Sayt test rejimida ishlamoqda

Акмаматов Отабек Ёдгоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда жамоалаштириш сиёсати ва унинг аҳоли ижтимоий ҳаётига таъсири (ХХ асрнинг 20-30 йиллари Қашқадарё вилояти мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4. PhD/Таr84.
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Бахтиёр Махмуджонович Расулов, тарих фанлари доктори, доцент Эшболта Атамуратович Қобулов.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XX асрнинг 20-30-йилларида Қашқадарё воҳасида амалга оширилган жамоалаштириш сиёсати ва унинг аҳоли ижтимоий ҳаётига таъсири тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда ер-сув ислоҳоти ва жамоалаштириш сиёсати туфайли қишлоқ ижтимоий табақалари (бой, уламо, ижарачи, шерик, мардикор, чоракор, қарол) трансформацияси, янги ҳокимиятга “садоқатли” ижтимоий қатлам сифатида “колхозчи”ларнинг шаклланиш жараёни аниқланган;
Қашқадарё воҳасида колхозларнинг коммуна, артель, ерни биргалашиб ишлаш ширкати шакллари кенг қўлланилганлиги ҳамда воҳада қулоқлаштириш тенденцияси бошқа ҳудудларга нисбатан пастлиги, бирорта қулоқ қўрғонлари ташкил этилмаганлиги аниқланган;
воҳада жамоалаштириш жараёни тўсиқлари - аҳолининг катта қисми ярим ўтроқ ҳаёт кечирганлиги, қишлоқ жойларида уруғчилик ва жамоавий анъаналарнинг кучли сақланганлиги, маҳаллий совет органлар раҳбарлигининг сустлиги, колхоз ҳаракатида асосан камбағаллар ва батраклар етакчилик қилганлиги, воҳанинг саноат марказларидан узоқда жойлашганлиги ва ўзига хос хусусиятлари - кам сонли деҳқон хўжаликлари билан катта ҳудудда колхоз тузилиши, қаршилик ҳаракатининг кучли бўлганлиги далилланган;
совет ҳукумати жамоалаштириш даврида таълим тизимини асосий тарғибот қуроли сифатида фойдаланганлиги, қишлоқ хўжалиги жамоаларида ислом динининг ўрни катта бўлганлиги боис, эски усул мактаблари, қорихона, отин ойи мактаблари ва мадраса каби мусулмон мактабларини тугатиш ва янги совет мактабларининг очилиши билан боғлиқ тарихий жараёнлар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда жамоалаштириш сиёсати ва унинг аҳоли ижтимоий ҳаётига таъсири мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда ХХ аср бошларида қишлоқ хўжалигининг аҳволи, Қашқадарё воҳасида колхозларнинг коммуна, артель, ерни биргалашиб ишлаш ширкати шакллари кенг қўлланилганлиги ҳамда воҳада қулоқлаштириш тенденцияси бошқа ҳудудларга нисбатан пастлиги, бирорта қулоқ қўрғонлари ташкил этилмаганлиги, воҳада жамоалаштириш жараёни тўсиқлари (аҳолининг катта қисми асосан ярим ўтроқ ҳаёт кечирганлиги, қишлоқларда уруғчилик ва жамоавий анъаналарнинг кучли сақланганлиги, маҳаллий совет органлар раҳбарлигининг сустлиги, колхоз ҳаракатида асосан камбағаллар ва батраклар етакчилик қилганлиги, воҳанинг саноат марказларидан узоқда жойлашганлиги) ва ўзига ҳос хусусиятлари (кам сонли деҳқон хўжаликлари билан катта ҳудудда колхоз тузилиши, қаршилик ҳаракатининг кучлилиги) аниқланган, совет ҳукумати жамоалаштириш даврида таълим тизимини асосий тарғибот қуроли сифатида фойдаланганлиги, қишлоқ хўжалиги жамоаларида ислом динининг ўрни катта бўлганлиги боис, эски усул мактаблари, қорихона, отин ойи мактаблари ва мадраса каби мусулмон мактабларини тугатиш ва янги совет мактабларининг очилиши билан боғлиқ тарихий жараёнлардаги илмий натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 9 апрелдаги 02-40-530-сон маълумотномаси). Бу эса Қашқадарёда амалга оширилган жамоалаштириш сиёсати ва унинг оқибатларини очиб беришга хизмат қилган;
воҳада қулоқлаштириш тенденцияси бошқа ҳудудларга нисбатан пастлиги, воҳа ҳудудида бирорта қулоқ қурғонлари ташкил этилмаганлиги, совет ҳукумати жамоалаштириш даврида таълим тизимини асосий тарғибот қуроли сифатида фойдаланганлиги, қишлоқ хўжалиги жамоаларида ислом динининг ўрни катта бўлганлиги боис, эски усул мактаблари, қорихона, отин ойи мактаблари ва мадраса каби мусулмон мактабларини тугатиш ва янги совет мактабларининг очилиши билан боғлиқ тарихий жараёнларга тегишли материалларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари” музейининг “Совет ҳокимиятининг жамоалаштириш ва қулоқлаштириш сиёсати ва унинг оқибатлари” бўлимидаги экспозицияларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2021 йил 15 ноябрдаги 215-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқот ишида келтирилган материаллар музей кўргазмалари учун экспонатлар тайёрлаш, шакллантириш, бойитиш ва такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish