Sayt test rejimida ishlamoqda

Абсатторов Бахтиёр Мамарасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсон ахлоқий камолотида мезон ва меъёр муаммосининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (этика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fal432.
Илмий раҳбар: Қаххорова Матлюба Манофовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор, Мухаммеджонова Лаълихон Ашуралиевна, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инсон ахлоқий камолотида мезон ва меъёр муаммосини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон ахлоқий камолотини таъминловчи мезон ва меъёрлар инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлашга қаратилган юксак ҳис-туйғулар орқали маънавий  ўз-ўзини такомиллаштириш ҳамда хулқ-атворнинг асосий мотивацион омилларига идентив боғлиқ ҳолда намоён бўлиши аниқлаштирилган;
«инсон камолоти» тушунчасининг ахлоқийлик тамойили онг ва билим, ҳиссиёт ва эътиқод, муносабат ва амалиёт жараёнида «ҳамида», «замима», «фазилат», «иллат» фалсафий категориялари орқали инсон хатти-ҳаракатларини коррекцион-ривожлантирувчи натижадор ижтимоий омил эканлиги очиб берилган;
ахлоқий мезон-меъёрнинг индивидуаллик ва жамоавийлик каби ўзгарувчанлик хусусиятлари инсон капитали салоҳиятини оширишга қаратилган миллий уpф-oдaт, aнъaнa, мaънaвият ҳамда ахлоқий фазилатларнинг узлуксиз ривожланишга  мaнтиқий - рефлексив боғлиқлиги асосланган;
ахлоқий-интеллект, иродавий-характерли ва ҳиссий-оқибатли сифатлар интеграцияси орқали ахлоқий мезон ва меъёр уйғунлигини таъминлаш интеллектуал ривожланган авлод тарбияси миллий қaдpиятлapга мос маънавий баркамоллик фалсафий категориясининг манзилли-векторли устувор вазифаларига адекват боғлиқлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инсон ахлоқий камолотида мезон ва меъёр муаммосининг ижтимоий-фалсафий таҳлили” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«инсон камолоти» тушунчасининг ахлоқийлик тамойили онг ва билим, ҳиссиёт ва эътиқод, муносабат ва амалиёт жараёнида «ҳамида», «замима», «фазилат», «иллат» фалсафий категориялари орқали инсон хатти-ҳаракатларини коррекцион-ривожлантирувчи натижадор ижтимоий омил эканлигини очиб беришга оид хулоса ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот ишларида, жумладан, тарғиботчи кадрлар учун ўқув-семинарлари, ёшларнинг интернет сайтлардаги ахлоқ нормалари ва маънавиятимизга зид бўлган, шунингдек, ижтимоий-маънавий ҳаётимизга таҳдид солувчи ахборотлар оқимидан ҳимоялаш, уларда ушбу ахборотларга нисбатан маънавий иммунитет ҳосил қилиш бўйича туркум тадбирлар ҳамда олий таълим муассасаларида «Глобаллашув шароитида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш йўллари», «Маънавий таҳдидлар ва уларга қарши кураш» мавзуларида ташкил этилган туркум тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 28 февралдаги 02/07-914-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар, ёш оилалар кундалик фаолиятида инсон камолоти, ахлоқий онг, билим, ҳиссиёт, эътиқод, маданият тушунчалари билан боғлиқ эканини асослаш орқали, уларда маънавий-ахлоқий қадриятларга ҳурмат ҳиссини ривожлантириш имконини берган;
ахлоқий мезон-меъёрнинг индивидуаллик ва жамоавийлик каби ўзгарувчанлик хусусиятлари инсон капитали салоҳиятини оширишга қаратилган миллий уpф-oдaт, aнъaнa, мaънaвият ҳамда ахлоқий фазилатларнинг узлуксиз ривожланишга  мaнтиқий - рефлексив боғлиқлигини асослашга оид таклифлардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳамда унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг 2020 йилга мўлжалланган устувор йўналишлар бўйича иш режасининг 31-банди «Миллий урф-одат, анъаналар ва қадриятларни сақлашни кучайтириш ва ривожлантириш концепцияси»ни ишлаб чиқиш, 72-банди «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» деган дастурий ғоя асосида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш бўйича фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2022 йил 10 мартдаги 02/04-25-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек оиласига хос одоб-ахлоқни мустаҳкамлаш, ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ахлоқий-интеллект, иродавий-характерли ва ҳиссий-оқибатли сифатлар интеграцияси орқали ахлоқий мезон ва меъёр уйғунлигини таъминлаш интеллектуал ривожланган авлод тарбияси миллий қaдpиятлapга мос маънавий баркамоллик фалсафий категориясининг манзилли-векторли устувор вазифаларига адекват боғлиқлигини далиллашга оид тавсиялар «Ёшлар ҳаёти, орзу-интилиш ва муваффақиятлар, муаммолар» туркум тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар агентлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 2-13-23-2780-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларда ёшларни маънавий-ахлоқий фазилатлар асосида тарбиялашга, баркамоллик категориясининг мазмун-моҳиятини англашга, Ватан равнақи учун масъуллик ҳиссини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish