Sayt test rejimida ishlamoqda

Миралимова Шахло Мирджамоловнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лактобациллаларнинг пробиотик ва бактериоциноген хусусиятлари, улар асосида ошқозон ярасига қарши восита яратиш», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/В10.

Илмий маслаҳатчи: Турдикулова Шахло Уткуровна, биология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.B.39.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Гулямова Тошхон Гафуровна, биология фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор; Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: янги пробиотик препаратлар ишлаб чиқиш учун бактериоцинларни самарали продуценти сифатида лактобацилалар имкониятини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк борсут маҳсулотлари ва ферментацияланган ўсимлик субстратларидан ажратилган L. plantarum, L. rhamnosus, L. paracasei кабимезофил лактобациллалар, L. helveticus, L. delbrueckii sp bulgaricus, L. amylovorus каби термофил лактобациллалар маҳаллий штаммларининг бактериоциноген хоссалари исботланган;

лактобацилаларнинг мезофил ва термофил культуралари морфологик-культурал, физиологик-биокимёвий ва генетик хоссалари асосида идентификацияланган;

илк бор сут ачитувчи бактериялар бактериоциноген фаоллигини ошириш учун озуқа муҳитининг оптимал таркиби ва ўстириш шароитлари аниқланган ва назоратга нисбатан бактериоцинни ҳосил бўлишини 2,6-4,0 марта ортиши асосланган;

бактериоциноген лактобациллалар пробиотик хоссаларига кўра МУК 4.2.2602-10 мезонларга – ўт ва симулирланган ошқозон ширасига, рН нинг кислотали муҳитига чидамлилик, юқори антимикроб фаолликка, ичак ҳужайраларига адгезияланиш қобилиятига мос келиши аниқланган;

илк бор стерил ва патогенсиз сичқон моделларида in vivo шароитида L. rhamnosus 925ak бактериоцин синтезловчи штамми ва H. pylori патогенининг ўзаро таъсири очиб берилган ва L. rhamnosus 925ak киритилганда инфекция юқтирилган сичқонлар ошқозонининг хеликобактер билан колонизацияланиши самарали пасайганлиги ва яллиғланиш даражасининг камайиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Лактобациллаларнинг пробиотик ва бактериоциноген хусусиятлари, улар асосида ошқозон ярасига қарши восита яратиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:

таркибида L. rhamnosus 925ak, P. avidum1 микроорганизмларининг 3:1 нисбатдаги ассоциацияси ва 1% прополиснинг қуруқ спиртли экстракти тутган «Лактопрополис» биологик фаол қўшимчасини ишлаб чиқаришга техник шарт «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (ТSh 15011021-003:2016). Натижада сут ачитувчи бактериялар ва прополиснинг мувофиқ комбинацияси ошқозон-ичак яралари касалликларини даволаш самарадорлигини ошириш ва иммунитетни модуляциялаш имконини берган;

лактобациллалар маҳаллий штаммлари ва прополис экстракти тутган «Лактопрополис» биологик фаол қўшимчасини серияли ишлаб чиқаришга мувофиқлик сертификати олинган (Uz.SMT.01.313.2063756). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида ошқозон-ичак яра касалликларини даволаш хусусиятига эга дори препарати яратилиб, ушбу дори препарати ишлаб чиқаришда импорт ўрнини босиш имконини беради;

сут ачитувчи бактериялар шартли-патоген бактерияларга нисбатан антимикроб ва бактериоциноген хусусиятларини аниқлаш учун янги озуқа муҳит таркиби ВА-ФА-А10-006 рақамли «Лактобактериялар асосида одам ошқозон-ичак йўлининг яллиғланиш касалликларини қўзғатувчи микроорганизмларга қарши препарат ишлаб чиқиш» лойиҳасида сут ачитувчи бактерияларни антагонизмини аниқлашда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2017 йил 5 декабрдаги 4/1255-2571-сон маълумотномаси). Натижада янги озиқа муҳити кенг доирадаги патоген ва шартли-патоген микроорганизмларнинг сут ачитувчи бактериялар ва уларнинг бактериоцинларига сезгирлигини баҳолаш имконини берган;

табиий манбалардан ажратилган сут ачитувчи маҳаллий бактерия Lactobacillus rhamnosus 925-2010 ва Lactobacillus plantarum 42 штаммлари республикада етакчи бўлган «Саноат учун муҳим микроорганизмларнинг туплами» ноёб объектига киритилган (Фанлар академиясининг 2017 йил 5 декабрдаги 4/1255-2572-сон маълумотномаси). Штаммлар микроорганизмлар коллекциясини фондини бойитиш, сут ачитувчи бактериялар хилма-хилликлари бўйича электрон базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish