Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлотова Юлдуз Асадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларида ахборот-ресурслар интеграциясини таъминлашнинг методик имкониятлари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1721.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларида ахборот ресурслар интеграциясини таъминлаш методикасини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларида ахборот ресурслар интеграциясини таъминлашда ўқувчиларнинг ўқув предметларини ўзлаштириш жараёнида ўқув топшириқларини бажаришга тайёргарлик, топшириқларни бажаришга онгли ёндашиш, ўқиш ва ўрганишнинг тизимли характер касб этиши каби замонавий тенденцияларни уйғунлаштирган ҳолда реал таълимий шароитларда қўллаш механизми такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш дарсларида билим, кўникма, малака ва таянч компетенцияларни шакллантиришга имкон берувчи таҳлил қилиш, таққослаш, умумлаштириш ва хулоса чиқаришга мослаштирилган методик операциялар тизими ишлаб чиқилган;
босқичма-босқич ўзлаштириладиган объект-субъект ва субъект-субъект кўринишидаги ўзаро муносабатлар қиймат-семантик усулини киритиш воситасида ўқиб тушуниш, тинглаб тушуниш, ахборот ресурс интеграциясини таъминлаш орқали дарс самарадорлигини оширишда таянч компетенциялар такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш дарсларида ахборот ресурслар интеграциясини такомиллаштириш методикаси PIRLS ва PISA халқаро баҳолаш дастурлари бўйича ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини узлуксиз ривожлантиришда “ўқув дастури-ўқитувчи-баҳолаш” усули таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларида ахборот-ресурслар интеграциясини таъминлаш методикаси бўйича илмий натижалар асосида:
бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларида ахборот ресурслар интеграциясини таъминлашда ўқувчиларнинг ўқув предметларини ўзлаштириш жараёнида ўқув топшириқларини бажаришга тайёргарлик, топшириқларни бажаришга онгли ёндашиш, ўқиш ва ўрганишнинг тизимли характер касб этиши каби замонавий тенденцияларни уйғунлаштирган ҳолда реал таълимий шароитларда қўллаш механизми такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан “Она тили ўқитиш методикаси” фанидан ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи, 237-175-рақамли гувоҳномаси). Натижада тавсиялар асосида таълим мазмуни такомиллаштирилган, бу эса бошланғич синф ўқувчилари билим даражаларининг ўсишига хизмат қилган;
она тили ва ўқиш дарсларида билим, кўникма, малака ва таянч компетенцияларни шакллантиришга имкон берувчи таҳлил қилиш, таққослаш, умумлаштириш ва хулоса чиқаришга мослаштирилган методик операциялар тизими ишлаб чиқилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан миллий ўқув дастури ҳамда Она тили, ўқиш дарсликларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2021 йил 31 августдаги 01/11-02-1286-сон маълумотномаси). Мазкур билим, кўникма ва малакалар бошланғич синф ўқувчиларининг таняч компетенцияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
босқичма-босқич ўзлаштириладиган объект-субъект ва субъект-субъект кўринишидаги ўзаро муносабатлар қиймат-семантик усулини киритиш воситасида ўқиб тушуниш, тинглаб тушуниш, ахборот ресурс интеграциясини таъминлаш орқали дарс самарадорлигини оширишда таянч компетенциялар такомиллаштирилганлигига доир маълумотлардан “Умумий ўрта таълим мактабларида тарбиявий соатларни ўтказишни такомиллаштириш технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” амалий тадқиқот лойиҳаси (2017-2021 йй.) да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2021 йил 31 августдаги 01/11-02-1286-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар асосида бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларида ахборот-ресурслар интеграциясини таъминлаш методикаси такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш дарсларида ахборот ресурслар интеграциясини такомиллаштириш методикаси PIRLS ва PISA халқаро баҳолаш дастурлари бўйича ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини узлуксиз ривожлантиришда ўқув дастури-ўқитувчи-баҳолашга доир таклиф ва тавсиялардан бошланғич синф ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2021 йил 31 августдаги 01/11-02-1286-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий маҳорати такомиллаштирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish