01-02/142-сон маълумотномаси). Натижалар «Педагог ходимнинг мақоми» тўғрисидаги  концепцияни ишлаб чиқишда ва партия сайловолди дастурининг янада мазмунли бўлишига хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда ўқитувчининг ижтимоий мақоми – ўқитувчи шахсининг компетентлиги (коммуникатив, ахборотлар билан ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш, ижтимоий фаол фуқаролик, миллий ва умуммаданий, математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияларида) ва илмий тафаккурини оширувчи механизм сифатида унинг замонавий ижодий фаолиятини такомиллаштиришга оид ғоялардан Ўзбекистон  миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston» teleradiokanali»нинг «Муносабат» кўрсатувида «Ўқитувчи: мақоми, мартабаси ва маоши» мавзуси  ва  «Ўзбекистон-24» телерадиоканалининг «Тўғридан-тўғри» радиоэшиттириши сценарийсини  тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси «Ўзбекистон-24» телерадиоканали Давлат унитар корхонасининг 2021 йил 29 апрелдаги 03-09-269-сон маълумотномаси;  «O’zbekiston» teleradiokanali давлат муассасасининг 2021 йил 4 ноябрдаги 01-35-1733-сон маълумотномаси). Натижалар телетомошабинлар  ва тингловчиларда ўқитувчилар фаолияти ва мақомини оширишга қаратилган давлат сиёсатининг самарали натижаси, амалий ифодаси ошганлигини намоён қилди;
ўқитувчининг ижтимоий мақомини ошириш механизми «устоз-шогирд» анъанаси асосида таълим олувчилар учун самарали мулоқот ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатда детерменистик боғлиқлик ҳамда  ўқитувчи шахси  мақомини оширишда жамиятда ижтимоий  фаолликка эришишнинг гносеологик моҳиятига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси  Маънавият ва маърифат маркази ҳамда унинг ҳудудий  бўлимлар  фаолиятида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040-сон қарори ижросини амалий таъминлаш жараёнида педагоглар фаолиятини тизимли йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Кенгашининг 2022 йил 24 январдаги 02/08/85-сон маълумотномаси). Натижада «Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий» шиори остида ўқитувчилар ташаббускорлигини рағбатлантириш, маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлиги ва ўқитувчилар ижтимоий фаоллиги ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish