Эргашев Дилмурод Адилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хлоратлар ва физиологик фаол моддалар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиант олиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т176.
Илмий раҳбар: Тухтаев Сайдиахрал, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Исабаев Зикрилла, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Навбаҳор» кони доломитидан кальций-магний хлорати препаратини ва у асосида комплекс таъсир этувчи карбамид ва этиленпродуцентларни қўшиш йўли билан янги дефолиант олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
импорт бишофит ўрнига маҳаллий «Навбаҳор» доломитини хлорид кислотаси ёрдамида парчалаб олинган маҳсулот асосида янги кальций-магний хлоратли препарат олиш имкониятлари аниқланган ва приниципиал технологик тизими ишлаб чиқилган;
кальций-магний хлоратлари ва хлоридлари, карбамид, этанол, 2-хлор-этилфосфон ҳамда сирка кислоталарининг моноэтаноламинли бирикмалари иштирокидаги мураккаб сувли системалардаги гетероген фазавий мувозанат аниқланиб, уларнинг политермик эрувчанлик диаграммалари қурилган ва учта янги бирикма ҳосил бўлиши кимёвий, физик-кимёвий усуллар ёрдамида исботланган;
кальций-магний хлоратли препарати, карбамид, этанол, этилацетат, ацетат моноэтаноламин асосида янги комплекс таъсир этувчи дефолиант олишда компонентларнинг мақбул нисбатлари асосида технологик схемаси ишлаб чиқилган;
олинган “Фандеф-аъло” дефолиантининг таркиби кимёвий ва физик-кимёвий усулларда таҳлил қилинган, унга кўра таркибида 34,0÷36,0%Ca(ClO3)2+Mg(ClO3)2, 8,0÷10,0%CO(NH2)2, 4,0÷8,0%C2H5OH ва 0,2÷0,4%C4H8O2 (ёки СН3СООН·NH2C2H4OH) сақлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кальций-магний хлоратли препарат, карбамид ва этилен хосил қилувчи бирикмалар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиант олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Фандеф-аъло» препарати Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси томонидан қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рўйхатга олинган (2017 йил 6 январдаги 1А1253 рақамли маълумотнома). Ушбу препаратни ўрта толали ғўза навларига 50–60% кўсаклар очилганда, дефолиант сифатида 6,0–7,0 л/га миқдорда қўллаш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳоли соғлиғини сақлаш бўйича услубий тавсиянома тасдиқланган (10.05.2016 йил, №012-3/0292). Натижада «Фандеф-аъло» дефолиантининг ўткир заҳарлилик кўрсаткичи IV синфга мансублиги ҳамда фақат тери қатламларига ўта кучсиз таъсир этиш имконини берган;
янги «Фандеф-аъло» дефолиантни олиш технологияси «Fargʻonaazot» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2017 йил 17 ноябрдаги 01/3-5853/А-сон маълумотномаси). Натижада ғўза баргларининг тўкилишини ва кўсакларнинг пишиб очилишини тезлаштирувчи 1950 кг “Фандеф-аъло” дефолианти ишлаб чиқарилган, ҳозирда ишлатилаётган суюқ магний хлорат дефолиантига нисбатан пахтадан 1,5–2,0 ц/га ортиқ ҳосил олиш имконини берган;
Навоий доломитидан кальций-магний хлоридларини эритмасини олиш технологиясини яратиш ва унинг асосида янги полифункционал таъсирли дефолиантнинг тажриба саноат намуналарини ишлаб чиқариш бўйича X-Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида Навоий «Электрокимёзавод» ҚК-АЖ билан хўжалик шартномаси тузилган (2017 йил 24 мартда 86 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада четдан келтирилаётган бишофит ўрнига маҳаллий хомашё “Навбаҳор” доломитидан фойдаланиш орқали яна битта янги комплекс таъсир этувчи дефолиант ишлаб чиқариш имкониятини берган.