Sayt test rejimida ishlamoqda

Исомиддинов Зокиржон Жалолдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сур тусли қўнғир тупроқлар ва пиёз (Allium cepa L.) нинг биогеокимёвий хусусиятлари», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/В706.
Илмий раҳбар: Исағалиев Муроджон Тўйчибоевич, биология фанлари доктори, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.05.03.
Расмий оппонентлар: Раупова Нодира Бахромовна, биология фанлари доктори, доцент; Артикова Ҳафиза Туймуродовна, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқлар унумдорлиги, пиёз (Allium cepa L.) ҳосилдорлиги, биогеокимёвий хусусиятлари, макро- ва микроэлементлар миқдори ва сифатига суғориш суви қалқиндисининг таъсирини аниқлаш ва тупроқлардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқларнинг шаклланиши, хоссалари, унумдорлиги, геокимёвий хусусиятлари, элементлар такиби ва миқдорини суғориш суви қалқиндиси таъсирида ўзгариши исботланган;
эскидан ва янгидан суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқларнинг морфогенетик белгилари, физикавий, кимёвий ва биогеокимёвий хоссалари ҳамда геокимёвий провинциялари аниқланган;
суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқларда гумус, N, P, K, Mn, Na, Sm, Mo, Lu, U, Yb, Au, Nd, As, Ca, La, Ce, Se, Hg, Tb, Th, Cr, Hf, Ba, Sr, Cs, Ni, Sc, Rb, Zn, Co, Ta, Fe, Eu, Sb ва бошқа кимёвий элементларнинг миқдорлари, биогеокимёвий хусусиятларини суғориш таъсирида эволюцион ўзгариши очиб берилган;
сур тусли қўнғир тупроқларни оғир металлар билан кучсиз ифлосланиши, унумдорлигини ва пиёз етиштиришда иқтисодий самарадорлигини ошириш Сўх дарёси суғориш сувларининг сув-миграцион-аккумулятив хусусияти билан боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эскидан ва янгидан суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқлар ва пиёз (Allium cepa L.) нинг биогеокимёвий хусусиятлари бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқлар шароитида етиштириладиган ош пиёзнинг навлари, кимёвий таркиби тавсифи, дориворлик хусусияти бўйича маълумотлар «Доривор ўсимликлар биологияси ва экологияси» номли ўқув қўлланмага киритилган ва 5411100-Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси йўналиши талабалари учун ўқув жараёнига жорий қилинган (Гувоҳнома, №356/7-022). Натижада, сур тусли қўнғир тупроқлар шароитлари, етиштириладиган пиёз ўсимлигининг кимёвий элемент таркиби, биологияси, дориворлик хусусиятларини тавсифлашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
«Суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқларда пиёз (Allium cepa L.) етиштириш бўйича тавсиянома»си сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги 07/33-04/2242-сон маълумотномаси). Натижада, сур тусли қўнғир тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш, пиёздан юқори, сифатли экологик тоза ҳосил олишда мажмуавий агротехник, агрокимёвий ва мелиоратив тадбирлар тизимини амалга оширишда қўлланма сифатида хизмат қилган;
Сўх дарёси суви билан ҳар бир суғориш натижасида ўртача 2,21 г/л лойқа қалқинди, таркибида 1,544% гумус, 24 мг/кг ҳаракатчан фосфор ва 194 мг/кг калий келиб ётиши натижасида минерал ва органик ўғитларни тежаш бўйича маълумотлар Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани «Сабир Манзура Омад» ҳамда Бағдод тумани «Бу Ойша» фермер хўжаликларида жами 24,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги 07/33-04/2242-сон маълумотномаси). Натижада, сур тусли қўнғир тупроқлар шароитида пиёз етиштиришда азотдан 80 кг/га, фосфордан 50 кг/га ва калийдан 100% тежалиб, мос ҳолда 40 ва 33 тонна ҳосил, ҳар тоннадан ўртача 463,2 минг сўм соф даромад олиниб, рентабеллик 51% ни ташкил қилган ва иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish