Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдошев Отабек Абдуғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчилари таълим-тарбия жараёнида  техноген цивилизaциядан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped1155
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мардонов Шукурулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Хашимова Дилдархан Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг таълим-тарбия жараёнида техноген цивилизациядан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитларини очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синфларда техноген цивилизациядан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари ахборотли таълим муҳитида таълим воситалари модификацияларидан ўқувчилар фаоллигига таъсир этувчи қулай визуаллик, ташкилий-гигиеник каби ташқи ҳамда онгли қайта ишлаш, мантиқийлик, изланувчанлик ва ўзлаштириш каби ички омиллар барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
техноген цивилизация имкониятларидан фойдаланиш воситасида таълим самарадорлигини ошириш модели бошланғич синф ўқувчиларининг педагогик-психологик жиҳатлари инобатга олинган ўқув-тарбиявий муҳитда ахборот шакли ва воситасини эркин танлаш тамойилига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда техноген цивилизациядан фойдаланишнинг кластерли механизмлари фанлар хусусиятига мос ахборотли контентни мустақил тайёрлашнинг якка ва жамоавий таълим шаклларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
техноген цивилизация ютуқларидан самарали фойдаланиш воситасида ўқувчиларда фанларга оид компетенцияларни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти техноген жараёнда юзага келадиган шахслараро жонли мулоқотга эҳтиёж муаммосини ҳал этишга таълим кластерини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълим самарадорлигини оширишда техноген цивилизациядан фойдаланишга доир тадқиқот натижалари асосида:                                                                           
бошланғич синфларда техноген цивилизациядан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари ахборотли таълим муҳитида таълим воситалари модификацияларидан фойдаланишга оид таклифлари S-ECAGD-18-CA-0067 (PO20002335) рақамли “FY 2018 English Access Microscholarship Program” номли Америка Қўшма штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги Қўқон давлат педагогика институтининг 2021 йил 7 августдаги 526-сон далолатномаси). Натижада, таълим-тарбия жараёни самарадорлигини оширишда техноген цивилизация ютуқларини қўллашнинг хусусиятлари ва истиқболини мослаштиришга хизмат қилган;
техноген цивилизация  имкониятларидан  фойдаланиш воситасида таълим самарадорлигини ошириш модели бошланғич синф ўқувчиларининг педагогик-психологик жиҳатлари инобатга олинган ўқув-тарбиявий муҳитда ахборот шакли ва воситасини эркин танлаш тамойилига устуворлик беришга оид тавсиялари Тошкент вилояти, Жиззах вилояти, Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари ўқув-тарбия жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 21 декабрдаги 01/11-01/9-1771-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг билим ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун имконият яратилган;                 
бошланғич таълимда техноген цивилизациядан фойдаланишнинг  кластерли механизмлари фанлар хусусиятига мос ахборотли контентни мустақил тайёрлашнинг якка ва жамоавий таълим шаклларига устуворлик беришга оид тавсиялари Тошкент вилояти, Жиззах вилояти, Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 21 декабрдаги 01/11-01/9-1771-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни тарбиялашда қўлланиладиган ижодий материаллар мазмуни ҳамда ахборот технологиялардан фойдаланиш имконияти яратилган.                                                                                                                     

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish